7-синф
1-чорак.Ибтидоий давр Ўзбекистон санъати.
Ибтидоий давр Ўзбекистон санъати. Обирахмат, Хўжакент, Суратсой, Зараутсой, Тақатошдаги деворий суратлар.Мезолит, неолит ва энеолит даврида Ўзбекистон худудидан топилган маданий ёдгорлкилар.
Аҳамонийлар ва Кушон даври санъати.
Мазкур давр меъморчилиги ва санъатининг ўзига хослиги. Зардўштийлик ва буддавийлик дини таъсирида яратилган меъморий ва бадиий ёдгорликлар.
Илк ўрта асрлар санъати.
Эллинизм маданиятининг худуд санъатига таъсири. Варахша, Болаликтепа, Афросиёб маданий ёдгорликлари.
IX-XIII асрлар Ўзбекистон санъати.
Араблар истилосидан сўнгги худудда содир бўлган маданий жараёнлар. Мустақил давлатларнинг ташкил топиши. Ислом меъморчилиги ва амалий санъатнинг ривожи.
2-чорак.Ўрта асрлар Ўзбекистон санъати.
Ўрта асрлар Ўзбекистон тарихида содир бўлган янги маданий жараёнлар. Амир Темур ва темурийлар даври маданиятга умумтаъриф.
Темурийлар даврида Ўзбекистон меъморчилиги.
Темурийлар даври санъати – Ўрта Осиёнинг темурийлар даврида нақадар юксалиши. Маҳобатли меъморчилик обидаларининг яратилиши, шу даврга хос амалий санъат намуналари- нақшу-нигорлар ҳақида маълумот бериш.
Ўрта асрлар миниатюра санъати.
Ўрта асрлар Шарқ миниатюра мактабларининг ривожи. К.Беҳзод, М.Музаххиб, М.Самарқандий ижоди.
Хонликлар даври санъати.
XVI-XIX аср Ўзбекистон. Хонликлар даври санъати. – Хива, Қўқон хонлиги, Бухоро амирлиги даври меъморий ёдгорликлари.
3-чорак.Ўрта асрлар Европа санъати.
Шарқ ва Ғарбда ўрта асрлар тарихининг даврий чегараси, ривожланишидаги асосий босқичлар. Турли ўлкаларда санъат ривожланишининг турлича ўтиши. Асосий динларнинг (христиан, ислом, буддизм) ўрта асрлар санъати шакл ва мазмунига таъсири. Ўрта асрлар санъатининг аввалги қулдорлик формацияси (Антик давр) санъатидан фарқи, унинг прогрессив томонлари.
Византия санъати.
Византия маданияти ва санъатининг жаҳон хазинасига қўшган ҳиссаси. VI-VII аср меъморлиги. Константинополдаги авлиё София ибодатхонаси. Монументал рангтасвир санъати. Гавеннадаги аё Виталия, Никеедаги Успения черковлари мозаикаси.
Роман даври Европа санъати.
Роман услубининг фанга кириб келиши. Ғарбий Европадаги Роман санъати ва меъморчилигининг асосий ҳусусиятлари. Меъморчиликнинг етакчилиги. Унинг типлари ва конструктив тузилиши. Тасвирий санъатда содир бўлган тенденциялар. Италия санъати. Меъморчиликнинг маҳаллий мактабларга ажралишидаги асосий ҳусусиятлар. Миландаги Сан Анброджио, Флоренциядаги Сан-Миньято, Пизадаги “Йиқилаётган минора”. Ҳайкалтарошлик ва рассомчилик. XI-XII асрларда Испанияда ижтимоий маданий ҳаёт. Роман даври Испания меморчилик санъати ўзига хос ҳусусиятлари. Роман даври тасвирий санъати: маҳобатли рангтасвир ва миниатюра. Ҳайкалтарошликдаги услубий изланишлар. Барельеф ва думалоқ ҳайкалтарошлик.
Готика даври Европа санъати.
Готика даври санъати, Германия, Англия, Франция Испания давлатларида готик услуб меъморчилиги, амалий санъати ва тасвирий санъатда тутган ўрни ҳақида маълумот бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |