Ўзбекистон миллий университети


II.БОБ. КЎЛЛАРНИ ГЕНЕЗИСИ БЎЙИЧА ТАСНИФЛАШ



Download 408,17 Kb.
bet7/16
Sana09.06.2022
Hajmi408,17 Kb.
#648881
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
“ЎРТА ОСИЁ КЎЛЛАРИ ГЕНЕЗИСИ, ТУРЛАРИ ВА ТАРҚАЛИШИ ҲАҚИДА”

II.БОБ. КЎЛЛАРНИ ГЕНЕЗИСИ БЎЙИЧА ТАСНИФЛАШ
Кўлларнинг пайдо бўлиши (генезиси) Ернинг ички (эн­доген) ва ташқи (экзоген) кучлари ҳамда жойнинг географик ўрни, иқлим шароити, геологик тузилиши, рельефи ва бошқа омиллар билан боғлиқдир. Қуйида кўлларнинг келиб чиқиши устида қисқача тўхталиб, сўнг уларнинг генезиси бўйича кўлшунос олимлар томонидан тавсия этилган таснифлари маъ­лум тизимга келтирилган ҳолда ёритилади. Шу билан бирга Ўрта Осиё кўлларининг генезиси ҳақидаги айрим маъ­лумотлар алоҳида қайд этилади.
2.1. М.А. Первуҳин таъснифи
Кўлларнинг пайдо бўлиш сабаблари кўпчилик ҳолларда анча аниқ бўлади ва бундай кўллар асосан ҳалокатли, ма­салан, вулканлар отилиши, зилзилалар, музликлар фаолия­тининг жадаллашиши ва бошқа ҳодисалар билан боғлиқ бў­лади. Кўлларнинг ҳосил бўлиш сабаблари маълум даражада уларнинг морфологияси ва морфометриясини (шакл ва ўл­чамларини), сувининг химиявий таркибини, флорасини (ўсим­лиги), фаунасини (ҳайвонот оламини) ва бошқаларни ҳам аниқлайди. Шу туфайли кўллар косаларининг пайдо бў­лиши (генезиси) бўйича гуруҳларга ажратиш, яъни тасни­флаш уларни ўрганишда муҳим босқич ҳисобланади. Чунки, бундай таснифлаш кўлларда кечадиган сув мувоза­нати ўзга­ришлари, динамик, иссиқлик, биологик ва бошқа жараён­ларни ўрганиш ва миқдорий баҳолаш имконият­ларини оширади.
Кўлларнинг келиб чиқиши бўйича таснифи дастлаб 1937 йилда М.А.Первухин томонидан таклиф этилган. Кейинчароқ (1960 йил) ушбу таснифни Б.Б.Богословский анча такомил­лаштирган ва шу туфайли уни алоҳида тасниф сифатида қайд этиш мумкин. Кўллар косаларининг генезиси бўйича АҚШлик гидролог олим Ж.Е.Хатчинсон томонидан 1957 йилда таклиф этилган таснифи юқоридагилардан мукамал­лиги билан ажралиб туради.
Бу таснифлар академик (ўта илмий) йўсинда ва шу билан бирга алоҳида ҳудудлардаги кўллар учун яратилган бўл­сада, лекин уларнинг айримларидан бошқа ҳудудлардаги худди шунга ўхшаш кўллар мисолида ҳам фойдаланиш мум­кин. Иккинчидан, бу таснифлар маълум бир кўл учун олин­ган натижаларни бутунлай бошқа бир синфга тегишли бўл­ган иккинчи кўлга тадбиқ этишдан сақлайди.

Download 408,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish