Ўзбекист0н рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим



Download 330,82 Kb.
bet25/33
Sana05.04.2022
Hajmi330,82 Kb.
#530451
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   33
Bog'liq
DIAGNOSTIKA

Болалар ижодини ўрганиш Болалар ижодини ўрганиш кўп қиррали жараёндир. Бунда таълим ва тарбия масканлари тарбияланувчиларининг ўзига хос индивидуал тартибдаги фаолиятлари таҳлил қилинади, муайян хулосаларга келинади. Уларнинг турли ёзма ишлари, дафтарлари, тутган кундаликлари, шеър ва ҳикоялари, ҳаётий режалари, иншолари, турли ёзма ҳисоботлари, чизган расмлари, ҳайкалтарошлик ишлари, басталаган куйлари, ёзган ва ижро этган қўшиқ ва рақслари уларнинг дунёқараши ва маънавиятини ўрганиш учун манба бўлиб хизмат қилади. Бу метод орқали ёшлар орасидан иқтидор эгалари, ноёб қобилиятга ега болалар ажратиб олинади. Айниқса, бизнинг республикамизда мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларнинг қобилиятларини ривожлантириш мақсадида салмоқли ишлар амалга оширилаяпти. Бугунги кунда иқтидорли ёшларимиз жаҳон мамлакатларининг фан олимпиадаларида, турли кўрикларда (санъат, мусиқа ва бошқа), спорт майдонларида ўзларининг иқтидорини намойиш қилишмоқда, зеҳн ва билим, куч ва чаққонлик, шижоат ва ғайрат бобида дунёдаги бошқа миллатлардан кам эмаслигини намойиш қилишмоқда, ғолибликларни қолга киритишмоқда. Таълим ва тарбия муассасаларида истеъдодли, иқтидорли ёшлар аниқланиб, улар билан алоҳида иш олиб борилноқда. Болалар ижоди фан олимпиадалари, мавзулар бўйича кўргазмалар, қўшиқ ва рақс танловлари, мактаблар бўйича викториналар, мусобақалар, саёҳатлар ва бошқаларда намоён бўлади.
Тажриба-синов методи - тажриба- («експеримент» сўзи лотинча «синаб кўриш», «тажриба қуйиш» маъносини англатади) тажриба ишлари, асосан, таълим -тарбия жараёнига алоқадор илмий фараз ёки амалий ишларнинг татбиқий жараёнларини текшириш, аниқлаш мақсадида ўтказилади. Тажриба -синов методи шароитга қараб 3 хилда ўтказилади: 1. Табиий тажриба, 2. Лабораториявий тажриба, 3. Амалий тажриба.


Педагогик диагностикада тадқиқотларини ташкил қилиш. Илмий- педагогика тадқиқотларининг таркиби, унга иимий изланишларнинг у ёки бу элементини киритиш билан боғлик равишда ҳар хил ўзгаришларни бошдан кечирди. Илмий-педагогик тадқиқотлар таркибини бирмунча умумлашган кўринишда тасвирлаш мумкин. Илмий редагогика тадқиқотларини ташкил қилишда маълумотларни йиғиш, хулосаларни жамлаш, тадқиқот бўйича миқдорий таҳлил ўртача миқдорий рақамларни аниқлаш, илмий фараз, хулосаларнинг тўғрилигини таъминловчи маълумотларни йиғиш: (бунинг учун турли хил методлар қўлланилади); таълим-тарбия жараёнига оид ишчи фаразни илгари суриш, уни назарий ва амалий жиҳатдан синовдан ўтказиш махсус методикасини ишлаб чиқариш ва бошқалар муҳим аҳамият касб етади.
Тадқиқотчи ўзи тадқиқ этаётган предмет ёки ҳодисаларни ўрганишда илмий билишнинг турли методларидан фойдаланиш асосида маълум янги билимларни ҳосил қилади. Бу янги билимлар ўзларининг пайдо бўлишидан, то инсониятнинг назарий билимлари тизимлари - фанларга кириб келишгача ҳар хил кўринишларда бир қанча тараққиёт босқичларини босиб ўтади. Илмий тадқиқот асосида пайдо бўлган янги билимларнинг ривожланишидаги турли кўринишдаги бу босқичлар илмий билишнинг шакллари дейилади. Илмий билиш бундай шаклларининг асосийларини илмий ғоя, муаммо, фараз, назария ва илмий олдиндан кўришлар ташкил қилади. Илмий ғоя илмий билишнинг биринчи шаклидир.
Диагностикада сўров методлари. Педагогик диагностикада турли оғзаки со ров методлари мавжуддир. Ностандарт интервю кўпроқ биринчи синов қадамини эслатади. Бунда муаммони аниқлаш, ахборот тўплаш режасининг асосий ҳолатларини яна бир бор текшириб кўриш ва тадқиқот объектини аниқлаш зарур. Интервю ўтказиладиган мавзу танлангач, уни олиб борувчи лақат оралиқ саволлар ёрдамида мавзуни керакли йўналишга буради. Жавоб берувчи ўзининг қарашларини ўзига қулай шаклда баён қилиш учун кенг имкониятга эга бўлади. Бу эркин шакл интервю олувчига катта талаб юклайди.
Стандарт интервюда интервю олувчи бериладиган саволларнинг тузилиши ва кетма-кетлигини ўрнатувчи махсус ишланган схема асосида иш олиб боради. Схемада саволларга тушунтиришлар, сўров кечадиган ҳолатлар ҳам кўрсатилган бўлади. Масалан, «Ўқувчиларга жинсий тарбия беришда оиланинг ҳамкорлиги» мавзусидаги сўровноманинг схемаси қуйидагича бўлиши мумкин:
Ҳолат: уйда оиланинг бошқа аъзолари ўз вақтида боланинг онаси билан
ўтказилган интервю.



Саволлар

Жавоблар

1.Мактаб билан оила ҳамкорлигида болаларнинг жинсий тарбиясини амалга ошириш тўғрисидаги маърифий дастурлар тўғрисида эшитган бўлсангиз керак.
2.Сизнинг фарзандингиз бу тўғрисидаги маълумотни уйда олганми ?
Агар «ҳа» бўлса, 2-саволга жавоб бериш лозим. Агар «йўқ» бўлса, 1-саволга жавоб кутиш керак.

  1. Фарзандингиз бу маълумотни кимдан қабул қилган?

  2. Фарзандингизни жинсий тарбиялашда оила- аъзоларида якдиллик борми?

  3. Бола туғилиши тўғрисидаги ахборот ҳайвонлар ёки инсонлар туғилиши жараёни мисолида тушунтирилганми?

  4. Агар мисоллар ҳайвонот оламидан келтирилган бўлса, унда қайси ҳайвон мисол қилиб келтирилган?

Ҳа
Йўқ
Отасидан,
онасидан
Оиланинг бошқа аъзоларидан
Савол жавобсиз қолди. Якдиллик бор.
Якдиллик йўқ, чунки.
Бошқа жавоблар Ҳайвонлар оламидан Инсонлар ҳаётидан Савол жавобсиз қолди



Интервю мобайнида тарбиячи суҳбатнинг самимий кечишини таъминлаши лозим. Саволлар ўта назокатли, мураккаб бўлмаган, инсонларнинг нафсониятига тегмайдиган қилиб тузилиши шарт. Ҳис—ҳаяжонни уйғотувчи шаклда бериладиган саволлардан иложи борича воз кечиш лозим. Савол-жавоб жараёни савол берувчи ва интервючи орасида бир-бирига ишонч тариқасида ўтказилса, саволларга олинган жавоблар шунчалик тўлиқ ва самимий бўлиши таъминланади. Саволлар жавоб берувчида қизиқиш уйғота олиши керак. Интервю олувчи, иложи борича, нейтрал позицияда бўлиши шарт, чунки унинг вазифаси педагогика, психология ёки ахлоқ нормалари нуқтаи назаридан маълумот беришдан эмас, балки кўпроқ ахборот олишдан иборат. Жавоб берувчилар паст ёки ўрта маълумотга эга кишилар бўлишидан қатъий назар, интервючи саволларни оқилона, саводли, назокатли қилиб тайёрлаши керакки, бу тингловчида ишонч туғдиришга асос бўлади. Камтарона ва назокатли тузилган саволлардан самимий жавобни кутиш мумкин, аксинча,


демагогларча, сафсатабозликдан ташкил топган саволлардан қуруқ ва ҳиссиз жавоблар олинади. Айрим ҳолларда тарбиялаш жараёни ҳақида ота-оналар кўп гапириб юборишлари мумкин, бу интервючидан сабр—тоқатлиликни талаб қилади. У саволларни, иложи борича, моҳирона бериб, анча чўзилиб кетган жавобни қисқартириши ва тадқиқот учун зарур бўлган ахборотни эшитиши мумкин.


МАВЗУ ЮЗАСИДАН САВОЛЛАР ВА ТОПШИРИҚЛАР
ТЕСТЛАР

  1. Сўрашнинг модификациялаштирилган шакли - бу..

  1. диалог;

  2. монолог;

*С)интервю;

  1. суҳбат;

  2. кузатиш.

  1. Метод” сўзининг луғавий маъноси-бу...

*А) лотинча: «методос»-«йўл», “услуб” ;

  1. вазифа, фараз;

С) қўлланма;

  1. йўриқнома;

  2. насиҳат, маслаҳат.


  1. Download 330,82 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish