Ўзбекистон републикаси


I-БЎЛИМ ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМА КОНЛАРИНИ ҚИДИРИШ, РАЗВЕДКА ҚИЛИШ ВА БАҲОЛАШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ



Download 9,62 Mb.
bet3/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

I-БЎЛИМ
ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМА КОНЛАРИНИ ҚИДИРИШ, РАЗВЕДКА ҚИЛИШ ВА БАҲОЛАШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
_________________________________________________________________
I-БОБ. УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР
1.1.Фойдали қазилмалар, уларнинг тарқалиши. Конларни таснифлашнинг асосий моделлари.
Фойдали қазилма - бу ер юзасида, денгиз ва океанлар тубида ёки ер қаърида табиий минерал ҳосилаларнинг қаттиқ, суюқ ёки газсимон ҳолатдаги табиий уюмлардир. Геологик-разведка ишлари жараёнида уларнинг маконда жойлашуви, шакли, ўлчамлари, миқдори ва сифат кўрсаткичлари аниқланади. Улар иқтисодий аҳамиятга эга бўлганда минерал ресурслар дейилади.
Фойдали қазилмалардан фойдаланиш соҳаларини белгиловчи технологик хусусиятлари бўйича улар металли, нометалли, ёнувчи (каустобиолитлар) ва гидроминерал турларга бўлинади. Геологик адабиётларда металли фойдали қазилмалар анъанавий ҳолда маъданли, нометаллилари эса номаъданли фойдали қазилмалар деб юритилади. Ҳақиқатдан эса металли ва қисман нометалли фойдали қазилмалар маъданли ҳосилалар ҳисобланади. "Нометалли фойдали қазилмалар" тушунчаси фақат уларнинг металли ҳосилаларга мансублигини инкор этади, шунинг учун ҳам одатда "қаттиқ" сўзи қўшилади, чунки улар, металли фойдали қазилмалар каби, одатда қаттиқ ҳолда мавжуд бўлади.
Ёнувчи ва гидроминерал фойдали қазилмалар қаттиқ, суюқ ва газсимон фазаларда бўлиши мумкин.
Металли ва баъзи қаттиқ нометалли фойдали қазилмалар маъданлардан ажратиб олинади. Маъдан деб ажратиб олишга кетадиган ҳаражатларни қопловчи миқдорда бир ёки бир қанча қимматли компонентларга эга бўлган минерал массага айтилади.
Минерал ресурсларнинг бир қисми разведка ишлари натижасида заҳираларга ўтказилади. Улар қазиб олиш жараёнида минерал хом ашёга айланади. Заҳиралар қидирув ва разведка жараёнларида вужудга келган қийматга эга бўлади. Захиралар қиймати қазиб олиш жараёнида реализация қилинади ва улгуржи нархларда ифодаланган минерал хом ашёнинг баҳосига қўшилади.
Технологик қайта ишлашга мўлжалланган қаттиқ фойдали қазилмалар товарли маъдан дейилади. Нометалли минерал хом ашё ва қаттиқ каустобиолитларнинг бир қисми, суюқ ва газсимон хом ашёлар каби, технологик қайта ишланмасдан фойдаланилади.
Минерал ресурсларнинг жойлашуви маҳаллий ва минтақавий структуралар билан назорат қилинади. Маҳаллий структураларда жойлашган минерал ресурслар конларни ташкил этади. Бошқача қилиб айтганда кон маҳаллий геологик структурада муайян фазовий ҳолатни эгаллаган фойдали қазилма тўпламидан иборат бўлиб, амалий сифат ва миқдор кўрсаткичлари билан ҳарактерланади. Конлар тасдиқланган кондицияларга мувофиқ баланс заҳираларига эга бўлган саноат турига, агар заҳираларидан ҳозирги вақтда фойдаланиш иқтисодий томондан мақсадга мувофиқ келмаса ёки текник ва технологик томондан бунинг имконияти бўлмаса носаноат турига ажратилади.
Тўпламлар табиий геологик-структуравий чегараларга ёки намуналаш натижалари ва мос келадиган кондиция параметрлари бўйича белгиланувчи шартли контурларга эга бўлган коннинг маҳсулдор қисми ҳисобланади. Уларнинг ички тузилишини ташкил этувчи элементларнинг бир жинсли эмаслиги билан ҳарактерланади. Фойдали компонентлар миқдори юқори бўлган ёки улар амалда учрамайдиган участкалар бўлади. Юқори концентрацияли участкалар зич жойлашганда маъданли тана ҳосил бўлади. Унга маъданли тўплам тушунчаси маъноси бўйича анча яқин туради.
Маъданли тана маъданга тўйинганлиги ёки маъдандорлиги билан, маъданли тўплам эса маҳсулдорлиги билан ҳарактерланади.
Конларда бир-иккита, одатда ундан кўпроқ маъдан таналари ёки маъдан тўпламлари бўлиши мумкин.
Маҳаллий геологик структуралардаги маъданли ҳосилаларнинг унча катта бўлмаган тўпламлари маъдан нишонаси дейилади. Ўлчамлари кичик нишоналар маъданли ёки минераллашган нуқта дейилади.
Маҳаллий геологик структураларда ўзаро яқин жойлашган генетик томондан боғлиқ конлар ёки нишоналарнинг умумий тарқалиш майдони маъданли майдонни ташкил этиди.
Маъданли майдонлар (тугунлар), зоналар, қамбарлар ва минтақалар ҳамда турлича минерал хом ашёларга ихтисослашган ҳавзаларнинг жойлашиши, бошқа геологик омиллар билан биргаликда, минтақавий структуралар билан назорат қилинади. Бу масалалар билан махсус фан - металлогения, ёки минерагения шуғулланади.
Фойдали қазилма конлар жойлашишининг геологик қонуниятларини билиш учун геологик формациялар, фациялар, маъданли формациялар ва комплекслар ҳақидаги тушунчалар муҳим ҳисобланади.
Бунда биз фақат маъданга маҳсулдор бўлган структуравий-формацион комплексларни кўриб чиқиш учун лозим бўладиган тушунчалар таърифини эътиборга оламиз.
Турли-туман геологик формациялар орасидан магматик, чўкинди ва метаморфик ҳосилаларни кўриб чиқайлик. Бу формациялар ер пўстининг муайян структуравий элементларида геологик таналарни ҳосил қилувчи таркиби ва келиб чиқиши бўйича ўзаро яқин бўлган тоғ жинсларининг ҳамжамиятларини бирлаштиради. Тоғ жинсларининг бундай парагенетик тўпламлари билан аниқ маъданли формациялар боғлиқ бўлади.
Маъданли формация келиб чиқиши, минерал таркиби ва муайян (магматик, чўкинди ёки метаморфик) формациялар билан генетик ёки парагенетик боғланган маъдан ҳосил бўлишнинг асосий ва йўлдош фойдали компонентлари тўпламлари бўйича ўзаро яқин ҳосилаларни бирлаштиради.
Ю.А. Билибин бўйича, маъданли комплекс қайсидир маънода маъданли формациянинг синоними ҳисобланади. Технологик-иқтисодий жиҳатдан маъданли комплекслар конлардаги асосий ва йўлдош фойдали компонентлар саноат қимматининг максимумдан минимумгача нисбатида техник имкониятини ва маъданлардан комплекс фойдаланишда иқтисодий томондан мақсадга мувофиқлигини таъминловчи парагенетик ҳамжамият бўлиб ҳисобланади.
Фациялар муайян маъданга маҳсулдор формацион комплексларнинг шаклланишидаги геологик шароитларнинг умумийлигини кўрсатади. Улар кейинги бобларда кўриб чиқилади.
Моддий таркиби, ҳосил бўлиш ва жойлашиш шароитлари билан фарқ қилувчи конларнинг сони бутун дунёда ўнлаб мингдан ортиқ ва у тухтовсиз ошиб бормоқда. Фақатгина металли маъдан конларининг ўзи 20 мингдан ортиқ. Шунинг учун ҳам қидириш, разведка қилиш, геологик-иқтисодий баҳолаш, қазиб олиш технологияси ва минерал хом ашёни қайта ишлаш самарадорлигини ошириш учун катта амалий аҳамиятга эга бўлган таснифни мукаммаллаштириш лозим. Бунда уларнинг ҳам алоҳида белгилари, ҳам мажмуасидан фойдаланилади.
Конларнинг белгилари ёки омиллари мажмуасини ҳисобга олувчи генетик, саноат ва структуравий-морфологик моделлари универсал аҳамиятга эга.
Генетик моделлар умумий шароитлари ва ҳосил бўлиш жараёнларини кайта тиклаш имконини берувчи омиллар бўйича тузилади. Улар конларнинг магматоген, экзоген ва метаморфоген гуруҳлари учун тузилади. Магматоген гуруҳ конларнинг хусусий магматик, карбонатитли, пегматитли, скарнли, альбитит-грейзенли ва гидротермал синифларини бирлаштиради. Экзоген гуруҳга нураш ва чўкинди конлари киради. Чўкинди конлар бўлакли ва сочма, биоген, хемоген ва вулканоген-чўкинди турларга бўлинади. Улар билан бир қаторда стратиформали конлар ҳам ажратилади.
Метаморфоген конлар метаморфлашган ва метаморфик турларга ажратилади.
Конларнинг генетик моделлари асосида шу номдаги саноат туркумларини ажратиш мумкин. Баъзан уларнинг шундай саноат генетик гуруҳлари ичида маъданли формациялар ажратилади.
Саноат туркумларининг умумий моделларини шакллантиришда фойдали қазилмаларнинг минерал-геокимёвий ва технологик тавсифи ҳамда фойдаланиш соҳаси ҳам ҳисобга олинади. Уларни металли, нометалли ва ёнувчи ёки каустобиолитли турларга ажратишади.
Металли фойдали қазилмалар – тўртта: қора (Fe, Мn, Сг), легирловчи қийин эрувчи (Ti, V, W, Mo, Ni, Со), рангдор (Al, Сu, Pb, Zn, Mg, Sn, Bi, Sb, Hg), асл (Au, Ag, платиноидлар) ва радиоэлектроника ҳамда ядро-космик техника металлари, шу жумладан, нодир литофил (Be, Zr, Li, Nb, Та, Cs, Rb, Hf и Sr) ва нодир-ер элементли (TR), халькофил (Cd, Ga, Ge, In, Re, Tl, Те, Se), сидерофил Se ҳамда радиоактив (U, Th) элементларга бўлинади.
Нометалли фойдали қазилмалар индустриал, кимёвий ва қурилиш хам ашёларини бирлаштиради; каустобиолитлар – кўмир, ёнувчи сланецлар, нефт ва қаттиқ битумлар, табиий ёнувчи газларни ўз ичига олади.
Ҳар бир металли ва нометал фойдали қазилма маъданли таналар ёки тўпламларнинг муайян структуравий-морфологик параметрлари ва ётиш шароитлари билан ҳарактерланади.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish