Прокуратура органларининг бош вазифасини айтиб беринг.
Жавоб: Прокуратуранинг бош вазифаси – қонун устуворлигини қарор топтириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, давлат тузумини, давлат ва фуқароларнинг мулкларини турли жиноятчилар, ҳу қуқ бу зар лардан ҳимоя қилиш. Прокурор назорати давлат номидан, дав лат нинг олий органи бўлмиш Ўзбекистон Рес публикаси Олий Мажлиси номидан амалга оширилади.
Қонун ҳужжатларида прокуратура органларига қандай вазифалар юклатилган?
Жавоб: «Прокурор» французча сўз бўлиб, «қораловчи» деган маънони англатади. Лекин лотинчада бу сўз «ғамхўрлик қилиш» маъносини анг латади.Прокуратура ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари тизимида алоҳида ўрин ни эгаллайди. Прокуратура органлари ва уларнинг ходимлари ҳисобланган про курорларнинг вазифалари қуйидагилардан иборат: фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини, Конституциявий тизимни ҳимоя қилиш; ўз йўналишлари бўйича иш олиб бораётган прокуратура тизимининг бугун ги кундаги таркибига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси Бош прокуратураси, Тошкент шаҳри прокуратураси, вилоят прокуратуралари, шаҳарлар ва туманлар прокуратуралари, бошқа ихтисослаштирилган прокуратуралар киради. Прокуратура органларини ташкил этиш, уларнинг фаолият юритиш тартиби ва ваколатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Прокуратура тўғрисида»ги қонуни асосида белгиланади. Прокуратура органларини ташкил этиш, уларнинг фаолият юритиш тартиби ва ваколатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Прокуратура тўғрисида»ги қонуни асосида белгиланади.
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳуқуқий мақомини айтиб беринг.
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимининг муҳим бўғинидир. У Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тизими, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилувчи ваколатли орган сифатида фаолият юритади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати 2018 йил 5-апрелда қабул қилинган «Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонун асосида фаолият юритади. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати қуйидаги вазифаларни амалга оширади: мамлакат давлат хавфсизлиги ва манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш. Бу соҳадаги қонунбузарликларнинг олдини олиш, аниқлаш ва барҳам бериш. Бу борада разведка ва контрразведка фаолиятини амалга ошириш; мамлакат давлат чегараларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш; давлат хавфсизлигига ва манфаатларига таҳдид солиши мумкин бўлган миллатлараро ирқий ва диний адоватга сабаб бўлиши мумкин бўлган бузғунчилик фаолиятининг олдини олиш, аниқлаш ва барҳам бериш; терроризм, экстремизм, уюшган жиноятчилик каби иллатларнинг олдини олиш, аниқлаш ва барҳам бериш; қурол-яроғ, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш; давлат сири билан боғлиқ жойларда бу сирларнинг сақланиши, махсус алоқа ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш устидан назоратни амалга ошириш; давлат манфаатлари ва хавфсизлигига хавф туғдириши мумкин бўлган коррупцияга қарши кураш олиб бориш; иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий, тарихий-маданий, маънавий соҳаларда давлат манфаатлари ва хавфсизлиги билан боғлиқ ҳамда ўз ваколатлари доирасида бўлган фаолият билан шуғулланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |