Кўл ҳосил бўлиши учун ер сиртида ботиқлик мавжуд бўлиши ва у маълум қисмигача сув билан тўлиши лозим. Кўл ботиғи ернинг ички (эндоген) ёки ташқи (экзоген) кучлари таъсирида пайдо бўлади. Кўл ботиғининг сувга тўлиш жараёни эса табиийгеографик шароитга боғлиқ бўлиб, ёғинлар, дарёлар ва ер ости сувлари тўпланиши ҳисобига кечади. Демак, ер сиртида турли жараёнлар натижасида ҳосил бўлган ва сув тўпланадиган чуқурликни кўл ботиғи деб атаймиз.
Кўл ботиғида кўлнинг қирғоқёнбағри, кўлкосаси қисмлари фарқланади. Кўлнинг қирғоқ ёнбағри юқоридан
кўл ботиғи қоши билан, қуйидан эса кўл косасининг соҳил чизиғи билан чегараланади.
Кўл ботиғининг энг катта сув сатҳи кўтариладиган ва тўлқинлар таъсирида бўладиган чегарадан қуйида жойлашган қисми кўлкосаси бўлади. Кўл косасида қирғоқолди ва чуқур (кўлтуби) областларифарқланади.
Кўл косасининг қирғоқолди области кўл тубига тўлқинлар таъсири сезилиб турадиган чуқурликларгача тарқалади ва ўзнавбатида қирғоқ бўйилиторал ва қирғоққаяқинсаёзликсублиторал лардан иборат бўлади.
Қирғоқбўйилиторал қисми тўлқинлар таъсиридаги қирғоқ чизиғидан сув ўсимликлари учрайдиган ёки ёруғлик нури етиб борадиган чуқурликларгача бўлган оралиқда жойлашади. Қирғоққа яқин саёзликсублиторал эса литоралдан қуйи томон тўлқинлар таъсири сезилмайдиган чуқурликларгача давом этади ва сув ости қиялигининг кескин ўзгариши (кўпинча камайиши) билан чегараланади. Қияликнинг кескин камайиш жойи эса ўз навбатида кўлнинг қирғоқолди областини унинг чуқур қисми, яъни кўл тубидан ажратиб туради. Демак, кўл косасининг қирғоқолди областидан қуйида жойлашган қисми кўл тубипрофундал дейилади. Кўл тубида юза тўлқинлар таъсири сезилмайди, ёруғлик унгача етиб келмайди. Албатта, бу шартлар бажарилиши учун кўл маълум чуқурликка эга бўлиши керак.
Кўл пайдо бўлган пайтдан бошлаб ундаги сув массалари билан кўл косаси ва кўлни ўраб турган муҳит ўртасида ўзаро боғлиқлик вужудга келади. Шу боғлиқлик туфайли кўл ўзига хос бўлган ривожланиш шароитига эга бўлади. Бу ривожланишнинг айрим қирралари тўлқинлар таъсирида қирғоқларнинг емирилишида (абразия)да, емирилиш маҳсулотларининг кўлнинг қирғоққа яқин қисмида ётқизиқлар сифатида тўпланиб, сув ости қирғоқ террасасини ҳосил қилишида, кўлга келиб қуйиладиган дарёларнинг лойқа оқизиқларни олиб келиши ва уларнинг чўкишида ҳамда бошқа жараёнларда ўз аксини топади. Натижада кўл ботиғи ва унинг юқорида қайд этилган қисмларининг шакли, чегаралари ҳам ўзгариб боради.