7.5.4 Истеъмолчилар мулки
Ташкилотнинг бошқаруви остида турган ёки у томонидан ишлатилаётганда, ташкилот истеъмолчининг мулки ҳақида ғамхўрлик қилиши керак. Ташкилот фойдаланиш ёки маҳсулот таркибига киритиш учун берилган истеъмолчининг мулкини идентификатлаштириши, верификатлаши, ҳимоя қилиши ва сақлаши лозим. Агар истеъмолчининг мулки йўқолган, бузилган ёки фойдаланиш учун яроқсиз деб топилган бўлса, ташкилот бу ҳақида истеъмолчини хабардор қилиши ва ёзувларни ишчи ҳолатда сақлаб туриши керак (4.2.4 қ.).
Изоҳ – Истеъмолчининг мулки ўз ичига интеллектуал мулк ва шахсий маълумотларни олиши мумкин.
Истеъмолчи ўз буюртмасини бажариш учун ўз маҳсулотини етказиб берган ва унга мулкий ҳуқуқини сақласа, ташкилот бундай ҳолатларни таҳлил қилиши керак. Истеъмолчи томонидан тақдим қилинаётган у ёки бу маҳсулотни истеъмолчи мулкига киритиш тўғрисидаги қарор аввалом бор истеъмолчи томонидан қабул қилинади. Истеъмолчи мулки аниқлангандан сўнг, уни бошқариш жараёнини мақсади бўлиб, ташкилот томонидан маҳсулот ишлаб чиқаришда қўлланилаётган истеъмолчи мулкини ҳимояси ҳисобланади.
Тақдим қилинаётган маҳсулотни текширишга (кириш назорати) нисбатан истеъмолчиларни талаблари ва эҳтиёжлари аниқ тушунилиши керак. Кўп ҳолларда бу фақат маҳсулотни қабул қилинишини амалга ошириш учун миқдорини текшириш ёки ташқи кўздан кечириш, баъзи ҳолларда эса – назорат ва синаш бўлиши мумкин. Текширишга нисбатан талаблар аввалдан келишилиши ва контрактда белгиланиши керак.
Истеъмолчини мулкини бошқариш бўйича барча шароитлар истеъмолчи билан келишилиши ва контрактда белгиланиши керак.
7.5.5 Маҳсулотни сақлаш
Талабларга мувофиқлигини таъминлаш учун ташкилот ички ишлашда ва тайинланган жойга етказиб бериш жараёнида маҳсулотнинг мувофиқлигини сақлаши керак. Мақсадга мувофиқ бўлса, сақлашга идентификатлашни, юк ортиш ва тушириш ишларини, жойлаб ўрашни, сақлашни ва ҳимоя қилишни киритиш лозим. Сақлаш маҳсулотнинг таркибий қисмларига ҳам қўлланиши керак.
|
Ташкилот, маҳсулотни ишлаб чикариш ва истеъмолчига етказиб бериш вақтида зарарланиши, ҳолатини ёмонлашиши ва нотўғри қўлланилишини олдини олиш мақсадида юклаш – тушириш, ўраб жойлаш, сақлаш, консервациялаш ва етказиб бериш жараёнларини белгилаши керак.
Ташкилот маҳсулот мувофиқлигини сақлаш ва уни зарарланиши, бузилиши ёки нотўғри қўлланилишини олдини олиш учун зарур ресурсларни белгилаши керак.
Маҳсулот мувофиқлигини сақлашни таъминловчи жараёнлар мониторингини амалга ошириш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |