4-чорак. ХIХаср Россия санъати.
XIX асрнинг иккинчи ярмидаги рус санъатининг жаҳон тасвирий санъатидаги ўрни. А.Ивановнингбуюк академист рассом сифатидаги қарашлари. Рассом А.Федотов – танқидий реализм асосчиси. 1860 йиллардаги сатирик-ҳажвий графика. В.Перов – танқидий реализмнинг давомчиси. 1870 йиллар “Передвижник”лар ижодий ва бадиий кўргазмалар иш фаолияти. Портрет, манзара, тарихий, маиший жанрлар ривожи. В.Стасов, И.Крамской, П.Третьяковларнинг рус санъатидаги ўрни. Тарихий рангтасвир. Рассомлар Н.ГЕ, И.Е.Репин ижоди. В.Суриков, В.Васнецов ижоди. Рус манзара рангтасвири. А.Саврасов, В.Поленов, И.Айвазовский, И.Шишкин, А.Куинджи, И.Левитан ижоди. 1860-1890-йиллардаги ҳайкалтарошлик санъати. М.Антоколский ижоди.
ХIХ аср биринчи ярми Европа санъати.
ХIХ аср иккинчи ярми Франция санъати (импрессионизм, постимпрессионизм).
Барбизон мактаби Камиль Коро манзаралари. Француз реалистик манзара жанри ривожи. Теодор Руссо ижоди ва унинг “Гранвилл атрофи кўриниши” (1833), “Фонтебло ўрмони (1848-1850)”, “Манзара деҳқон қиз билан” (1850) асарлари таҳлили. Жюль Дюпре, Гарсис Диаз, Камиль Коро, Оноре Домье. Реалистик санъатда содир бўлган ўзгаришлар. Эдуард Мане ижодининг кейинги реалистик санъат тараққиётига катта таъсири. Э.Мане (1832-1883). Илк асарлари (“Олимпия”, “Даладаги нонушта”). Замонавий шаҳар ҳаётини ифодалаш (“Фоли – Бержердаги қаҳвахона”). Мане импрессионит. Мане ижодининг импресионистларга яқин ва ўзига хос томонлари. Жаҳон санъати тарихида янги оқим - импрессионизм оқимига асос солиниши. Импрессионизм оқимининг ўзига хос томонлари. Оқимнинг асосчилари Клод Моне (“Пичан ғарами”, “Кўкнори даласи”), Оноре Ренуар (“Мадам Самари”, “Яланғоч аёл”), Эдгар Дега (“Ҳаворанг либосли раққосалар”, “Балет синфи”), Камиль Писсаро (“Париж кўчалари”) ижоди ва асарларининг бадиий таҳлили. Санъатда ижтимоий мазмун ва ғоявий юксалишнинг сусайиши. Сюжетли-тематик асарларнинг камайиши. Франция санъатидаги реализм инқирози. Сезанн, Ван Гог ва Гоген ижодининг ХХ аср санъати ривожига кўрсатган таъсири. Поль Сезаннинг ижодий эволюцияси ва “Кашанда” (1892), “Дом повешенного” (1872-1873), “Кретедаги Марнуга ўтиш кўприги” (1888), портретлари, автопортретлари ҳамда натюрмортларининг бадиий таҳлили.Винсент Ван Гог ижодининг моҳияти. “Картошка тановул қилаётганлар”, “Кунгабоқарлар” натюрмортлари, “Юлдузли тун”, ва автопортретлари таҳлили.
Do'stlaringiz bilan baham: |