9-синф
1-чорак. ХХ аср Ғарбий Европа санъатида модернизм. 3-соат
ХХ аср Франция санъати.
2-чорак. ХХ аср Англия ва Белгия санъати.
ХХ аср жаҳон меъморчилигида модернизм.
ХХ аср меъморчилигида модерн усулби. Австрия, Германия, Италия ва Франция меъморларининг қурилиш техникасидаги қуруқ рационализмдан қочиши. Чизиқ ва шакллар безакдорлигига, декорациянинг рамзий орнаментларига, ўрта аслар Ғарб ва Шарқ меъморчилигидаги услубий чизгиларга интилиши. Антонио Гауди, Саград Фамилья собори Каза Мила, Каза Баттло қурилишлари мисолида. Янги қурилиш технологиялари ва янги ҳом ашёларнинг (темирбетон, цемент, қўрғошин, пенобетон, шиша, полиматериаллар) қўлланилиши янги услубларни яратишга кўрсатган таъсири. Утилитар иншоотларни (кўприк, омборхона, цех, савдо иншоотлари, вокзал, кўргазмал заллари) лойиҳалашдаги янги ёндашувлар.
3-чорак. ХХ асрда дизайннинг шаклланиш тарихи.
ХХ асрда санъат ва ҳунармандчиликнинг уйғунлиги натижасида дизайннинг вужудга келиши. Баухаус – биринчи дизайн мактаби. Дизайндаги янгича бадиий тамойиллар.
4-чорак.ХХ асрнинг иккинчи ярмида постмодернизм санъати.
ХХ асрнинг иккинчи ярмида постмодернизм тамойиллари. Меъморчиликда хай-тек услуби. Постмодернизмнинг замонавий санъатга қўшган ҳиссаси.
10-синф
1-чорак. XIX аср охири ХХ аср боши Ўзбекистон санъати.
Ўзбекистонга янги санъат шаклларининг кириб келиши; театр, кино, тасвирий санъат ва х.к. Юдин, Бурэ, Казаковларнинг ижоди.
2-чорак. 1920-1940-йилларда миллий рангтасвир шаклланиши.
А.Волков, А.Николаев (Усто-Мумин), П.Беньков, З.Ковалевская, М.Курзин каби рассомлар ижоди.
ХХ-асрнинг иккинчи ярми Ўзбекистон тасвирий санъати..
А.Абдуллаев, Ч.Ахмаров, Р.Ахмедов, Қ.Башаров, М.Саидов, Р.Чориев каби рассомлар ижоди.
3-чорак. 1970-1980-йилларда Ўзбекистон санъати.
А.Мирзаев, Б.Жалолов, Ж.Умарбеков, А.Нуриддинов, В.Бурмакин каби рассомлар ижоди.Рангтасвир намоёндалари ижоди.
4-чорак. Мустақиллик йиллари Ўзбекистон санъати.
З.Шарипова, Б.Исмоилов, В.Усеинов, Ш.Хакимов, А.Алиқулов каби рассомлар ижоди. Мустақиллик даврида меъморчилик ва ҳайкалтарошлик.
Мустақиллик даврида шаҳарсозлик ва бунёдкорлик ишлари. Ҳайкалтарошликда содир бўлган янги бадиий жараёнлар. Мустақиллик даврида қурилган меъморчилик ансамбллари мисолида ва ҳайкалтарошлик санъатида ўтган аждодлар руҳини абадийлаштириш асносида яратилган монументал ҳайкалтарошлик намуналари. Р.Миртожиев, Р.Ереметов, И.Жабборов каби ҳайкалтарошлар ижоди. Мустақиллик даври халқ амалий санъати.
Амалий санъатидаги янги бадиий жараёнлар. Халқ усталари ва уларнинг ижоди.
Do'stlaringiz bilan baham: |