1
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни
қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва
макроиқтисодий тадқиқотлар институти
Ўзбекистон иқтисодчилари XIII Форуми
XIII Форум экономистов Узбекистана
БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ
БЎЙИЧА СТРАТЕГИК ТАШАББУСЛАР ВА
АМАЛИЙ ТАВСИЯЛАР:
САЛОҲИЯТ ВА ХАТАРЛАР
СТРАТЕГИЧЕСКИЕ ИНИЦИАТИВЫ И
ПРАКТИЧЕСКИЕ РЕКОМЕНДАЦИИ
ПО УСТОЙЧИВОМУ РАЗВИТИЮ
ЭКОНОМИКИ:
ПОТЕНЦИАЛ И РИСКИ
Тошкент-2021
2
УДК: 338.23:331.5(575.)(062) ББК: 65.240.(5У)я43
“Барқарор иқтисодий ривожланиш бўйича стратегик ташаббуслар ва амалий тавсиялар:
салоҳият ва хатарлар” мавзуидаги Илмий-амалий конференция мақолалари тўплами. //
О.Олимжоновнинг умумий таҳрири остида. // Тошкент: IFMR, 2021. – 254 бет.
Таҳрир ҳайъати аъзолари:
и.ф.д. У.Абидхаджаев, и.ф.д., проф. Т.Ахмедов, PhD З.Халдаров,
и.ф.д., проф. О.Олимжонов, и.ф.н., доц. Д.Курбанова, и.ф.д. Д.Каримова, и.ф.д., проф. Р.Хасанов,
и.ф.д. доц. Н.Расулов, и.ф.д. Х.Сайдалиев, PhD Н.Ибрагимова, PhD Ш.Отабоев, Д.Ильина,
З.Костюченко, М.Каримов, Д.Ибрагимова; ОАК вакиллари: и.ф.д., проф. Э.Шодмонов, и.ф.н.
С.Зокиров.
Ушбу тўплам Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни
қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти
томонидан 2021 йил 5 октябрда интернет платформа асосида видеоконференция форматида
ўтказилган «Барқарор иқтисодий ривожланиш бўйича стратегик ташаббуслар ва амалий
тавсиялар: салоҳият ва хатарлар» мавзуидаги Ўзбекистон иқтисодчилари XIII Форумига тақдим
этилган илмий мақолаларни ўз ичига олади.
Форум мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантириш бўйича стратегик ташаббуслар
ва амалий тавсиялар тайёрлаш, мавжуд салоҳият ва хатарларни аниқлаш, жумладан, пандемиянинг
ижтимоий-иқтисодий оқибатлари ва унинг республика иқтисодиётига таъсирини баҳолаш ҳамда
камбағалликни қисқартиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш ва бу борада тегишли
таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида ўтказилди.
Ушбу тўплам пандемия шароитида Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг ижтимоий-
иқтисодий оқибатларини прогнозлаштириш, камбағалликни қисқартириш омили сифатида реал
сектор тармоқларини, жумладан, саноатни тез суръатлар билан ривожлантириш,
рақамлаштириш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга бағишланган илмий мақолаларни
ўзида мужассам этган. Бундан ташқари, мақолаларда инсон капиталининг сифатини янада ошириш
масалалари, аҳоли бандлиги ва фаровонлиги даражасини ошириш чора-тадбирлари, шунингдек,
пандемия шароитида минтақалар, ҳусусан, қишлоқ ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий
ривожланишини барқарорлаштириш йўллари кўриб чиқилган.
Тўпламда иқтисодиётни
рақамлаштириш ва инновацион жараёнларни фаоллаштириш асосида янги иш ўринларини барпо
этиш ва камбағалликни қисқартириш учун инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш
масалалари ҳам ёритилган.
Тўплам миллий иқтисодиётни ривожлантириш масалалари билан қизиқувчи
жамоатчилик,
илмий-педагогик ходимлар,
докторантлар, миллий ва хорижий илмий-тадқиқот муассасалари,
вазирликлар ва
идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари мутахассислари учун мўлжалланган.
Мақолалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланган.