Ўзбекистон иқтисодчилари XIII форуми


Сўровномада қатнашувчи тадбиркорларни танлаб олиш



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/293
Sana06.03.2022
Hajmi9,39 Mb.
#483849
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   293
Bog'liq
Махсус сон-2021 Прогнозлаш форум-Экономист

Сўровномада қатнашувчи тадбиркорларни танлаб олиш.
Танланмани шакллантириш 
халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Ҳисоб-китобларга ва танланма 
қонуниятларига таянган ҳолда, туман ва шаҳарлар даражасида ўрганиш 0,95 ишончлилик эҳтимолида 
нисбий хатоликлар 15,0% дан юқори бўлмаслигини таъминлайди.
Бундай хатолик даражаси ижтимоий тадқиқотлар ўтказадиган халқаро ташкилотларнинг [6] 
маслаҳатларига кўра, туман миқёсида қабул қилиш мумкин, деб эътироф этилади. Бунда ҳудудлар 
даражасида танланманинг нисбий хатолиги 4-5% дан ошмайди, республика даражасида эса - 1,5%. 
Иқтисодиёт соҳалари бўйича намунавийликни 
(репрезентативность)
таъминлаш мақсадида, 
сўровномада барча соҳалар бўйича жами 5000 та тижорат фаолияти билан шуғулланадиган юридик ва 
жисмоний шахслар қамраб олинади. Соҳалар бўйича тадбиркорлик субъектлари танлаб олинишида 
йирик, ўрта ва кичик бизнес субъектларида банд бўлган ходимлар сонининг ҳудудлар бўйича улуши 
инобатга олиниши лозим.
Сўровнома 2 та асосий саволдан иборат: 
1-савол: Охирги 3 ойда ишчилар сони қандай ўзгарди?
Жавоб: ошди, ўзгармади, камайди. 
Ушбу савол мамлакат меҳнат бозоридаги ҳозирги ҳолатни тўғри баҳолашга хизмат қилади. 
2-савол: Кейинги 3 ойда ишчилар сони қандай ўзгаради?
Жавоб: ошади, ўзгармайди, камаяди. 
Мазкур савол яқин келажакда меҳнат бозорида кутилаётган ҳолатнинг ўзгаришини баҳолашга 
хизмат қилади. Сўровнома доимий равишда ҳар ойда амалга оширилади.
Ўрганиладиган лавозим гуруҳлари: раҳбарлар, мутахассислар, техник ходимлар ва ўрта 
махсус ходимлар, ҳужжатлар билан ишлайдиган ходимлар, хизматлар соҳаси ва савдо ходимлари
қишлоқ хўжалиги меҳнаткашлари, саноатдаги ишчилар, машина-ускуналарга хизмат кўрсатадиган 
ходимлар, квалификацияга эга бўлмаган ишчилар.
Маълумотлар салмоғини ҳисоблашнинг 
икки босқичли амалиёти
мавжуд. Биринчидан, ҳар 
бир жавобга ташкилотнинг ишчилар сонига қараб ўз салмоғи даражаси белгиланади. Ҳосил бўлган 
рақамлар салмоғи балларга логарифмик эгрилик ёрдамида айлантирилади. Бу йирик 
ташкилотларнинг жуда катта салмоқ даражасига эришишининг олдини олади. Иккинчидан, салмоқ 
ташкилот фаолият юритаётган соҳасига берилади. У бандлик улушига асосланиб, иқтисодиёт 
соҳасини бандлик нуқтаи назаридан аҳамиятлилигини белгилайди.
Жавоблар баланс статистикаси ёрдамида жамланади. Баланс статистикаси – бу “ошади” ва 
“пасаяди” жавобларининг фоиз улушлари орасидаги тафовутдир. “Ўзгармайди” жавоблари ташлаб 
кетилади, улар фақат билвосита инобатга олинади. Фоиз улушлари салмоқли жавоблар (ташкилот 
“салмоғи”) асосида ҳисобланади. 
Баланс статистикаси -100 дан +100 гача ўзгаради. Яъни, бу ҳолат барча ташкилотлар 
“пасаяди” деб жавоб бергандагина -100, ёки барча ташкилотлар “ошади” деб жавоб берганда эса 
+100.

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   293




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish