1. Менежмент тизимларини сертификатлаштириш идорларига қандай талаблар қўйилган?
2. Менежменти тизимини сертификатлаштириш идоралари риоя қилиши лозим бўлган тамойилларни тушунтиринг.
3. Сифат менежменти тизимини сертификатлаштириш идоралари қайси талаблар бўйича аккредитланади?
4. СМТ сертифкатлаштириш учун сертификатлаштириш идораси қандай ишларни амалга ошириши лозим?
5. Сертификатлаштириш идораларини сертифкатлаштириш аудитида қандай ишларни амалга оширади?
6. Сифат менежменти тизимини сертификатлаштиришда эксперт-аудиторларнинг вазифаларини ва уларга қўйилган талабларни тушутиринг.
7. Сифат мнежменти тизимини сертифкатлаштиришнинг қандай босқичлари мавжуд?
8. Сертификатлаштириш ишларни ташкиллаштириш нималардан иборат?
9. Ташкилот СМТ ҳужжатларини таҳлил қилиш қандай амалга оширилади?
10. “Жойида аудит”га тайёргарлик қандай ишларни қамраб олади?
11. “Жойида аудит”ни ўтказиш қанадй амалга оширилади?
12. Сертификатлаштиришни якунлаш, сертификатни рўйхатга киритиш ва тақдим этишда тартиби қандай ажарилади?
13. Сертификатлаштирилган СМТ инспекцион назорати қай тарзда ўтказилади?
14. Ишлаб чиқаришин сертификатлаштириш қандай тартибда амалга оширилади?
14.1. Инспекцион назоратни ўтказиш қоидалари
Сертификатлаштирилган сифат менежменти тизимининг инспекцион назоратини, сифат менежменти тизимини сертификатлаштиришда талабларга мувофиқлигини давом этишини тасдиқлаш мақсадида сертификат берган сертификатлаштириш идораси ўтказади.
Сертификатланган сифат менежменти тизими инспекцион назорати йил давомида бир мартадан кам бўлмасдан, мувофиқлик сертификати амал қилиш муддатигача ўтказилади.
Инспекцион назорат режа бўйича ва режадан ташқари бўлиши мумкин.
Режали инспекцион назорати сертификатлаштиришда ўрнатилган муддатда ўтказилади. Режали инспекцион назорат объектлари қуйидагилар бўлиб ҳисобланади:
ташкилот-таъминотчи раҳбарияти томонидан таҳлил;
сифат менежменти тизими жараёнлари ва элементлари;
ички аудит натижалари;
эътироз ва шикоятлар;
мувофиқлик сертификати ва мувофиқлик белгисидан фойдаланиш;
сертификатлаштиришда ёки навбатдаги инспекцион назоратида аниқланган номувофиқликни, бартараф қилиш бўйича тузатиш ҳаракатлар.
Режадан ташқари инспекцион назорати қуйидаги ҳолатларда ўтказилади:
сертификатлаштирилган ташкилот ишлаб чиқараётган маҳсулот сифатига шикоятлар бўлса;
текширилаётган ташкилотнинг ташкилий тузилмасига, ходимлар таркибига ёки сифат тизими жараёнларига ўзгартириш амалга оширилса;
маҳсулот конструкцияси ёки ишлаб чиқарилётган маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларига таъсир қилувчи ишлаб чиқариш технологияси ўзгарса.
Do'stlaringiz bilan baham: |