6-синф
1-чорак.Қадимги Оссурия, Урарту ва Бобил санъати Оссурия давлатининг вужудга келиши ва унинг маданияти. Оссурия санъати даврий чегараси, Миср, Шумер, Аккад давлатлари билан алоқаси ва фарқли жиҳатлари. Тасвирий ва амалий санъати ҳақида таҳлили. Бобил давлатнинг пайдо бўлиши ва ўзига хос маданиятнинг шаклланиши билан боғлиқ сабаблар. Бобил санъатининг меъморчилиги ва бўртма тасвирларининг ўзига хос жиҳатлари.
2-чорак.Антик давр санъати Эгей санъати.
Қадимги Европа санъати. Антик санъатнинг жаҳон санъатидаги ўрни. Бу давр асосан афсона ва ривоятлар, ёзма манбаалар ва археологик тадқиқотлар натижасида ўрганилиши.Эгей санъатига умумтаъриф. Крит-Микен санъатини ўрганишдаги археологик тадқиқиотлар. Гомер, Архаика, Классика ва Эллинизм даврлари санъати ва маданияти. Ордерлар системаси ҳақида маълумотлар.
3-чорак.Қадимги Юнонистон даври санъати.
Қадимги Юнонистоннинг географик ўрни ва чегараси. Юнон санъатининг жаҳон маданияти тарихидаги ўрни. Юнон санъатидаги юксак маҳорат, инсонийлик ва халқчиллик. Қадимги Юнон санъати мавзуси, тасвири ва ифода воситалари. Юнон санъатининг ривожланишида афсоналарнинг ўрни. Шаҳар давлатлар (полисларнинг) юзага келиши, санъат маданият, савдо сотиқнинг кучайиши. Архаик давр меъморчилиги. Унинг ўзига хос томонлари. Юнон ибодатхоналарининг типлари, уларнинг тузилиши. Ордерларнинг аҳамияти, турлари дорий, ион ва коринф. Кўзаларга расм солиш санъати.
Қадимги Рим санъати.
Италия тарихига қисқача маълумот. Унинг географик ўрни ва даврий чегараси. Қадимги Рим санъатининг асосий босқичлари ва санъат турларини ривожи. Рим тарихи ва санъатидаги даврий босқичлар. Меъморлик. Қадимги меъморий ёдгорликлар. Этрусск санъати. Этрурия маданияти ва санъати. Географик ўрни унинг тарихи. Меъморлик тасвирий ва амалий санъат. Унинг ўзига хос томонлари (Вей гермеси, Вей Апполони, Капитолийдаги она бўри ҳайкали ва б.). Аппий Клавдий ҳукумронлиги. Мақбараларнинг қурилиши ва ундаги деворий суратларнинг аҳамияти. Рим меъморчилигида юнон ордерларининг ўрни. Акведук ва йўллар. Шаҳар планировкаси. Император даврида Рим форумлари. Флавиевлар амфитеатри (Колизей). Рим ибодатхоналари ва уларнинг ўзига хос томонлари. Меъмор Аппалодор Дамасский ва унинг иншоотлари. Пантеон ва Зафар аркалари.
4-чорак.Қадимги Хитой санъати.
Қадимги Хитой санъатига умумтаъриф. Хитой меъморчилиги, тасвирий санъати ва амалий санъати ривожига таъсир кўрсатган омиллар. Диний тасаввурларнинг хитой амалий санъати равнақида намоён бўлиши.
Қадимги Ҳиндистон санъати.
Қадимги Ҳиндистон санъатига умумтаъриф. Ҳиндистон меъморчилиги, тасвирий санъати ва амалий санъати ривожига таъсир кўрсатган омиллар.Мохенджо Даро ва Харрапа маданияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |