Таҳсил олувчилар фаолияти қуйидаги индикаторлар асосида диагностика қилинади: давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари талабларини бажариш даражаси; таълим муассасаси ўқувчиларининг якуний давлат аттестациясидаги умумий натижалари ўқувчиларнинг босқичли назоратлардаги умумий натижалари;таълим муасасасини битирган ўқувчиларнинг академик лицей, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқишларини давом еттиришлари; “умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича билимлар беллашуви”даги туман, вилоят ва республика босқичидаги натижалари; фан олимпиадасминг туман ва вилоят босқичи натижалари; “Тил билимдонлари” ва бошқа кўрик-танловлар натижалари.
Таълим самарадорлиги принсипининг иккинчи параметри “Умумий ўрта таълим муассасасида самарали диагностик хизматлари ташкил қилиш” индикаторлари сифатида:
ўқитувчи ва ўқувчилар фаолиятини ўрганишда илмий-услубий, диагностик ва назаарий асосга эга методлардан фойдаланилиши;
ўқитувчи, маклаб психологи ва раҳбар ўринбосари фаолиятининг илмий- методик жиҳатдан оптимал равишда ташкил этилганлиги;
ўқувчи ўқитувчи, мактаб раҳбарияти фаолиятини жамоатчилик томонидан назорат этувчи, ота-оналар, жамоатчилик фикрини ўрганувчи механизмнинг мавжудлиги ва натижавийлиги;
таълим муассасасини бошқариш ҳолати, муаммо ва камчиликларини ифодаловчи таҳлилларнинг мавжудлиги;
раҳбар кадрларнинг касбий, илмий-методик тайёргарлигининг таълим мазмуни ва унинг методик таъминоти билан мувофиқлаштирилганлиги;
мактаб раҳбарларида назарий, педагогик, илмий-методик тайёргарлик, ғоявий-сиёсий ва маънавий-ахлоқий, ижодий ва ижтимоий фаоллик даражасининг ортганлиги;
умумий ўрта таълим мактаби раҳбарларини тайёрлаш тизимининг назарий- методик жиҳатдан асосланганлиги, бу жараёнда замонавий педагогик, ахборот ва инновацион технологиялардан фойдаланиш учун зарур бўлган методик билим, кўникма ва малакаларни эгаллашга эътибор қаратилганлиги;
таълим муассасаси раҳбарининг ижтимоий-психологик, мулоқотга киришувчанлик, коммуникатив компетентлиги, маданияти ва маҳорати соҳасидаги билим, кўникма ва малакаларга ҳамда тўғри қарор қабул қилиш ва унинг бажарилишини назорат этиш, ташкилотчииик қобилиятларига эгалиги;
таълим муассасаси раҳбарида ўқув--тарбия жараёни сифатини таъминлашга оид таълим стратегиясини белгилаш кўникмаларининг мавжудлиги;
таълим истеъмолчилари ва педагогик хизмат кўрсатувчилар ўртасида ижтимоий ҳамкорликнинг ўрнатилганлиги;
таълим муассасаси раҳбарининг вақтни самарали тақсимлаш, муаммони малакали тарзда аниқлай олиш, мақсад ва вазифалами тўғри белгилаш, ходимлар ўртасида ишни ташкил эта олиш лаёқатига эгалиги;
таълим муассасаси раҳбарининг мослашувчанлиги: жамоада шахслараро муносабатлар динамикасини тавсифлай олиши;
таълим муассасаси раҳбарининг етакчилиги: муаммоли вазиятларни ҳал қила олиш, ўзгалардан барча хусусиятлари билан сифат жиҳатдан юқори тура олиши, ташаббускорлиги;
таълим муассасаси раҳбарининг киришувчанлиги: ижобий ижтимоий алоқаларни ўрната олиши, руҳий зўриқиш ва босимларга қарши тура олиши кабилар белгиланган.
Навбатдаги индикатор “Умумий ўрта таълим сифатини диагностика қилишнинг демократик тамойиллар асосида йўлга қўйилганлиги” ҳисобланади. Мазкур индикатор қуйидаги кўрсатгичлар асосида баҳоланади:
мактаб директорининг ўқитувчилар, ўқувчилар фаолиятини бошқара олиш қобилиялига эгалиги;
таълим муассасасида ўқувчилар ташаббусини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришнинг йўлга қўйилганлиги;
синфлар кесимида дарсларни тақсимлашда ўқитувчилар тажрибаси ва тайёргарлик даражасининг ҳисобга олинганлиги;
ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг мактаб ицлики тартиб-қоидаларига қатъий амал қилишига эришилганлиги;
мактабда ўз-ўзини бошқариш тизимининг мавжудлиги; етакчилик (лидерлик) қобилиятига эга бўлган ўқувчилар фаолиятининг рағбатлантириб борилганлиги;
мактабда соғлом рақобат ва ўз-ўзини танқидий баҳолашга нисбатан дўстона муносабатнинг шаклланганлиги;
таълим муассасасида шахслараро зиддиятларни бартараф этиш тизимининг мавжудлиги;
мактабдаги ўқувчилар ҳамда ўқитувчилар жамоасида самимийлик ва ўзаро ҳамкорликка асосланган ишчан муҳитнинг яратилганлиги;
ўқувчилар ташаббусини қўллаб-қувватлаш тизимининг мавжудлиги; таълим муассасасидаги шароитлар ўқувчилар ва ота-оналарни қай даражада қониқтиришини ўрганилганлиги ҳамда таҳлил қилинганлиги;
ўқувчилар, ота-оналар ва бошқа манфаатдор томонларнинг таклифлари, сўровларига мувофиқ тарзда ўқитиш сифатини назорат қилиш ва таъминлашнинг ички тизими яратилганлиги;
таълим муассасасининг жорий ва истиқбол режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ўқитувчилар ҳамда ота-оналар вакилларининг иштирок этиши;
таълим муассасасининг ички бошқаруви тизимига ижтимоий институтлар, ваколатли тузилмалар, ота-оналар вакилларининг киритилганлиги;
битирувчилар, ўқувчилар ва ота-оналар тақдим етган ахборотлар ёрдамида улар билан қайта алоқанинг ўрнатилганлиги;
ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятини ривожлантириш ҳамда мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида синфдан ва мактабдан ташқари тадбирларни талаблар даражасида ташкил қилиш тизимининг яратилганлиги кабилардан иборат.
Таълим муассасасида инновацияларнинг татбиқ этилишини диагностика қилишда қуйидаги индикатор кўрсатгичларига мурожаат этилади:
ўқитувчиларнинг инновацион фаолияти самарадорлигини таъминловчи чора-тадбирлар ва рағбатлантирувчи муҳитнинг мавжудлиги;
таълим бошқаруви муассасалари томонидан тавсия этилган инновацияларни амалиётга жорий этиш мониторингининг амалга оширилганлиги ва таҳлилий материалларнинг мавжудлиги;
таълим муассасаларида изланувчан, ижодкор, исътедодли педагоглами ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш механизмининг яратилганлиги;
таълим муассасасида инновацияларни татбиқ этиш мақсадлари ва режасининг мавжудлиги;
таълим муассасаларида педагог кадрлар (ўқитувчилар) ва ўқувчилар учун ижодий муҳит яратилганлиги, ташаббуслар ва янгиликларга қизиқиш ҳосил бўлганлиги кабилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |