Диагностик тадқиқ етишнинг умуммиллий тамойиллари. Ўқитувчининг билим савияси, маънавияти жамиятни ҳаракатга келтирувчи, тараққиётга елтувчи етакчи омиллардан биридир. • Ёшларда инсоний фазилатларни таркиб топтиришда Қуръони Карим, Ҳадис илми, аждодламинг маънавий мероси, педагогика ва психоиогия ҳамда замонавий билимлардан фойдаланиш муҳимдир. Тарбияда инсон шахсини олий ижтимоий қадрият деб тан олиш, ҳар бир инсоннинг бетакрор ва ўзига хослигини ҳурматлаш, унинг ижтимоий ҳуқуқи ва еркинлигини ҳисобга олиш лозим. Тарбияни демократиялаш
бу тарбияни маъмурий еҳтиёж ва қизиқишлардан юқори қўйиш, тарбиячи ва тарбияланувчилар ўртасида ўзаро ишонч, ҳамкорлик асосида педагогик муносабатлар моҳиятини ўзгартириш демакдир, Ўқитувчи ўқувчига аввалгидек тарбия объекти емас, худди ўзи каби субъект деб қараши даркор. Тарбиявий фаолиятни демократиялаш ва инсонпарварлаштириш унинг моҳиятини ва мазмунини қайта тафаккур етишни кўзда тутади. Шахснинг ривожланиши ва ўзлигини англашни таъминлайди.
Ёшлами Ватанимиз қадриятлари, бой маданияти билан таништириш, маданий ва диний билимларини эгаллашга бўлган талабларини шакллантириш, малакаларини ошириб, тобора бойитиш, эстетик тушунчалами шакллантириш муҳим аҳамият касб етади. Халқимизнинг кўп асрлик қадриятларини улкан бой ва маданий меросини чуқур билмасдан миллий ўзликни англаш миллий ғурур туйғусини қарор топтириш мумкин емас. У яратган маданий бойликлар ёшлар тарбиясида муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Буюк мутафаккирларнинг асариари орқали ўқувчилар гўзал ахлоқ, бахт, инсоф, поклик, меқр-шавқат, ота-онани ҳурмат қилиш қоидалари ҳақида кенг тасаввурга ега бўладилар. Инсонийлик - ўз таркибига инсоннинг енг яхши ахлоқий хусусиятларини, дўстлик, ота-онага садоқатлилик, меҳнацеварлик. диёнатлилик каби фазилатларни қарараб олади. Шу сабабли инсондаги енг яхши фазилатлар авлоддан-авлодга ўтиб келган.
Диагностик тадқиқ етишнинг тарбиявий таъсирлари ва узлуксизлик йўналиши. Тарбия ишида изчиллик жуда муҳим. Тарбиячи аввалига
болалардан бирор нарсани талаб қилиб, сўнгра ўзи бу талабини унутиб қўйса, бу қол тарбияга ёмон таъсир қилади. Ўқитувчи субутли, ўз лафзига собит бўлмоғи керак. Ўқувчиларга тарбиявий таъсир кўрсатишда изчилликка риоя қилиш ва бир хил талаб қўйиш муваффақият қозонишнинг енг муҳим шартларидан биридир. Тарбия узоқ давом етадиган жараён, унда ота - она, ўқитувчи, жамоатчилик қатнашадилар. Шу сабабли уларнинг ишида изчиллик ва давомийлик бўлишига риоя қилиш керак. Бу қоида тарбияни амалга оширадиган барча бўғинларни (оила, мактаб, ўқувчилар жамоаси, мактабдан ташқари тарбия муассасалари, кенг жамоатчиликни) биргаликда иш кўришларми назарда тутади. Чунки тизимлилик фақат ёшларни эмас, балки аҳолининг барча қатламларини қамраб олиши керак.
Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда мамлакатимизда замонавий педагогик диагностика масалаларига қизиқиш катта. Ижтимоий ҳаёт давомийлиги ва фан ривожининг юқори поғонаси шахс камолотида ечими бирмунча қийин бўлган саволларни юзага чиқармоқда. Масалан, шахснинг маънавий қиёфасини социокоррекция қилиш масалалари, шахс тарбиясида вужудга келаётган иллатлар, нуқсонларнинг пайдо бўлиши, уларни бартараф этиш йўллари, методлари ва бошқалар. Табиийки, бу масалаларни ҳал етишда эскича ёндашувлар ёрдам бера олмайди. Педагогик диагностика ҳам амалиёт талабларидан ортда қолмайди ва ижтимоий қадриятларнинг ўзгариш қонуниятларига боғлиқ ҳолда ривожланади.
Биринчи навбатда, янги методиарни излаб топиш жараёни давом етмоқда, мавжудларини тубдан такомиллаштириш, илмий билиш мантиқийлигини лойиҳалаш, тадқиқотлар самарасини оширадиган техникавий қурилмаларни яратишга эътибор қаратилган. Бошқа томондан, педагогик диагностиканинг илмий методологияси - чуқур назарий умумлашма, башоратлаш, фан стратегияси ва унинг мавқеини ошириш жамият ислоҳотларига мос равишда амалда кенгаймоқда.
МАВЗУ ЮЗАСИДАН САВОЛЛАР ВА ТОПШИРИҚЛАР
ТЕСТЛАР
Диагностик тадқиқ етишнинг тарбиявий таъсирлари ва узлуксиз Ҳк ё‘наИиши нималарда ўз ифодасини топади?
изчиллик ва давомийлик тамойилларига амал қилишда:
таълим ва тарбия жараёнини самарали ташкил этишда;
С) педагогик диагностиканинг илмий методологиясида;
Д) ижтимоий қадриятларнинг ўзгариш қонуниятларида.
Педагогик диагностикада изчиллик - бу...
қабул қилинган атамаларнинг бир хиллилиги, тадқиқот мантиқига амал қилиш, шарт-шароитларни ҳисобга олиш, илмий аппарат тушунчаларининг боғлиқлиги;
В) илмий билиш мантиқини лойиҳалаш, тадқиқотлар самарасини ошириш;
С) фан стратегияси ва унинг мавқейини ошириш, жамият ислоҳотларига мос равишда амалда қўллаш;
Д) инсон руҳияти, тафаккур ва дунёқарашини ўзгартирадиган кучли восита.
Тизимлилик -....
ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнларни бирор белгилари асосида таснифлаш, тасаввурлар, тушунчалар ва қонуний алоқаларни ўрнатиш;
консепсиялар, назарияларни шакллантириш орқали муайян тартибга солиш жараёни;
С) Тадқиқотлар самарасини оширадиган техникавий қурилмаларни яратиш;
назарий умумлашма, башоратлаш, фан стратегиясини ва унинг мавқейини ошириш.
Танқидийлик— ...
ўрганилаётган муаммога турли нуқтаи назардан баҳо бера олиш, тажриба натижаларининг ҳаққонийлигини таъминлаш билан фаразлар ва назарияларни узлуксиз текшириб бориш;
олинган янги натижалар тавсифи, улардан воз кечиш хусусияти;
С) тажриба натижаларининг ҳаққонийлигини таъминлаш;
ғоялар, назарияларни шакллантириш орқали муайян тартибга солиш жараёни.
Объективлик бу
ўрганилаётган воқеа ва ҳодисалар, жараёнлар тўғрисида одилона, тўғри баҳо бериш, улардаги моҳият, мазмун ва ўзаро алоқа, ўзгаришларга ҳолисона ёндашишни ифодалайди.
Аниқлик-...
диагностиканинг барча муолажалари учун тегишли жараён;
*Б) педагогик ҳодиса ва жараёнларни кузатиш ва қайд етиш; фикрлар таҳлили ва умумлашмаси; турли манбалардан олинган илмий ахборотлардан фойдаланиш;
С) янги методлами излаб топиш, мавжудларини тубдан такомиллаштириш;
илмий билиш мантиқини лойиҳалаш,
Диагностиканинг маълум объектга йўналтирилганлиги қандай белгиланади?
ўқувчи-ёшларнинг, тарбиячи-ўқитувчиларнинг индивидуал тафовутларини ҳисобга олиш, уларнинг интеилектуал ривожланишлари, жинси, ижтимоий нуфузи асосида;
ижтимоий нуфузига қараб;
С) маъмурий еҳтиёж ва қизиқишларни юқори қўйиш, тарбиячи ва тарбияланувчилар ўртасида ўзаро ишонч, ҳамкорлик асосида;
лойиҳалаш, тадқиқотлар самарасини оширадиган техникавий қурилмаларни яратиш асосида.
§. ПЕДАГОГИК ДИАГНОСТИКАНИНГ УМУМИЙ МЕТОДЛАРИ
Педагогик диагностика методлари тавсифи. Педагогик диагностика ўқув-тарбиявий ишларнинг якуний натижалар кўрсаткичларини ҳамда мазкур жараённинг кечиш ҳолатини ҳамда таълим субъектларига таъсир етувчи омилларни яққол акс еттириш хусусиятига ега. Педагогик диагностикани амалда қўллашда турли методлардан фойдаланилади.
Метод - (лотинча «методос»-«йў!», “услуб”) тадқиқот йўли, назария, таълимот, деб таржима қилинади. Илмий тушунча сифатида "метод" сўзи кенг маънода: муайян муаммо ечимини топишга йўналтирилган услубни, маълум мақсадга еришиш йўлини, тор маънода: табиат ва ижтимоий ҳаёт ҳодисаларини ҳамда қонуниятларини билиш мақсадида қандайдир вазифани ҳал етиш услубини билдиради.
Педагогик диагностикани ташкил қилишда бериладиган назарий билимларни ёшлар онгига етказиш, уларни кундалик эҳтиёжига йўналтириш учун қуйидаги иш усулларига эътибор бериш лозим:
—ўқув муассаса, масъул шахслар синф, гуруҳ жамоасининг руҳий ҳолати, яъни ҳар бир шахснинг фаолияти, қизиқиш даражасига;
—ўқувчи—ёшларнинг тартиб-интизомига, давлат мулкига бўлган муносабатига;
ўқувчи-ёшларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигига;
-ёшлар билан ўтказиладиган тарбиявий тадбирларга берилган муносабатига (ижобий, салбий, бефарқлигига);
-ёшларнинг катталар, ўз тенгдошлари билан ахлоқий муомала ва муносабатларига;
-ўқув масканларида ташкил этилган қонун-қоидаларга муносабат ва уларга амал қилишга;
-ўқув муассасадаги ижтимоий фикрга бўйсунувчанлигига.
Юқоридагиларга амал қилинганда, педагогик диагностикани ўтказиш йўналишларини тўғри ташкиллаштиришга имконият яратилади.
Ўқитувчининг ўз ўқувчиларини доимо кузатиб боришининг ўзиёқ диагностик фаолият ҳисобланади. Диагностик ахборотларни маълум кўрсаткичлар (синф, гуруҳ ишлари, тест, анкета ва бошқалар) орқали ёки уларсиз (оддий кузатиш орқали) йиғиш мумкин.
Диагностик фаолиятда, аввало, қуйидаги йўналишларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
солиштириш;
таҳлил;
в) башорат (прогноз) қилиш; г) интерпретация (татбиқ қилиш);
диагностик фаолият натижаларини ўқувчиларга етказиш;
турли диагностик методларнинг ўқувчига таъсирини назорат қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |