25
тижорат фаолиятига оид риск;
молиявий фаолиятга оид риск;
сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳусусиятдаги риск.
Рискни туғдирадиган хавфларнинг турлари хилма-хил бўлиб, уларнинг
баъзи бирлари субъектнинг ўз фаолияти натижасида юзага келса,
иккинчи
турлари унга боғлиқ бўлмаган ташқи омилларнинг таъсирида юзага келади.
Бундай риск турлари қуйидаги 1.2.1-расмда курсатилган .
1.2.1-расм .
Рискнинг турлари
Таркиби
Табиий
жараёнлар
билан боғлиқ риск
-
фавқулодда
юз
берадиган
табиий
офатларнинг (ер қимирлаши, ёнғин, сув тошқини,
жала, дўл, довул, қурғоқчилик ва бошқа) хавфи;
-
табиий-иқлимий шароитлар, об-ҳавонинг
кескин ўзгариши билан боғлиқ хавф-хатарлар ва
бошқалар.
Ишлаб
чиқаришга
оид риск
- ишлаб чиқариш жараёнининг издан чиқиши ёки
тўхтаб қолиши хавфи;
- технологик асбоб-ускуналарнинг
жисмоний ва
маънавий эскириши, ишдан чиқиши ва бўзилиш
хавфи;
- меҳнат хавфсизлигига риоя этмаслик оқибатида
ходимларнинг жароҳат олиши хавфи ва бошқалар.
Тижорат фаолиятига
оид риск
- бозор конъюктурасидаги ўзгаришлар хавфи;
- истеъмолчилар талабининг
тушиб кетиши хавфи;
- бозорда таклиф ҳажмининг кескин ошиб кетиши
хавфи;
- рақобат кўрашига бардош беролмаслик хавфи;
- маҳсулот баҳосининг кескин пасайиши хавфи ва
бошқалар.
26
Молиявий
фаолиятга
оид риск
- пулнинг қадрсизланиши ва инфляция хавфи;
- инвестицион сарфларнинг ўзини копламаслиги
хавфи;
- пул
оқимлари ва айланма маблағларнинг
етишмаслиги хавфи;
- дебитор ва кредитор қарзларнинг кўпайиб
кетиши хавфи;
- нотўловлар хавфи;
- қимматли қоғозлар қийматининг
тушиб кетиши
хавфи;
- қарзга олинган маблағларни қайтаролмаслик
хавфи ва бошқалар.
Сиёсий, иқтисодий
ва
ижтимоий
ҳарактердаги риск
- миллий
можаролар,
ҳарбий
тўқнашувлар,
ғалаёнлар, терроризм хавфи;
- иш ташлашлар,
коррупция ва жиноятчилик
хавфи;
- иқтисодий беқарорлик ва ўсиш суръатларининг
пасайиши;
Содир бўлиш омиллари бўйича рисклар табиий (абиоген, биоген),
антропоген (техноген, биоген), иқтисодий ва сиёсий бўлиши мумкин.
Сиёсий
рисклар – сиёсий ҳолатни ўзгарувчанлиги билан
белгиланадиган рисклар.
Иқтисодий (тижорат) рисклари – иқтисодиётдаги ноҳуш ўзгаришлар
билан белгиланадиган рисклар.
Ўз навбатида сиёсий ва иқтисодий рисклар ички ва ташқи бўлиши
мумкин.
Қамрови бўйича рисклар қуйидаги турларга ажралади:
халқаро доирада;
мамлакат доирасида;
регионал доирада;
27
тармоқ ичида;
корхона рисклари.
Селектив
риск
–
портфел
шакллантирилиши
чоғида
молиявий
инструментларни нотўғри танлаш билан боғлиқ риск.
Бундан ташкари амалиётда рахбар ёки тадбиркор ўз фаолиятида:
•
мол-мулк талафотига;
• молиявий йўқотишларга;
• даромадларнинг камайишига;
• фойда даражасини аниқлашдаги хатоликларга йўл қўймаслик ва шу
жихатларни яхшилаш мақсадида турли-туман таваккалга борадилар. Шундай
шароитда қайси
бир турдаги рискни танлаш, қайси бири кўпрок самара
бериши мумкинлигини аниқлаш кўп жихатдан риск турларининг илмий
асосланган тавсифномасини билишни такоза этади.
Do'stlaringiz bilan baham: