3.2. Антропоген кўллар
Антропоген кўлларнинг ҳосил бўлиши инсоннинг хўжалик фаолияти билан боғлиқдир. Ирригация, гидроэнергетика, балиқчиликни ривожлантириш мақсадаларида қурилган сув омборлари, экин майдонларини суғоришда ортиқча сувларнинг ер сиртидаги табиий ҳамда очиқ карьерлар ва шахталар ўрнидаги ботиқларда тўпланиши натижасида ҳосил бўлган кўллар шу гуруҳга мансубдир.
Антропоген кўллар гуруҳини қуйидаги кичик гуруҳларга ажратиш ўринлидир:
- сув омборлари;
- ирригацияташлама кўллари;
- тоғкон карьери кўллари.
Сув омборлари дарё ва сойлар сувидан тўла ва самарали фойдаланиш мақсадида қурилади. Бу ҳақдаги маълумотлар ушбу китобнинг "Сув омборлари" бўлимида батафсил ёритилган.
Ирригацияташлама кўллари. 20асрнинг 60йилларида Қуйи Амударё зонасида янги ерларни ўзлаштириш натижасида Сариқамиш кўли, АмуБухоро канали зонасидаги ерларни ўзлаштириш натижасида Денгизкўл, Порсонкўл, Қорақир кўллари, 70йилларнинг ўрталарига келиб Қарши чўлларини ўзлаштириш натижасида эса Султонтоғ кўли пайдо бўлди.
Шу турга мансуб бўлган Арнасой кўллар тизими 1969 йилда Сирдарёнинг тўлинсув давридаги оқимининг катта қисмини (20 км3 га яқин) шу жойдаги табиий ботиққа оқизилиши натижасида вужудга келди. Охирги йилларда Арнасойдаги сув ҳажми 20 км3 атрофида бўлиб, ҳар йили унга Сирдарё сувининг бир қисми ва 2 км3 ҳажмдаги коллектор зовурлар сувлари келиб қўшилмоқда. Натижада сув юзаси майдони йилданйилга орта бориб, ҳозирги кунда 3000 км2 га етди, ундаги сув ҳажми ҳам шунга мос равишда ортди.
Тоғкон карьери кўлларининг ҳосил бўлиши икки хил кўринишда кечади. Уларнинг биринчиси, очиқ карьерлар ва шахталар ўрнида ҳосил бўлган ботиқларнинг сувга тўлиши туфайли пайдо бўлади. Бундай кўллар ОлмалиқОҳангарон, Мурунтов, Учқудуқ тоғкон саноати районларида учрайди ва кўпчилик ҳолларда мавсумий характерга эга. Иккинчи кўринишдаги кўллар эса тоғкон саноатида ишлатилган сувларнинг (аксарият ҳолларда улар ўта заҳарли бўлади) махсус қурилган ҳавзаларда тўплаш натижасида ҳосил бўлади. Бундай кўлларни йирик тоғкон саноати жойлашган ҳудудлар (Ангрен, Оҳангарон, Олмалиқ, Навоий, Зарафшон, Учқудуқ) да учратамиз. Улар қатъий назорат ва кузатув остида бўлиши лозим. Акс ҳолда бундай кўллар ўзлари жойлашган ҳудуднинг ҳайвонот оламига, ўсимликлар дунёсига, ер ости ва ер усти сувлари сифатига, тупроқ қоплами ҳолатига салбий таъсир этади.
Хулоса
Юқоридагилардан қуйидаги хулосаларга келиш мумкинки.
Кўл пайдо бўлган пайтдан бошлаб ундаги сув массалари билан кўл косаси ва кўлни ўраб турган муҳит ўртасида ўзаро боғлиқлик вужудга келади. Шу боғлиқлик туфайли кўл ўзига хос бўлган ривожланиш шароитига эга бўлади. Бу ривожланишнинг айрим қирралари тўлқинлар таъсирида қирғоқларнинг емирилишида (абразия)да, емирилиш маҳсулотларининг кўлнинг қирғоққа яқин қисмида ётқизиқлар сифатида тўпланиб, сув ости қирғоқ террасасини ҳосил қилишида, кўлга келиб қуйиладиган дарёларнинг лойқа оқизиқларни олиб келиши ва уларнинг чўкишида ҳамда бошқа жараёнларда ўз аксини топади. Натижада кўл ботиғи ва унинг юқорида қайд этилган қисмларининг шакли, чегаралари ҳам ўзгариб боради.
Юқорида баён қилинганлардан шу нарса аниқ бўлдики, ўлкамиз кўлларининг катта қисми тоғли ҳудудларда жойлашган. Уларнинг аксарияти дарёлар ва сойлар ўзанининг тўсилиб қолиши натижасида вужудга келган кичик кўллардир. Бу кўлларнинг суви ниҳоятда тиниқ, тоза, минераллашув даражаси жуда кичик (Иссиқкўлдан ташқари) ва сувининг ҳарорати нисбатан паст бўлади. Тоғ кўллари атрофларида, айниқса ёз ойларида ажойиб микроиқлим вужудга келиб, жуда гўзал табиийгеографик манзара ҳосил бўлади.
Кўлларнинг келиб чиқиши бўйича таснифи дастлаб 1937 йилда М.А.Первухин томонидан таклиф этилган. Кейинчароқ (1960 йил) ушбу таснифни Б.Б.Богословский анча такомиллаштирган ва шу туфайли уни алоҳида тасниф сифатида қайд этиш мумкин. Кўллар косаларининг генезиси бўйича АҚШлик гидролог олим Ж.Е.Хатчинсон томонидан 1957 йилда таклиф этилган таснифи юқоридагилардан мукамаллиги билан ажралиб туради.
Маълумки, 20асрнинг 2ярмида ўлкадаги сув заҳираларини ҳудудлар бўйича қайта тақсимлаш, янги ерларни ўзлаштириш, тоғкон саноати ва бошқа қатор омиллар таъсири натижасида кўплаб сунъийантропоген кўллар ҳосил бўла бошлади. Кўллар генезисини ҳозирги кун нуқтаиназаридан ёритишда бу ҳолатни эътиборга олиш муҳимдир. Муаллифлар томонидан таклиф этилаётган таснифнинг юқоридагилардан фарқи ҳам шундадир, аниқроғи ушбу тасниф бўйича Ўрта Осиё кўллари дастлаб икки катта гуруҳга табиий ва антропоген кўлларга бўлинади (3.1расм).
Табиий кўллар косаларининг келиб чиқиши бўйича ернинг ички (эндоген) ва ташқи (экзоген) кучлари билан боғлиқ бўлса, антропоген кўлларнинг ҳосил бўлиши инсоннинг хўжалик фаолияти таъсири натижасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |