Ўзбекистон Республикасида маҳсулотнинг сертификатлаштиришни ўтказилиш тартиби қандай? Ўзбекистон Республикасида сертификатлаш тизимини сертификатлаштиришда қатнашчилари орасидаги кейинги тақсимлаш мажбуриятини кўзда тутади:
сертификатлаштириш жараёнида текширишда маҳсулот меъёрий ҳужжатлари талабларига мос келиши ва мувофиқлиг белгисини тўғри қўлланилиши бўйича ишлаб чиқувчи (бажарувчи, таъминловчи) жавобгар;
мажбурий сертификатлаштиришга лозим бўлган у сотиладиган маҳсулотга сертификат ва мувофиқлик белгиси бўлишига сотувчи жавобгар;
ўтказилган сертификатлаштириш синовлари меъёрий ҳужжатлари талабларига мос келишига, ҳамда натижаларнинг ишончлилиги ва тўғрилиги учун синов лабораторияси (марказ) жавобгар;
мовофиқлик сертификатини тўғри тақдим этилишига ва унинг амал қилишини тасдиқланишига сертификатлаштириш органи жавобгар.
Ўзбекистонда сертификатлаштириш, энг аввало, истеьмол молларига нисбатан қўлланилади ва уларнинг хавфсизлиги ва экологиклигини тасдиқлайди. Мажбурий сертификатлаштриладиган маҳсулот муҳим ҳужжат ҳисобланган рўйхатга киритилади.
Сертификатлаштириш тизимининг асосий вазифалари қуйидагилар:
сертификатлаштиришда қўлланиладиган ҳужжатларнинг ягона тизимини ўрнатиш;
ягона атамалар ва таърифларни ўрнатиш;
бир турли маҳсулотни сертификатлаштириш қоидалари ва тартибларини ўрнатиш;
сертификатлаштириш учун синовларни (сертификатлаштириш синовларини) ўтказиш қоидаларини ўрнатиш;
сертификатлаштириш иштирокчиларининг давлат бошқарув идоралари билан ўзаро ҳамкорлик тартибини аниқлаш.
Сертификатлаштириш миллий тизимининг (СМТ) Ўзбекистон Республикасининг қонун ва меъёрий ҳужжатларига мувофиқ иш кўради. СМТ да фаолиятнинг қуйидаги турларн назарда тутилган:
натижаларни таҳлил қилиш ва мувофиқлик сертификатини
бериш тўғрисида қарор қабул қилиш;
мувофиқлик сертификатини бериш ва мувофиқликни тасдиқлаш белгисини қўлланиш ҳуқуқини бериш;
маҳсулотни мувофиқликни тасдиқлаш белгиси билан тамғалаш ёки сертификатлаштирилган маҳсулотни сотишда унга сўровчи
томонидан мувофиқлик сертификатини қўшиб бериш;
сертификатлаштириш Давлат реестрида рўйхатга олиш йўли билан сертификатлаштириш натижалари тўғрисида ахборот бериш.