Стандартнинг 7.6 банди фақат тармоқлар ва корхоналарда ўлчаш ва синаш қурилмаларини шунингдек, дастурий воситаларини ўрнатилган талабларга мувофиқ қиёслаш учун қўлланилади.
7.6 Мониторинг ва ўлчашлар учун асбоб-ускунани бошқариш Ташкилот маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқ эканлигини тасдиқлаш учун зарур бўлган амалга оширилиши мўлжалланган мониторинг ва ўлчашларни, шунингдек мониторинг ва ўлчашлар учун асбоб-ускуналарни аниқлаши лозим (7.2.1 қ.).
Ташкилот мониторинг ва ўлчашлар ўтказиш мумкинлиги ва улар мониторинг ва ўлчашларга қўйиладиган талабларга мувофиқ ҳолда ўтказилишини кафолатлаши лозим бўлган жараёнларни белгилаши керак.
Қонуний кучга эга натижалар билан таъминлаш зарур бўлганда, ўлчаш асбоб-ускуналари:
а) белгиланган вақтда ёки қўллашдан олдин халқаро ёки миллий эталонлар билан таққослаганда бирликлар ўлчамини берадиган намунали эталонлар бўйича калибрланган ва (ёки) қиёсланган; бундай эталонлар мавжуд бўлмаганда, калибрлаш ёки қиёслаш учун фойдаланилган база рўйхатга олинган бўлиши керак (4.2.4 қ.);
b) созланган ёки заруратга қараб қайта созланган;
c) калибрлаш статусини белгилаш мақсадида идентификатлашга эга;
d) ўлчаш натижаларини ноҳақиқий қилиб қўядиган созлашлардан ҳимояланган;
e) фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш ва сақлаш жараёнида ҳолатининг бузилиши ҳамда ёмонлашишидан ҳимояланган бўлиши лозим.
Бундан ташқари, асбоб-ускуналарни талабларга жавоб бермаслиги аниқланган бўлса, ташкилот олдинги ўлчаш натижаларининг қонуний ҳуқуққа эгалигини баҳолаши ва рўйхатга олиши керак. Ташкилот бундай асбоб-ускуна ва таъсирга учраган ҳар қандай маҳсулотга нисбатан тегишли чора кўриши керак.
Калибрлаш ёки қиёслаш натижаларининг ёзувлари ишчи ҳолатда сақлаб турилиши лозим (4.2.4 қ.).
Агар белгиланган талабларни мониторинг қилиш ва ўлчашда компьютер дастурий воситаларидан фойдаланилса, улар мўлжалланган вазифа учун мос келиши тасдиқланиши лозим. Қўллашдан олдин амалга оширилган ва заруратга қараб қайта тасдиқланган бўлиши керак.
Изоҳ – Компьютер дастури мўлжалланган вазифа учун мос келишини тасдиқлаш одатда вазифани верификатлаш ва компьютер дастури қўллаш учун яроқлилигини сақлаб туриш учун конфигурация менежментини ўз ичига олади.
Ташкилот маҳсулотни текшириш ва жараёнларни тасдиқлаш услубларини белгилаши ва жорий қилиши ва маҳсулотни ўрнатилган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун зарур бўлган назорат ва ўлчов приборларини аниқлаши керак.
Ташкилот қуйидагиларни кафолатлаши керак:
а) ўлчовларни тўғри ва объектив натижаларини таъминлаш зарур бўлган нуқталарда калибрланган ва қиёсланган қурилмалар қўлланилиши керак;
б) ташкилот ўлчов воситаларига техникавий хизмат кўрсатишни, шу жумладан техникавий лаёқатли хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан ишлатиш ҳужжатларига мувфоиқ амалга ошириладиган ростлаш ва тўғрилашни таъминлаши керак;
в) ташкилот ўлчов воситаларини рухсат берилган тизимлари билан ўлчов воситаларини калибрлаш ёки қиёслаш макомини тасдиклашни таъминлаши керак;
г) ташкилот вакилини ўлчов жараёнига аралашиши мумкин бўлган ўлчов воситасида (массани улчаш приборлари ва ҳ.к.), керак булмаган росташни олдини олиш мақсадида пломбалаш ёки бундай амаллардан бошқа ҳимояни таъминлаш зарур;
д) ташкилот, ишлатиш ҳужжатлари ва амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ ўлчов воситаларини тўғри ишлатилиши, тегишли ҳолатда ушланиши, тўғри хизмат кўрсатилиши, сақланиши, транспортда ташилиши тартиби ва улар учун жавобгарликни белгилаши керак.