Йиғма ва бўш операторлар хақида тушунча. Йиғма оператор - бу бир нечта операторларнинг битта гурухга бирлаштирилишидир.
Бу операторнинг умумий ёзилиш формаси қуйидагичадир:
BEGIN
1-оператор;
2-оператор;
. . . .
(n-1)-оператор;
n-оператор
END.
Бу консрукциядаги хизматчи сўзлар BEGIN (бошланиш) ва END (тамомлаш) оператор қавслари деб аталади. BEGIN очувчи қавс ва END-ёпувчи қавс ролини ўйнайди.
Йиғма оператор битта оператор вазифасини бажаради, уни программанинг ихтиёрий жойига жойлаштириш мумкин, агарда қаерда битта оператор ишлатиш мумкин бўлса, Йигма операторнинг ихтиёрий оператори ҳам ўз навбатида йиғма оператор бўлиши мумкин.
BEGIN ва END-хизматчи сўзларидан кейин нуқта, вергул, «, ;, » символи қўйилмайди, улар фақат операторлар орасига қўйилади.
Бўш оператор -бу хеч қандай иш бажармайдиган оператор.
Оператор бўлиши керак бўлган жойда ёзувлар бўлмаса, бу бўш операторга мос келади, яъни фақат нуқта вергул белгиси ёзилади;
масалан:
A:=В;
R:=2;
;
U: =7.2;
бу ерда учинчи оператор бўш операторга мос келади.
Йиғма ва бўш операторлар шартли ўтиш операторида кўп ишлатилади.
Маълумотларни киритиш ва чиқариш операторлари. Маълумотларни киритиш ва чиқариш операторлари маълумотларни сақловчи қурилмалардан машина хотирасига ва аксинча, машина хотирасидаги маълумотларни дисплей экранига чиқариш учун ишлатилади.
Сонли қийматларни киритиш. Ўзгарувчиларга уларнинг сон қийматларини бериш учун ўзлаштириш операторидан фойдаланиш мумкин, масалан:
А:=5;
ВВ:=-6.143;
Аммо бу холда дастур (программа) универсал бўлмайди, чунки программа ўзгарувчиларнинг фақат шу қийматлари учун бажарилади.
Ўзгарувчиларнинг турли қийматларида дастур бажарилиши учун киритиш оператори мўлжаллангандир.
Дастур бажарилиши жараёнида READ киритиш оператори учраса, машина тўхтайди ва ўзгарувчиларнинг сон қийматларини киритилишини кутади. Ўзгарувчиларнинг сон қийматлари киритилгандан сўнг, дастурнинг бажарилиш жараёни давом эттирилади.
Киритиш операторининг умумий ёзилиши куйдагича:
READ( А1, A2, ..., An)
бу ерда A1, A2, ..., An - ўзгарувчилар, улар киритилаётган сон қийматларини қабул қилади.
Сон қийматлар орасида битта бўш жой ташлаб киритилади ва оҳирида курсорни янги сатрга ўтказиш буйруғи, яъни enter тугмаси босилади. Ўзгарувчиларнинг сон қийматлари дастур тўлиқ киритилиб, сўнг дастурнинг бажарилишига буйруқ берилгандан сўнг киритилади.
Дастур бажарилиши жараёнида А, В,С ўзгарувчиларга А=5, В=17 С=6.2 қийматлар берилиши талаб қилинсин. У ҳолда киритиш оператори қуйдагича бўлади:
READ ( A, B, C ) ;
ва уларнинг сон қийматлари дастурга қуйдагича киритилади, яъни
5 17 6.2
Натижа олингандан сўнг яна дастурнинг бажарилиши талаб қилинса, у ҳолда ўзгарувчиларга янги қийматлар бериш мумкин бўлади:
16 4 -0.5
Бунда энди А=16, В=4, С=-0.5 сон қийматлари учун дастур бажарилади. Бунда дастурнинг бирорта оператори ҳам ўзгармайди.
Агарда ўзгарувчи тасвирловчи қисмда ҳақиқий (REAL) деб эълон қилинган бўлсада, лекин унинг қиймати бутун бўлса, унинг сон қийматини бутун ёки хақиқий кўринишда киритиш мумкин. Бу холда машина бутун сонни хақиқий кўринишга ўзи ўтказади.
Шунингдек киритиш операторини ўзгарувчи параметрларсиз ҳам ишлатса бўлади, яъни
READLN (A1, A2, ..., An)
кўринишда ҳам фойдаланиш мумкин, бунда аввал A1, A2, ..., An ўзгарувчиларнинг сон қиймати киритилади ва сўнг янги сатрга ўтказилади. Бу оператор юқоридаги иккита киритиш операторига тенг кучлидир.
Натижаларни чиқариш. ЭХМ нинг хотирасидан қийматларни дисплейнинг экранга чиқариш учун чиқариш оператори WRITE дан фойдалинади.
Операторнинг умумий ёзилиши кўриниши қуйдагича:
WRITE ( A1, A2, ..., An)
бу ерда А1, A2, .., An - оддий холда ўзгарувчи ёки апостроф орасига олинган символлар бўлиши мумкин.
Масалан, оператор
WRITE (‘қиймат В=’ , B )
дисплей экранига
қиймат В=
ва унинг давомида В ўзгарувчининг қиймати чиқарилади.
Чиқариш оператори WRITE да бутун ва хақиқий сонлар формат орқали ҳам чиқариш мумкин. Бунинг учун ўзгарувчилардан сўнг икки нуқта ‘:‘ белгиси қўйилади ва сўнг форматлари кўрсатилади. Бутун сонлар учун формат битта катталикдан, хақиқий сонлар учун иккита катталикдан иборат бўлади. Бунда биринчи катталик ўзгарувчи учун ажратилган умумий хоналар сони бўлса, иккинчи катталик эса -каср қисми учун ажратилган хоналар сонини англатади. Умумий хоналар сонига -соннинг ишораси, бутун қисмининг сонлари, ўнли нуқта ва каср қисмининг хоналар сони киради. Масалан, у ўзгарувчини қийматини формат ёрдамида чиқарсак, яъни WRITE (У:5:2 ), бунда экранда У ўзгарувчи учун ҳаммаси бўлиб 5 та хона ажратилган, улардан иккитаси каср қисми учун, битта хона ўнли нуқта ва битта хона соннинг ишораси учун ажратилган. У нинг қиймати мисол учун 1,76 га тенг бўлса, у холда
1.76
5 та хона
биринчи бўш хона ишора учун ажратилган. Бошқа кўринишда эса, яъни
WRITE ( ‘у=’ , у : 8 : 3)
бунда дисплей экранида қуйдаги маълумотлар чиқарилади:
3 та хона
У= 1.760
8 та хона
Бутун сонлар учун эса каср қисми учун формат кўрсатилмайди, яъни
WRITE ( ‘ N= ‘ , N : 3)
бунда
N= 17
Паскаль тилида чиқариш операторининг бошқа кўринишларидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Масалан, параметрларсиз чиқариш оператори.
WRITELN
дисплей экранида янги сатрга ўтиш учун хизмат қилади.
Бу операторни парметрлар билан ёзсак, у холда натижа дисплей экранининг янги сатрдан чиқарилади, яъни
WRITE (A1, A2, ...., An)
WRITELN
Демак, киритиш ва чиқариш операторлари ҳамма программаларда иштирок этади.
Киритиш операторидан аввал чиқариш оператори ёрдамида изоҳли матн чиқариш фойдаланувчи ва машина орасидаги мулоқотни ва программани янада тушунарли бўлишини таъминлайди: масалан, А,B,C ўзгарувчиларни киритиш учун
WRITE (‘ A,B,C ўзгарувчиларининг қийматини киритинг’) :
READ (A,B,C)
Бунинг натижасида программа оҳирида дисплей экранида қуйдаги матн чиқади, яъни
А,В,C ўзгарувчиларнинг қийматини киритинг ундан сўнг уларнинг сон қийматини киритиш мумкин
5 17 6.2
Агар изохдан фойдаланилмаса, оҳирида қандай ўзгарувчиларнинг қиймати ва қайси тартибда киритилиши эсдан чиқиши мумкин, айниқса бу хол катта программа бажарилиш жараёнида қўл келади.
Мисол. Учбурчакнинг А, B, C томонлари берилган. Унинг томонларига тушурилган баландликларни ҳисоблаш дастури тузилсин
Берилган: A,B,C
топиш керак Ha=? Hb=? Hc=?
S=a*h/2 ; h=2*s/a ;
S= P(P-A) (P-B) (P-C) ;.
P=P1/2 ; P1=A+B+C;
PROGRAM мисол ( INPUT, OUTPUT) ;
VAR
A,B,C: REAL ;
BEGIN
WRITELN (‘ A ‘, B, C нинг кийматларини киритинг ‘)
READLN ( A, B,C ) ;
P1 : = A+B+C ;
P : = P1/2 ;
S : = SQRT ( P*( P-A) * ( P-B) * ( P-C )) ;
HA : = 2*S/A ;
HB : = 2*S/B ;
HC : = 2*S/C ;
WRITELN ( ‘ Масаланинг натижаси’ ) ;
WRITELN (HA =’, HA, ‘HB=’ , HB, ‘ HC=’ ,HC ) ;
END.
Программа тўлиқ киритилгандан сўнг CTRL+F9 тугмаларини боссак дисплей экранига А,B,C нинг қийматларини киритинг деган маълумотлар чиқади, ундан кейин 3, 4, 5 ва enter тугмасини босамиз, сўнг ALT+F5 тугмаларини босиш натижасида дисплей экранида масаланинг натижаси
HA= қиймати, НВ= қиймати, НС= қиймати, чиқади.
Назорат саволлари:
Do'stlaringiz bilan baham: |