Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети “Маълумотлар узатиш тармоқлари ва тизимлари” кафедраси «маълумотлар узатиш тизимлари ва тармоқлари»



Download 2,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/100
Sana26.02.2022
Hajmi2,63 Mb.
#469085
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   100
Bog'liq
malumotlar uzatish tizimlari va tarmoqlari

3.
 
Тармоқ протокол модели.

Протокол модели ахборотни узатиш ва ишлов бериш асосий 
жараёнларни амалга оширишда объект ва мантиқий модуллар ўзаро таъсир 
поғонасида тармоқ иши қоидаларини тасвирлаб беради. Бу моделда ўзаро 
таъсирнинг хамма қоидалари (протоколлари) функционал маъносига кўра 
алохида гурухларга-
протокол блокларга
бирлашади. Протокол блоклар 
иерархик тартибда жойлашган ва улардан хар бири баъзи поғонадаги 
объектлар ўзаро таъсир протоколлар рўйхатидир. 
N поғонадаги вазифани N-объектлар бажаради, улар мазкур поғонанинг 
махаллий функцияларига эга. Протокол блоклар поғоналар бўйича шундай 
бўлганки, N поғона вазифаларини бажаришига аввалги (N-1) поғона 
объектлари иштирокига тўлиқ тобе ва тўлиқ иштироки билан таъминланади. 
Шундай қилиб хар қуйи поғона юқори поғонага хизмат кўрсатади. N 
поғонадаги хар қандай объект фаол холатга ўтганда қуйидагиларни беради: 
1)
N-объектлар фойдаланувчи маълумотлари ўртасида узатилаётган ва 
мазкур объектлар бирлашиши операцияси билан боғлиқ бўлмаган 
ахборот; 
2)
(N-1) поғона учун бошқарувчи ахборотни, унинг ёрдамида N-
объектларни «бирлашиш» муаммосини мувофиқлаштиради. 
Протокол моделда объектларни ўзаро таъсир қоидалари муайян тармоқ 
учун стандартларни аниқлайди хамда 
протокол 
(бир поғонадаги объектларни 
ўзаро таъсир стандартлари) ва 
интерфейс
(қўшни поғона объектларини ўзаро 
таъсир стандартлари) сифатида таснифланади. Бу тушунчалар аввалги 
моделларга ўхшаш. 
Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) жахоннинг кўп 
мамлакатларида ахборот тармоқ ва компьютер тизимларини ташкил қилиш 
тажрибасини тахлил қилиб, хисоблаш тармоқларини ташкил қилиш 
концепциясини ишлаб чиқди ва уни 
очиқ тизимлар архитектураси
деб 
номлади. Бу коцепцияга мувофиқ 
очиқ тизимлар ўзаро боғланиш эталон 
моделини 
(Open System Interconnection basic reference model,OSI) ишлаб 
чиқилди ва 1983 йилда тасдиқланди. Мазкур модель бундай тизим ва 
тармоқларни ишлаб чиқишни аниқловчи ва тартибга солувчи халқаро 
стандартларни киритишга имконият беради. OSI моделида 7 поғона 
ажратилган (2.3 - расм). 
OSI моделининг юқори еттинчи поғонаси қўлланиш поғонаси бўлиб, 
унда фойдаланувчилар терминал тизимларида ва улар ўзаро хамкорлик 
қиладиган тармоқни охирги тизимларида бажариладиган қўлланиш 
жараёнлар ўзаро хамкорлиги бошқаруви амалга оширилади. Шунга мувофиқ 
еттинчи поғона объектларни ўзаро хамкорлик протоколи қўлланиш 
протоколи дейилади. 

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish