Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети ахборот технологиялари факультети



Download 2,04 Mb.
bet28/36
Sana07.07.2022
Hajmi2,04 Mb.
#754814
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   36
Bog'liq
informatika maruza

Стандарт функциялар. Ҳар хил масалалар ва ҳисоблашларда синус, косинус, квадрат илдиз, логарифм ва шунга ўхшаш бошқа элементар функциялар кўп ишлатилади. Шунинг учун Паскаль алгоритмик тилида бу элементар функцияларни оддий ёзиш усули мавжуд бўлиб, уларни стандарт функциялар деб номланади. Дастур тузувчининг стандарт функцияларнинг қандай ҳисобланишини билиш шарт эмас, фақат унга тўғри мурожаат қилинса етарлидир.
Стандарт функцияларни ёзишнинг қоидалари:

  1. Функциянинг номи лотин харфлари билан ёзилади ва 6та ҳарфдан ошмаслиги керак.

  2. Функциянинг аргументи думалоқ қавс ичида функция номидан кейин ёзилади.

  3. Функциянинг аргументи ўзгармас, ўзгарувчи ёки арифметик ифода бўлиши мумкин. Тригонометрик функцияларни аргументи радианларда ҳисобланади, агарда аргумент градусларда берилган бўлса, уни радианга қўйдаги қўринишда ўтказилади: х*180.

Баъзи стандарт функцияларни кўриб чиқамиз:
SQRT(X) - х аргументнинг квадрат илдизини ҳисоблаш учун ишлатилади, унинг математик кўриниши - х
SQR(X) - х аргументнинг квадратини ҳисоблайди унинг математик ёзилиши х2
SIN(X) - х аргументнинг синусини ҳисоблайди ва математик ёзилиши - sinx
ABS(X) - х аргументнинг абсолют қийматини(модулини) ҳисоблайди, унинг математик ёзилиши - х ;
ORD(X) - х символининг тартиб номерини аниқлаш учун ишлатилади, масалан ORD (R )=82;
CHR(X) - х тартибли номерда турган символни аниқлаш учун ишлатилади, масалан CHR(68)= ‘D’;
PRED(X)-хга нисбатан олдида турган символни аниқлаш учун ишлатилади, масалан. PRED(‘N’)=’M’;
SUCC(X)- х га нисбатан кейинги символни аниклаш учун ишлатилади, масалан. SUCC(‘S’)=’T’
Арифметик ифодалар. Бирор қийматни ҳосил қилиш учун ўзгармаслар, ўзгарувчилар ва функциялар устида бирор қоида асосида бажариладиган амалларнинг ёзилиши ифода дейилади. Олинадиган натижага қараб ифода икки хил бўлади:

  1. арифметик ифода; 2) мантиқий ифода;

Арифметик ифода арифметик ўзгармаслардан, арифметик ўзгарувчилардан, арифметик функциялардан, қавслар ва арифметик амал белгиларидан иборат бўлади. Арифметик ифодага кирадиган ҳамма қийматлар бир типда бўлиши керак, лекин Паскаль тилининг кўп версияларида бир вақтда бутун ва ҳақиқий қийматларни ишлатиш мумкин.
Ифодаларни ёзишда куйдаги коидаларга амал килиш керак:

  1. Ифоданинг ҳамма қисмларини бир сатр кўринишида ёзиш керак. Сурат, махраж, даража кўрсаткичи ва индекс кўринишида ёзиш мумкин эмас, масалан


Ифодани қуйидаги кўринишда ёзиш керак.
(a1*x1+b2*x2+5*a3*x3) / (25*d-14*f)

  1. Ифодаларни ёзишда факат думалоқ қавслардан фойдаланиш мумкин. Фигурали ва квадрат қавслардан фойдаланиш мумкин эмас, улардан махсус мақсадларда фойдаланилади. Мураккаб ифодаларни ёзганда очувчи ва ёпувчи қавсларнинг сони тенг бўлиши керак.

  2. Иккита арифметик амални кетма-кет ёзиш тақиқланади, масалан математик ифодани 3*А*В/(-Z) кўринишида ёзиш керак, яъни ифоданинг кўринишига қараб қўшимча қавслардан фойдаланиш керак бўлади.

  3. Амалларни бажариш чапдан ўнгга қараб амалларнинг бажарилиш тартибида бажарилишини эсда тутиш лозим.

Амалларнинг бажарилиш тартиби қуйдагича:
1.Стандарт функциялар
2.Кўпайтириш ва бўлиш амаллари (DIV ва MOD)
3.Қўшиш ва айириш амаллари.
Агарда стандарт функциянинг аргументи ҳам ифода бўлса, у ҳолда аввал аргумент ҳисобланади, сўнг эса функция ҳисобланади, яъни sin(0.14+Z) бўлса, аввал 0.14+Z ҳисобланиб, сўнг sin функцияси ҳисобланади. Масалан: ART*2*T+R/T*N-S берилган бўлса, қуйдаги тартибда ҳисоблаш бажарилади:

  1. ART*2

  2. ART*2*T

  3. R/T

  4. R/T*N

  5. ART*2*T+R/T*N

  6. ATT*2*T+R/T*N-S

Агарда бирор сабабга кўра уларнинг тартибини ўзгартириш талаб этилса, у ҳолда думалоқ қавслардан фойдаланилади ва улар биринчи навбатда ҳисобланади.

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish