Ўзбекист0н рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим



Download 330,82 Kb.
bet7/33
Sana05.04.2022
Hajmi330,82 Kb.
#530451
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33
Bog'liq
DIAGNOSTIKA

Диагностик муҳитга
қўйиладиган
талаблар

Ташхис қилинувчи таълим жараёни табиий педагогик шарт- шароитларда тадқиқ қилинади

Ташхис қилинувчи сунъий педагогик шарт- шароитларда тадқиқ қилинади

Нимани ўрганади?

Педагогик таъсир ўтказиш натижасида шахс имкониятлари ва сифатларининг ўзгариши ҳолати

Ташхис ўтказилаётган пайтда синалувчининг ҳоиати ўрганилади

Нима учун қўлланилади?

Нафақат ташхис қуйиш, балки педагогик жараёнда тавсия ва таклифлар киритиб, амалда қўллаш учун ўрганилади

Тавсиялар ишлаб чиқиш учун ўрганилади

Таълим муассасаларида педагогик диагностика қуйидаги мақсадларга қаратилади:

  1. Ойдинлаштирилган таълим мақсади ва вазифаларини ўрганиш, таҳлил қилиш, «идентив ўқув мақсадларини ўқув вазифаларига айлантириш».

  2. Таълим ва тарбия мазмуни билан боғлиқ инновациялар таъсирини ўрганиш, таълим субъектларини дифференсиялаштириш.

  3. таълимнинг шакл, метод, восита ва технологияларининг ўқувчи шахсига йўналтирилганлигини баҳолаш, ноанъанавий дарс шакллари, интерфаол методлар, мултимедиа воситалари, таълимнинг самарали технологиялари, модулли таълим технологиялари, маданий-инсонпарварлик ёндашув технологияларини амалиётда қўлланилиши учун педагогик шарт-шароитларни

  4. Таълим ўзлаштирилишини диагностика қилиш; таҳсил олувчиларнинг тарбияланганлик даражасини аниқлаш, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг

компетенсияларини диагностик методлар орқали ўрганиш, таҳлил қилиш, зарур педагогик кемтикликларни бартараф етиш ва бошқалар.
Жаҳон педагогикасида “таълим”, «тарбия», “билим”, “кўникма” атамалари кенг қамровлидир. Таълим муассасаларида педагогик диагностика таҳсил олувчиларнинг билим, кўникма, малакаларининг шаклланганлик даражаси ҳамда компетенсияларнинг ривожланганлик даражасини ташхислашга қаратилади.
“Компетенсия” атамаси фанга 1959 йили Уайт томонидан киритилган бўлиб, юксак даражадаги мотивация асосида бажарилган фаолиятни ифодаларди. ИЖайт компетенсияни инсоннинг “ борлиқ, теварак-атроф билан самарали ҳамкорлик” қилиши натижасида орттиришини, шу сабабли «компетентли мотивация» - “қобилиятлар асосида эришилган ютуқлар» еканлигини еътироф этди.
АҚШда компетенсияни педагогик ҳодиса сифатида тадқиқ қилиш ХХ асрнинг 60-йилларидан оммавий тус олди. Бунда мамлакатдаги иқтисодиёт соҳасидаги инқирозга компетентли бўлмаган ўқитувчилар сабабчи еканлиги, айнан улар шу соҳада хизмат қилаётган иқтисодиётчиларга саёз билим бериб,сабоқ беришганлиги боис, иқтисодий танглик юз берганлигини исботлашга ҳаракат қилдилар. Ўқитувчи компетенсиясини аниқлаштириш учун махсус тестлар ишлаб чиқилди ва Мак-Клилланд 1976 йили интеллектни аниқлайдиган тестлар ўрнига улами тажриба сифатида қўллашга муваффақ бўлди. Компетенсияларни диагностика қилиш тестлари когнитив тестларга қарама-қарши ўлароқ ишлатила бошлади. ХХ асрнинг бошида Америка таълим ассоциацияси компетенсияларнинг беш кластерини ажратиб кўрсатди (ресурслар, шахслараро, информацион, тизимлар ва технологиялар) ва бугунги кунда таълим соҳасида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар айнан шу компетенсиялар асосида ишини ташкил қилишади.
Германияда компетенсияли ёндашувларга асосланган инновацияларни таълим жараёнига татбиқ қилиш ва натижаларни диагностика қилиш модели катта қизиқиш уйғотмоқда. Таълимнинг компетенсияли модели Германия таълим сифати ва самарадорлигини оширишга мўжалланган. Чунки ХХ асрнинг 90-йилларига келиб, Германиядаги таъиим тизими ескирган ҳисобланди, чунки бозор еҳтиёжлари ва таҳсил олувчининг билими ўртасидагим номувофиқлик пайдо бўлганлиги сезилди. Университетни тугатаётган ёшлар олган билим ва кўникмалари замонадан ортда қолаётганлигини кўрсата бошлади. Шу сабабли бугунги кунда немис ўқувчиларининг таянч компетенсияларига график редакторлар билан ишлаш, дастурлаштириш, маълумотларни математик-статистик таҳлил қилиш, жадвалларни шакллантириш ва улардан асосий маълумотларни саралаш кўникмаларига ега бўлиш, логистиканинг асосларини эгаллаш, ўз ва хориж тилидаги маълумотларни ўқиш, тушуниш, англаш ва интерпретация қилиш, ёзма ва оғзаки тарзда фикрлами баён қилиш, иш ҳужжатларини юргиза билиш, йиғилаётган маълумотларни тизимлаштира олиш компетенсияларига еришиш талаб қилинади. Кўриб
турганимиздек, фундаментал билимларга таянадиган анъанавий-таълим олий таълим мууассасалари битирувчиларига замонавий меҳнат бозорида рақобатга чидамли бўлишга хизмат қилмаётганлиги аниқланмоқда.
ХХ асрнинг 80-йилларида Германияда “таянч компетенсиялар” атамаси пайдо бўлди, уларга шахсий компетенсиялар билан биргаликда «мустақил фаолият юритиш ва мустақил қарор қабул қилиш», «мослашувчанлик», «ҳамкорлик қилиш қобилияти», «ахлоқийлик ва маънавий етуклик» компетенсиялари киритилди. 1996 йилда немис таълим тизими «Ҳаракатлар компетенсиялари»ни қабул қилди, унга асосан, ўқув предметини ўқитиш компетенсиявий ёндашувлар асосида ташкил қилина бошлади ва ўқув дастурларида ўз ифодасини топди. Немис таълим тизими рақобатли замонавий меҳнат бозорида ўзининг компетенсиявий ёндашувлар асосида мослашувчанлигини кўрсата олди. Немис олимларининг таъкидлашича, бугунги замонавий таълим тизимида 29 та компетенсиявий ёндашув асосида олий таълим битирувчиларининг олган билимлари, кўникма ва малакалари ҳамда замонавий бозор еҳтиёжлари орасида мувофиқлик мавжуд емас. Энг асосийси, немис таълим моделида инсоннинг бутун умри давомида билим эгаллаш компетенсиясини шакллантиришга бўлган ёндашув доминанталик қилиши билан характерланади. Ушбу таълимнинг компетенсияли немис модели педагог ва социолог олим Ф.Вайнертнинг компетенсиялар ҳақидаги ғоялари асосида ташкил топган. Ҳар қандай фаолиятни компетентли бажариш инсондан айнан шу хатти-ҳаракатни қандай ва нима учун бажараётганлигини тушуниш асносида кечади. Шу сабабали, бугунги кунда ўқувчиларнинг компетенсияли ёндашувлар асосида таълим олишлари уларнинг ахборотларни саралаш қобилиятларига ега бўлишларини, қарор қабул қилишда мустақиллик ҳисларининг мавжудлиги, қабул қилинаётган ахборотни кодлашга ўрганиш, уни ихчамлаштириш каби кўникмаларни эгаллаш талаб этилади.
Германия, Франсия, Япония, Сингапур таълим тизимида педагогик диагностика йил якунлари бўйича ўқитиш сифатини баҳолашга қаратилади. Масалан, Германияда умумий ўрта таълим тизимида 12 миллион ўқувчилар 50 мингга яқин ўрта таълим мактабларида таҳсил оладилар ва бошланғич таълим — 4-синфгача; илк ўрта таълим — 4-синфдан 10 синфгача; иккинчи ўрта таълим — 10-синфдан 13- синфгача давом етади. Бошланғич мактаблари (Грундшуле) тугатганларидан сўнг ўқувчилар таҳсил олишларини ўқиш муддати беш йил бўлган асосий мактабларда (Наупцҳуле) ва нуфузли мактаблар (Реалшуле, Гимназиум, Гезамцҳуле)ларда давом эттиришлари мумкин. Асосий мактабларда ўқувчилар ҳафтасига 30-33 соат миқдорида дарс ўтишлари таъминланган бўлиб, ушбу мактабларининг асосий мақсади- ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашдан иборат1
12018 йилдаги статистик маълумотлар / •www.wиктпедиа.рн //2019.11.01
Ушбу мактабларни битирган ўқувчилар муайян касб егалари бўлиб етишадилар ва мехнат фаолиятини бошлашлари мумкин. Иқтидорли ўқувчилар эса Реалшуле, Гимназиум, Гезамцҳуле, яъни нуфузли мактабларда сабоқ олишни давом эттиришади ва олий ўқув муассасаларига киришга тайёрланишади. Бунда ўқитиш сифатини таъминлашда таълим мазмуни биринчи даражали моҳият касб етади. ўқитиш сифатини диагностика қилишда қуйидагилами еътироф етиш мумкин:

  • таълим муассасасида амал қилинаётган модернизациялаштирилган таълим дастурларининг самарадорлиги;

  • ташкилий-педагогик шарт-шароитлар ва педагогик технологияларнинг қулайлиги, уларнинг давлат талаблари ва ўқув дастурларига мувофиқлиги;

  • таълим дастурларини яхшилаш ва такомиллаштиришга йўналтирилган тадбирларнинг самарадорлиги;

  • Давлат талаблари, ўқув дастурлари ҳамда ўқув-методик нмжмуиилуидии таълим босқичлараро узвийлик ва узлуксизликнинг и.тъ11 ини■.111111>и ҳ;имд:и иимнлий машғулотлар сифат даражасининг юқорилиги;

  • ўқув ицжиисидии таълим соҳалари ва ўқув предметларининг уйғунлигининг /«Ин лли)днлииии|)иинллгл;

  • ўқитувчи ҳамда ўқувчиларнингўқув режасидан қониқишлари;

ўқув дастурларида узвийликнинг таъминланганлиги, мавзуларнинг .имииҳволжви лиилҳиқ диш учун қулайлиги, таркибининг уйғунлашганлиги;

  • табақалаштирилган таълимни амалга оширишга йўналтирилган ҳаракатларнинг такомиллашганлиги, ўқув жараёнини чуқурлаштириш ва ихлисослаштиришнинг амалга оширилганлиги кабилар.

Дунёда таълим тизимида олиб бориладиган таълим диагностикаси ўқув дастурларининг модемизациялаштирилганлиги, замонавий билимларнинг ифодаланганлиги, амалий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилганлигининг таъминланганлиги, синовдан ўтганлиги ва ўқувчилрнинг ўзлаштиришлари учун қулайлиги ҳам инобатга олинади. Шу билан бирга, таълим тизимида янги мазмундаги тарбиявий жараёнлари сифатини аниқлаш ҳам талаб етилади. Бунда тарбиявий жараёнларнинг сифати қуйидаги кўрсаткичлар ёрдамида ташхисланади:

  • индивидуал- шахсий ва инсоний йўналганлик;

  • ташаббускорлик;

« изчиллик ва мунтазамлилик;

  • ташкилий шаклларни такомиллаштириш ва мослаштириш;

  • умумий ўрта таълим муассасасидаги тарбиявий ишлар моддий- техник асосининг тўлиқлиги; жумладан: тарбиянинг мужассамлашган режаси, эслатмалар, кодекслар, хулқ-атвор қоидалари, ижодий танловларнинг Низомлари мавжудлиги;




  • тарбиявий ишларни бошқаришнинг такомиллаштирилганлиги

  • тарбиявий ишларнинг режалаштирилганлиги; /

  • тарбиявий ишларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш механизмининг мавжудлиги;

  • тарбиявий ишларнинг бориши ва рнароми таҳлил қилиниши;

  • умумий ўрта таълим муассасасидаги тарбиявий ишларнинг изчиллиги ва мунтазамлилиги;

  • умумий ўрта таълим муассасасида ўқувчилар шахсини тарбиялаш ва диагностика қилишнинг барча турларига эътибор қаратилганлиги, чунончи, маънавий, ахлоқий, жисмоний, естетик, екологик ва ҳ.к.

  • ўқувчиларга таълим-тарбиявий таъсир кўрсатишнинг барча имкониятларидан фойдаланиш тажрибасининг мавжудлиги;

  • ўқувчиларга якка ва умумий тарбиявий таъсир кўрсатиш шаклларидан фойдаланилиши;

  • умумий ўрта таълим муассасасидаги тарбиявий ишларда мактаб раҳбарияти, ота-оналар, маҳалла фаоллари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва бошқа жамоатчилик вакилларининг иштирок этиши;

  • умумий ўрта таълим муассасасида қонунийлик, тартиблилик, интизом. иш тартиби, соғлом турмуш тарзи талабларига сифатли риоя қилиниши;

  • тарбиявий иш шаклларининг турли-туманлиги, жамиятнинг замонавий талабларига, миллий менталитет ва миллий ғоя тамойиллари, ўқувчиларнинг еҳтиёжларига мослиги кабилар.

«Педагогик ташхислашнинг асосий мақсади - ташаббускор ва мустақил кишиларни тарбиялашни назарда тутадиган бўлса, у тарбияланувчига педагогика жараёнида фаол ҳаракат қилувчи субъект ролини беради». Демак, узлуксиз таъиим тизими қатнашчиларининг маънавий-ахлоқий, интеллектуал ва бошқа сифатларини ташхислаш учун илғор педагогик тажрибалами ҳам ўрганиш зарур бўлади.
Хориж олимлари: Инго Хартман, Карлхайнс Ингенкамп, Линерт, Фрике, Люманн, Роршах, Дидерих, Хегингер, Бахмайр (Германия); Болшо, Бурк, Роллет, Ройлеке (Англия); Жоиж Фишер, Жеймс Райс, Т.Стоун (Америка);

  1. В. Мудрик, В.Д. Семёнова Г.Н. Филова, С.Д. Смирнов И.В. Дубровина Й. Лангмеер, Г.М. Бреслав, Л.П. Фридман, И. Рогов (Россия) таълим тизимида педагогик диагностика масалаларини тадқиқ этишган.


Download 330,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish