Тадқиқотда гипотеза (фараз) нинг қўйилиши. Илмий-педагогик тадқиқотлар яратишнинг халқаро стандартлари
Тадқиқот муаммосини шакллантиришдаги иккинчи муҳим масала гипотезанинг қўйилишидир. Гипотеза фараз, таҳмин, тадқиқотдан кутилаётган таҳминий натижалар. Гипотезалар аниқлиги, ўзига хослиги ва тадқиқот мавзусига қай даражада боғлиги билан аҳамиятлидир. Тадқиқотни ўрганиш доирасида сиз ўз тадқиқот натижаларингизни гипотеза-фараз шаклида қўйшингиз мумкин. Гипотезалар, биринчи навбатда, ўрганиш орқали синовдан ўтказиладиган ишораларъ мажмуидан келиб чиқади. Гипотезалар тадқиқотчига қандай аниқ маълумотларни тўплаш кераклигига йўналтирувчи нуқтаи назаридан муҳим ва аҳамиятлидир.
Илмий фараз фан тараққиётининг, янги ихтироламинг муҳим таркибий қисмидир. Бирор илмий ихтиро индуксия, олдиндан башорациз, тажрибасиз амалга ошмайди. Айниқса педагогик тадқиқотда хатога йўл қ о ъймаслик, натижани ҳар томонлама асосли бўлишида илмий фараз алоҳида аҳамиятга ега. Олдиндан аниқ кўра олиш илмий фараз (фанда қабул қилинган фараз)дир. Илмий тадқиқот мақсади, вазифасини аниқлангандан кейин експереминтал (тажрибалар) о ътказиш учун муайян илмий фараз бўлиши, фаразга ҳар сафар таяниш тадқиқот фаолиятининг м еъзонидир. Илмий фараз олдиндан тасаw у р қилиш, фикрий тажриба, тадқиқотнинг ички тизими, тадқиқотниг ҳаракат кучидир. Илмий фараз тажрибага, типик ҳаётий мисолларга, мантиқий аналогия, илмий воқелик моделига. келгусида тажрибада текшириладиган мавҳум назарияга асосланади. Аниқ илмий фараз тадқиқот самарадорлигини оширади, тадқиқот бўйича аниқ натижага еришишга ёрдам беради. Тадқиқот аввалидаги илмий фараз ишчи фараз ҳисобланади. Яхши шакллантирилган илмий фараз муаммони ҳал етиш асосида еришилган натижаларга к ўра истиқболли аниқ фараз яратиш имкониятини беради.
Муайян илмий фараз чуқур назарияга асосан ифодаланади, унда мавжуд воқелик, натижаларининг педагогик қонуниятлар билан уйғунлиги, мослиги исботланади. Тадқиқотда илмий фараз исботланиш шарт, дастлабги илмий фараз ва експриментлар натижаси асосидаги муайян илмий фараз таққосланади. Педагогик тадқиқот илмий фарази аниқ натижавий далиллар, мисоллар билан боғлиқ. Ҳар томонлама текширилган натижавий мисоллар, яратилган янгилик, башорат қилиш илмий фаразнинг асослангани тадқиқотнинг мезонидир. Демак, илмий фаразлар аw ало диалектик қонуниятлар келиб чиқса, мукаммал тажрибаларда ва експриментларда асосланса унинг мукаммаллиги та ъминланади.Илмий фаразлар тадқиқот мавзусига, қўйилган мақсадга, вазифаларга мос бўлиши изланиш самарадорлигини оширади, изчиллигига еришилади. Дастлаб фаразни фанга м аълум бўлган қонун ва назариялар ёрдамида изоҳлашга ҳаракат қилинади. Фараз емперик тасдиғини топади ёки експериментал текшириш натижасида рад етилади. Фаразнинг муҳим шарти експериментлар ва амалиётда исботланишидир.Илмий тадқиқотчи о ъзининг умумий г ъоясини бир ёки бир нечта фаразда ифодалайди. Фараз тизими тадқиқот жараёнининг механизимидир. Илмий фаразга қўйииадиган асосий талаблар: 1. Педагогик тадқиқотда енг муҳими нима? 2. Тадқиқот обйектининг таркибий қисми, хусусияти, педагогик воқелик нимада акс етади? 3 .Ўрганилган жараён моделининг хусусияти қандай? 4 .О ърганилаётган воқеликни моҳияти нимада? 5. Муайян воқелик қандай ҳосил бўлади? 6. Тадқиқот вақти, муддати, қандай? 7. Илмий фаразнинг тажрибада аниқлаш учун қайси метод ва воситалардан фойдаланилади? Демак, тадқиқот жараёнининг ҳал қилувчи таркибий қисми муайян илмий фараз, уни тажрибада, амалиётда исботланишидир.
Фараз -илм ий асосланган, лекин аниқ исботланмган таҳминдир, у назарий ҳолат ёки унинг инкор қилиниши сифатида о ъзининг хулосавий тасдиғини топиши учун махсус исботни талаб етади. Фараз тадқиқотнинг методологик тавсифи, назариянинг елементи сифатида илмий билимни ривожлантирисш методини о ъзида акс еттиради. Махсус методологик адабиётларда фараз “еҳтимолий билим” сифатида таърифланган. Фараз - бу исботни талаб қиладиган илмий таҳминлар тизими. Тадқиқот фаразси фан учун баҳсли, ноаниқ бўлган, исботлар ва тажрибавий-тадқиқий текширишни талаб етувчи, таҳминларни о ъз ичига олади. Тадқиқотчи қуйидаги саволга жавоб бериши лозим: “Тадқиқот обйектида нима ноаниқ, унда мен бошқалар сезмаган нимани кўраяпман?” (В.В.Крайевский). Тадқиқот фаразсини аниқлашнинг асосий талабларига қуйидагилар киради: - фараз тадқиқот обйектига тегишли бўлиши керак (фаразнинг методологик аниқ қўйилиши фақат тадқиқот обвектини кўп жиҳатдан о ърганиш билан боғлиқ б о ииш и лозим); - фараз фанда о ъматилган назариялар, ёндашувларга мос келиши зарур (бир-бирига қарама-қарши бўлмаган талаблар); лекин салмоқли евристик потенциалга ега фаразлар мавжуд назарий тасаввурларга қарамақарши қўйилади: ана шу сабабли илмий фаразнинг яққол белгиси унинг ностандартлилиги, ноаниқлиги ҳисобланади. Тадқиқотнинг методологик камчилиги фаразнинг о ъз-ўзидан аниқлиги, ноўрин белгиланиши саналади (масалан, қуйидаги гипотетикни ҳолат методологик нотўғри деб ҳисоблаш мумкин: “о ъсмир ёшидаги о ъқувчиламинг екологик фаолияти самараси екологик билимлар ва кўникмаларнинг шаклланганлик даражасига боғлиқ”). Шу нарса аниқки, ҳар қандай фаолиятнинг самараси субйектда махсус билим ва кўникмаларнинг шаклланганлик даражасига боғииқ;
- фараз махсус текшириладиган бўлмоғи зарур - инкор ёки тасдиқ имконини бериши лозим (масалан, експериментал текширув вақтида);
- фаразда қонунчилик табиатига ега бў!увчи, о ърганилаётган педагогик воқеликка хос зарур инвариант алоқалар акс етиши лозим. В.В.Крайевскийнинг фикрича, методологик аниқ фаразлар қуйидаги тасдиқларни ўз ичига олади: педагогик жараённи амалга ошириш учун зарур ва йетарли шарт-шароитлар, педагогик фаолият турининг компонентлари, мезонлар, параметлар, функсиялар ва ҳ.к. Бизнинг нуқтаи назаримизча, фараз қуйидаги схема бўйича шаклланганда самарали ёндашув бўЛади: “Агар...(ғоя ва фикр фараз ядроси сифатида), у ҳолда...(кутилаётган натижа), чунки...(тушунтириш)”, у фаразнинг тавсифловчи, тушунтирувчи ва башоратловчи вазифасини амалга оширишга имкон беради. Фараз икки вариантда шаклланади:“агар..., у ҳолда...”; “агар..., у ҳолда..., чунки...”.Е.В.Бережнованинг “Амалий педагогик тадқиқот тузилишида фандан амаüётга о ътишнинг методологик шарт-шароитлари” номли диссертациясида белгиланган гипотетик ҳолатлардан бири: “Амалий педагогик тадқиқот тузилишида фандан амалиётга о ътиш учун қуйидаги методологик шартлами инобатга олиш зарур: а) ўрганилаётган обйект ҳақидаги ҳиссий-аниқ билимлардан фикрий-аниқ билимларга о ътиш жараёнида ҳаракатлар кетма-кетлигига еришиш: ўрганилаётган обйект моделининг тавсифий тузилиши; о ърганилаётган обйектнинг назарий моделини тузиш; мос келувчи далиллар ёрдамида назарий моделларни асослаш; тадқиқот ишининг аксиологик жиҳатини аниқлаш; аксиологик жиҳат билан боғлиқликда назарий моделни баҳолаш; назарий модел, унинг асосланиши ва баҳосини ҳисобга олиб меъёрий моделни тузиш; мос келувчи далилларни инобатга олиб меъёрий моделни асослаш; б) камида уч марта амалиётга мурожаат қилиш: тадқиқот обйектини тавсифлаш, амалий моделни баҳолаш ва меъёрий моделни асослаш...». Яна бир мисол. Кичик мактаб ёшидаги о ъқувчиларда табиатга қадриятли муносабатни шаклиантиришда зарурий педагогик шарт-шароит сифатида қуйидагилар инобатга олинади: билишга оид (содда тадқиқий, билиш-иррационал), қадриятга й о ъналтирилган, қайта ташкиллаштириладиган (лойиҳали, биотехник), рефлексив екологик фаолият; кичик мактаб ёшидаги о ъқувчиларнинг екологик фаолиятида психологик механизмламинг субйективлаштирилиши, идентификацияси, ҳиссиётлар, емпатиялар, рефлексияларнинг педагогик долзарблик касб етиши.Тадқиқот фарази шаклланиши жараёни спиралсимон табиатга ега: тадқиқотчи кўп бора ортга қайтиб, гоҳ консептуал ҳолатларни аниқлаштиради, гоҳ таҳлил қилади ва фактик материални янги назарий жиҳатдан тушунтириб беради, баъзида ғояни аниқлаштиради. Педагогик тадқиқотда ишчи фараз (мавжуд маълумотли материални тизимлаштириш мақсадида тахмин) ва илмий фаразни ажратишади, у салмоқли маълумотли материал умумлаштириб йиғилгандан кейин яратилади ва илмий муаммони йечиш “лойиҳасръни ишлаб чиқиш, баъзи ноаниқлик ва хатоликлари билан илмий назария елементига айланиши мумкин бўлган гипотетик ҳолатни шакллантириш имконияти пайдо бўлади.
Кўпгина хориж тадқиқотларида гипотезага муносабат сал бошқачароқ шаклда аск етади. Масалан, ҳинд олими Кумарнинг фикрича, Гипотеза - бу тахмин, гумон, фараз, тасдиқ ёки инкор ҳодисаси ҳақидаги фикр, муносабатлар ёки вазият, сиз билмайдиган ҳақиқат ёки унинг акси.
Масалан, Фитратга диний мавзуларда ёзган асарлари шўро адабиётшунослигида ва ҳатто ҳозирги ғарб олимлари томонидан ҳам атеистик асарлар деб аталган ва Фитратни ўз еътиқодини ўзгартирган ижодкор сифатида қарашган. Лекин сиз бу хулосанинг нотоғри еканлиги, Фитрат Ислом динини яхши билган, ва еътиқодини о ъзгартирмаган, диний асарлари атеизм қобиғидаги антиколониализм еканлигини, бу усулдан Фитрат фақат сензурани чалғитиш учунгина фойдаланганини тахмин қиляпсиз ва о з тадқиқотларингиз давомида мана шу фаразни ҳақиақат еканлигини исботлашга ҳаракат қиласиз. Сизнинг тадқиқотингиздан келиб чиққан хулосаларингиз ёки натижаларингиз сиз аввалдан қўйган гипотезангизнинг акси бўлиб чиқиши ҳам мумкин. Демак, тадқиқотга қўйилган гипотезалар ҳар доим ҳам то ъғри бо ълиб чиқавермайди ва бу хато ҳам ҳисобланмайди.
Гипотеза яна қуйидаги функцияларга хизмат қилади: гипотезани шакллантириш диққат марказида бўлган тадқиқотни таъминлайди. Сизга тадқиқот мавзусининг қайси жиҳатларини ўрганиш кераклигини айтиб беради. Гипотеза сизга тадқиқотингиз учун муҳим ёки муҳим бўлмаган маълумотлар ёки манбаларни фарқлашга ёрдам беради ва нимани о ърганиш тадқиқотчининг диққат марказида бўлади
Кўп ҳолатларда ёш, тажрибасиз тадқиқотчилар ўз тадқиқотларига қўйган асосий масаладан чалғиб кетадилар ва оқибатда вақт жиҳатдан ютқазиб қўядилар. Гипотезанинг қўйилиши тадқиқотчини бир йўналишда, тадқиқотда қўйилган об ъект асосида ҳаракатланишини таъминлайди. Қолаверса, гипотеза қурилиши тадқиқотда объективликни кучайтиради . тадқиқотга қо ъйилган фаразлар тадқиқот асосидаги назарияларни шакллантиришга ҳам имконият яратиши мумкин. Гипотезалар аниқ нима то ъғри ёки нима нотўғри еканлиги тўғрисида хулоса чиқаришингизга ҳам имкон беради.
Гипотезалар қуйидаги босқичларда амалага оширилади: (1) гипотеза қилиш; (2) тегишли далилларни тўплаш; (3) унинг тўғрилиги ҳақида хулоса чиқариш учун далилларни таҳлил қилиш. Фақат далилларни ўрганиб чиққандан кейингина сизнинг гипотезангиз ҳақиқат ёки ёлғон еканлиги тўғрисида хулоса чиқаришингиз мумкин. Гипотеза тўғрисида хулоса қилганда, сиз одатдагидек гипотезанинг тўғрилиги ёки бошқа тарзда "гипотеза ҳақиқат" ёки "гипотеза ёлғон" кўринишида аниқлик киритасиз. Шунинг учун гипотезаларингизни аниқ, ва текширилиши мумкин бўлган шаклда шакллантириш жуда муҳимдир. Гипотезангизнинг асослилиги тўғрисида хулоса чиқаришда сизнинг далилларингизни тўплаш услуби муҳим аҳамиятга ега ва шунинг учун ўрганиш шакли, намунаси, маълумотларни йиғиш усули, маълумотлар таҳлили ва хулосалари муҳимдир. Хулосалар ишончли, ўринли ва ҳар қандай нохолисликдан холи бўлиши керак.
Илмий-педагогик тадқиқотларни халқаро стандартлар даражасида шакллантириш, яратиш бугуннинг долзаб вазифалари қаторига киради. Халқаро стандартлар қандай мезонларга таянади:
Тадқиқот мавзусининг халқаро миқёсдаги долзарблиги;
Тадқиқот мавзуси жамиятдаги бирор бир конкрет муаммонинг йечига қаратилиши лозимлиги
Тадқиқот мавзуси жамиятнинг иқтисоди тараққиётида муҳим аҳамият касб етишси;
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳатида мавзуга доир енг сўнгги хорижий адабиётларнинг мавжудлиги;
Тадқиқотнинг мунтазам амалий жараёнлар билан узвийликда олиб борилиши
Илмий академизмга қатъий амал қилиши зарурлиги
Асосан бирламчи манбаларга таяниш зарурлиги
Тадқиқотчи олиб борилаётган мавзудаги дунё миқёсидаги энг сўнгги тадқиқот натижалари, хулосалар ва илмий фаразлардан хабардор бўлиши ва яна қатор тадқиқотнинг нуфузини кўтаришга хизмат қиладиган жаҳон стандартлари талабларига авоб бериши лозим. Шу жиҳатдан олиб борилаётган тадқиқот ҳар жоҳатдан фойдали ва аҳамиятли бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |