Символ типдаги қийматлар. Символ типидаги қийматлар программаларда текстлар кўринишида бўлиб, улар устида редакторлаш ишларини бажариш имконини беради, яъни хатоларни тўғирлаш, xарф ва сўзларни ўзгартириш, қўшиш ва ҳоказолар.
Символли ёки литерал (сатр) кўринишидаги ўзгармаслар ихтиёрий символлар кетма-кетлигидан иборат бўлиб, апостроф ичига олинади, яъни “S” символлар кетма-кетлиги.
Мисоллар:
‘X=A+B’
‘СТУДЕНТ’
‘МИСОЛ 4’
Символлар орасида апостроф символини ёзиш керак бўлса, апостроф кетма-кет икки марта ёзилади: яъни, символли ўзгарувчи (типи -CHAR)- булар символли ўзгармасларни қабул қилувчи ўзгарувчилардир.
Стандарт типидаги ўзгармас ва ўзгарувчиларни тасвирлаш.
Ўзгармаслар программа миқдори билан ёки номи билан берилиши мумкин. Агарда ўзгармас номи билан ифодаланса, у xолда уни ўзгармаслар бўлимида тасвирлаш керак бўлади. Тасвирлаш CONST хизматчи сўзи билан бошланиб, қуйидаги кўринишда ёзилади:
CONST ўзгармас номи=қиймати:
Масалан:
CONST N=18
Бир бўлимда бир нечта ўзгармасларни тасвирлаш мумкин. Хар бир тасвирлаш албатта «;» нуққтали вергул белгиси билан тамомланади.
Масалан:
CONST
NUM = 23; (*Бутун типдаги ўзгармас*)
B = 1,8 E-3; (*Хақиқийтипдаги ўзгармас*)
PI=3,14; (*Хақиқий типдаги ўзгармас*)
SIM=’R’; (*сивмол типдаги ўзгармас*)
L=TRUE; (*мантиқий типдаги ўзгармас*)
Программада учрайдиган xамма ўзгаручилар албатта ўзгарувчилар бўлимида тасвирланиши керак. Узгарувчилар тасвирлаш VAR хизматчи сўзи билан бошланади ва қуйидаги кўринишда ёзилади:
VAR ўзгарувчи номи: типи;
Масалан
VAR F : REAL;
Бир бўлимда бир нечта ўзгарувчиларни тасвирлаш мумкин , масалан :
VAR
B: INTEGER; (*Бутун типдаги ўзгарувчи*)
SUM: REAL; (*Хақиқий типдаги ўзгарувчи*)
S: CHAR; (*Символли типдаги ўзгарувчи*)
LOG: BOOLEAN; (*мантиқий типдаги ўзгарувчи*)
Агарда бир нечта ўзгарувчининг типи бир хил бўлса , у xолда уларни бир қаторда ёзиш мумкин , масалан:
VAR
R,V : REAL; xақиқий
U, L, TOR : INTEGER; бутун.
Ўзгарувчиларнинг тоифалари қуйидаги диапазонларга ўрнатилган.
Т/р
|
Тур(тип) лар
|
маноси
|
диапазони
|
Хотирадаги жой эгалаши
(байт)
|
I. Бутун
|
1
|
integer
|
бутун
|
-32768...+32767
|
2
|
2
|
word
|
Сўз узунлиги
|
0...6535
|
2
|
3
|
byte
|
бутун
|
0..255
|
1
|
4
|
shortint
|
Қисқа бутун
|
-128....+127
|
1
|
5
|
longint
|
Узун бутун
|
-2147483648....
+2147483647
|
4
|
II хақиқий
|
1
|
Real
|
хақиқий
|
2,4*10-39 ...1,7*1038
|
6
|
2
|
Single
|
хақиқий равишда табий
|
1,5*10-49... 3,4*10+38
|
4
|
3
|
double
|
хақиқий равишда ортади
|
5,6*10-324... 1,7*10+308
|
8
|
4
|
Extened
|
иккиланган аниқлаганда
|
1,9*10-4951 ... 1,1*104828
|
10
|
5
|
comp
|
иккилик аниқликда ёки мураккаб холларда
|
|
8
|
Назорат саволлари:
1. Қийматларнинг стандарт турлари.
2. Бутун турдаги қийматлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |