Ўзбекистон миллий университети



Download 408,17 Kb.
bet5/16
Sana09.06.2022
Hajmi408,17 Kb.
#648881
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
“ЎРТА ОСИЁ КЎЛЛАРИ ГЕНЕЗИСИ, ТУРЛАРИ ВА ТАРҚАЛИШИ ҲАҚИДА”

Тоғ кўллари деганда, юқорида қайд этилганидек, ўлка­миз тоғларида 1000 метрдан баландда жойлашган кўлларни тушунамиз. А.М.Никитин маълумотлари бўйича Ўрта Осиё­нинг тоғли қисмида шу шартни қаноатлантирадиган кўллар сони 2981 тани ташкил этади. Улар йирик дарёлар ҳавзалари бўйича қуйидагича тақсимланган: Амударё ҳавзасида 1783 та (60 фоиз атрофида), Сирдарё ҳавзасида 541 та ва Чуй,Талас дарёлари ҳамда Иссиқкўл ҳавзаларида 657 та кўл ҳисобга олинган. Бу ҳақда тўлароқ маълумотлар 1.1­жадвалда келти­рилган.


1.1­жадвал
Тоғ кўллари сонининг баландлик минтақалари ва айрим дарёлар хавзалари бўйича тақсимланиши



Дарё хавзаси

Б а л а н д л и к, м


Хам­
маси



1001­
1500

1501­
2000

2001­
2500

2501­
3000

3001­
3500

3501­
4000

4001­
4500

4501­
5000

5001­
5500

Амударё


14

15

31

47

559

375

488

246

8

1783

Сирдарё


17

36

38

49

164

224

13

­

­

541

Чуй, Талас дарёлари ва Иссиқкўл ҳавзаси

­

­

35

29

72

214

304

3

­

657

хаммаси:

31

86

98

168

937

903

504

246

8

2981

% хисобида

1,03

2,88

3,28

5,63

31,43

30,29

16,90

8,25

0,26

100



Изоҳ: жадвал А.М.Никитин маълумотлари бўйича муаллифлар то­­­­монидан тузилди.
Жадвал маълумотларини таҳлил қилиш шуни кўрсата­дики, кўлларнинг қарийб 80 фоизи 3000­4000 метр баланд­ликлар оралиғига тўғри келади. Шуни алоҳида қайд этиш ло­зимки, дастлаб баландлик орта бориши билан кўллар сони ҳам шунга мос равишда кўпайиб боради. Бу жараён 4000 метр­гача давом этади. Сўнг, кейинги босқич баландлик мин­тақаларида, кўллар сонининг баландлик ортиб бориши би­лан секин­аста камайиб боришини кузатамиз.
Бу жараённинг айрим дарёлар ҳавзалари бўйича қандай кечишини таҳлил этиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Сирдарё, Чуй, Талас дарёлари ҳавзаларидаги (Иссиқкўл ҳавзаси билан бирга) кўллар сонининг баландлик бўйича ўзгариши юқо­рида қайд этилган қонуниятга бўйсунса, Амударё ҳавзасида эса бироз бошқачароқ ҳолатни кўрамиз. Жумладан, бу ҳав­зада кўллар сони 3500 метр баландликкача кескин ортиб боради ва 559 та га етади. Ундан кейинги баландлик зона­си(3500­4000 метр)да кўллар сони бир мунча камаяди, аниқ­роғи 375 та га тушиб қолади. Шундан кейинги баландликлар (4000­4500 метр)да эса кўллар сони яна орта бориб, 488 тага етган. Баландликларнинг кейинги ортиши кўллар сонининг камайишига мос равишда кечади: 5000­5500 метр баланд­ликларда ҳавза бўйича атиги 8 та кўл ҳисобга олинган. Бу кўлларнинг ҳаммаси Панж дарёси ҳавзасида жойлашган.
Фикримизча, кўллар сонининг барча ҳавзаларда 3000­ 4000 метр баландликларда кўплаб учрашига асосий сабаб, бу баландликларда кўл косасининг ҳосил бўлиши учун қулай геоморфологик, геотектоник шароитларнинг ва шу билан бирга уларнинг сувга тўлиши учун иқлимий, гидрографик омилларнинг ҳам мавжудлигидир.
Юқорида баён қилинганлардан шу нарса аниқ бўлдики, ўлкамиз кўлларининг катта қисми тоғли ҳудудларда жой­лашган. Уларнинг аксарияти дарёлар ва сойлар ўзанининг тўсилиб қолиши натижасида вужудга келган кичик кўллар­дир. Бу кўлларнинг суви ниҳоятда тиниқ, тоза, минерал­лашув даражаси жуда кичик (Иссиқкўлдан ташқари) ва сувининг ҳарорати нисбатан паст бўлади. Тоғ кўллари ат­рофларида, айниқса ёз ойларида ажойиб микроиқлим ву­жудга келиб, жуда гўзал табиий­географик манзара ҳосил бўлади.

Download 408,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish