14
2.2-расм. Почта алоқаси тизимининг
функционал даражаси
Маълумотларни қайта ишлаш очиқ тизимлар архитектурасига
қаратилган муносабат ахборот алмашуви учун маълумотларни узатиш
тармоғига киритилган бир машинали йўлга қўйишларга тегишлидир.
Тушунарлики, у осонгина вазифалари ажратилган кўп процессорли
тизимларга хам умумлаштирилиши мумкин. Бу ерда тизимни ташкил этувчи
компонентлар яққол
ажратилгани учун, бу компонентларнинг ўзаро таъсир
интерфейсларини юқорида кўрсатилган сатхларнинг хар бирида ва сатхлар
орасидаги ўзаро таъсир интерфейсларида қуриш мумкин. Ушбу
интерфейслар таърифи ва йўлга қўйилиши ушбу тизим чегарасидагина
қуриладиган жихоз бўлиши мумкин. Унда унинг очиқлик хусусияти фақат
ташқи сатхда маълум бўлади. Бироқ очиқ тизимлар ғоясининг
ахамияти
шундаки, компонентлар гурухининг вазифалари бўйича яқинлиги чегарасида
ушбу вазифадаги тизимларнинг бутун синфи ёки очиқ тизимлар умумий
кўплиги учун интерфейсларни унификациялашга услубий йўлларни очади.
Ушбу стандартнинг тарқалиш мухити ахборотлаштириш жараёнининг,
фойдаланувчилар, тизим лойихачилари, дастур етказиб берувчилари ва
қурилмалар етказиб берувчилари каби турли
гурух иштирокчиларининг
манфаатларини келиштириш жихозидир.
15
2.
Очиқ тизимлар идеологияси (тамойили)нинг афзалликлари:
Очиқ тизимлар ёндошуви компьютер сохаси билан боғлиқ бўлган
турли хил мутахассисларни қулайликлар билан таъминлагани учунгина
кенг фойдаланилади.
Фойдаланувчилар учун очиқ тизимлар қуйидагиларни таъминлайди:
амалга оширилган қуйилмаларни сақлаш учун эволюция, тизимлар
вазифалари босқичма-босқич ривожлантириш, бутун тизимни қайта
қурмаган ҳолда унинг алохида
компонентларини алмаштириш
хоссалари натижасида янги имкониятлар;
аппарат ёки дастур воситалари етказиб берувчиларидан мустақиллик,
етказиб берувчилар томонидан очиқ тизимлар андозаларига
мувофиқлик шарти билан бозорда таклиф этилган махсулотлардан
танлаш
имконияти;
фойдаланувчи
ишлаётган
мухитнинг
хамжихатлилиги,
тизим
эволюцияси жараёнида ходимларнинг мобиллилиги;
Ахборот тизимлари лойихачилари қуйидагиларга эга бўлади:
турли хил аппарат платформаларидан фойдаланиш имконияти;
турли очиқ тизимларда йўлга қўйилган дастурлардан уйғунликда
фойдаланиш;
лойихалаштиришни
қўллаб-қувватловчи
асбоб
мухитларининг
ривожланган воситалари;
тайёр дастурий махсулотлар ва ахборот ресурсларидан фойдаланиш
имконияти.
Умумтизим дастурий воситаларини ишлаб чиқарувчилар қуйидагиларга
эга бўладилар:
дастурлардан такрорий фойдаланиш туфайли мехнатни тақсимлашнинг
янги имкониятлари;
ривожланган асбоб мухитлари ва дастурлаш тизимлари;
дастурий интерфейсларни андозалаш туфайли дастурий комплексларни
модулли ташкил этиш имконияти.
Очиқ тизимларнинг сўнгги хусусияти анъанавий
юзага келган турли
дастурий махсулотларда вазифаларни дубллаштиришларни қайта кўриб
чиқиш имконини бериб, улар натижасида ушбу махсулотларни
интегралловчи тизимлар хажми бўйича катталашиб, самаралилигини
йўқотади.
Маълумки, маълумотлар ва матнларни қайта ишлашнинг бир ва
айнан ўша сохасида бозорда таклиф этилаётган махсулотлар (матн
редакторлари, стол нашриётлари, электрон жадваллар, маълумотлар базасини
бошқариш тизимлари) бир қатор вазифалари бўйича бир-бирини
дубллаштиради, баъзан эса очиқ тизимлар вазифаларини ҳам бажаради.
Бундан ташқари, кузатилганки, ушбу махсулотларнинг
хар бир янги
версиясида уларнинг ўлчамлари 15%га катталашади.