Ўзбекист0н рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим


Педагогик ташхиснинг ноекспериментал методлари: кузатиш, анкета, с



Download 330,82 Kb.
bet24/33
Sana05.04.2022
Hajmi330,82 Kb.
#530451
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33
Bog'liq
DIAGNOSTIKA

Педагогик ташхиснинг ноекспериментал методлари: кузатиш, анкета, сўровнома, суҳбат, интервю. Ўқувчи ёшларнинг турли сифатларини ўрганиш учун машҳур кузатув методидан фойдаланиши мумкин. Маълумки, кузатиш методи анча мураккаб бўлиб, назарда тутилган мақсад: катталар ва ёшлар ўртасидаги мулоқотнинг таъсир кучини, индивидуал фарқларини қиёслаш учун ҳам қўлланилади.
Кузатиш методлари орқали ўқувчиларнинг ўзаро алоқалари, тенгдошлари билан мулоқоти, индивидуал-психологик фарқларини қиёслаш, уларнинг хулқ-атвори ва мавжуд муаммоларидаги ўзгаришларни ҳисобга олиш ва тегишли маънавий-маърифий таъсир кўрсатиш йўлларини белгилаш учун қўлланилади.
Кузатиш методи ўқувчи-ёшларнинг илмий дунёқараши, интеллектуал ривожланиши, фикрлаш жараёнининг динамикаси, хулосалар чиқаришдаги мустақиллиги, фаоллиги ва уларни таҳлил қилишга ёрдам беради.
Тажрибаларнинг кўрсатишича, ўқувчи-ёшларнинг марказий нерв системасидаги психик қўзғалиш кучига қараб, умумий таълимий-тарбиявий жараёнга киришиш фаоллигини аниқлаш мумкин.
Кучсиз нерв системасига мансуб ўқувчи-ёшларда сезгирлик чегараси ўта нозиклиги билан тавсифланади. Шу сабабли улар заррача аҳамиятга молик бўлмаган психотравматик таъсирларга ҳам узоқ муддат давомида қайғуриб юришади. Педагогик ташхислашда ва коррексиялашда шу жиҳатларга алоҳида эътибор бериш жоиздир.
Ўспирин ва ўсмирларнинг «кучли нерв системаси»га эгалиги қуйидаги кўрсаткичлар орқали намоён бўлади:

  1. Ўз фаолиятидаги интенсивлик ва маҳсулдорликни йўқотмаган ҳолда узоқ муддат мобайнида у даражада қизиқарли бўлмаган топшириқларни бажариш имкониятига ега бўлишлари.

  2. Таълим жараёнида қийинчиликларни бартараф қила олиш, мақсадга эришиш йўлидаги қайсарлик хусусиятларининг мавжудлиги.

и Мушкул вазиятларда иш маҳсулдорлиги ва қатъиятлилигининг ошиши (иийни(|сн, хавлли вазиятларда).
И Хатти ҳаракатлари ва хулқ-атворида мустақилликка интилиш ч11М1чг ииллиуиниииг мавжудлиги, айниқса, янги, нотаниш вазиятларда уларнинг л милл қилинмаган қирраларининг намоён бўлиши.
Демак, педагогик ташхислашда кузатиш методи муҳим аҳамиятни касб қилади. «Илмий кузатиш мақсадга қаратилганлиги, константлиги ва назорат қилиниши билан оддий кузатишлардан фарқ қилади1»,- деб ҳисоблайди инглиз олими Г.Женкс.
Педагогик кузатиш методи - ушбу метод таълим-тарбия жараёнларининг амалдаги ҳолати билан таништиради, уламинг оқибат-натижаларини билишга ёрдам беради ва шу аснода яратилган янги кашфиётлар учун далиллар, омиллар йиғиш имконини яратади. Бу усул анча мураккаб бўлиб, назарда тутилган мақсад қандай амалга ошаётганлигини аниқлаш, “субъект- субъект” муносабатларининг ўзаро алоқалари, индивидуал фарқларини қиёслаш учун ҳам қўлланилади.
Кузатиш методи қуйидаги ҳолатларни назарда тутади:

  1. Кузатув қандай саволга жавоб бериши керак.

  2. Кузатув қандай шароитларда ўтказилиши лозим.

  3. Кузатувга қўйилган хулқ юзасидан категориялар, тушунчалар тақсимлаб чиқилганми, шу тушунчалар ёрдамида қўйилган саволга жавоб бера оладими ва ҳ. к.

  4. Ушбу категориялар кузатилаётган хулққа мосми? Ушбу категориялар билан ишлаш мумкинми?




  1. 1 Жеукс С.Тҳе сжциологй оф чилдҳоод-Лондон, 1982.-26п


  1. Битта педагогик вазиятни кузатган турли кузатувчииар қайдномаларида шу Илмий кузатишлар нафақат респондент (ўрганилаётган субъект) ларнинг табиий фаолиятини, балки уларнинг илмий дунёқарашларининг шаклланиши, фикрлаш жараёнининг коеффициентини, кучини, хулосалар чиқаришдаги фаолликларини аниқлайди, уларни таҳлил қилади. Бундай кузатишлар, оқибат натижада, педагогика фани мазмунининг бойишига сабаб бўлади. Илмий кузатиш орқали респондентлар (булар мактабгача тарбия ёшидагилар,

о ўқувчи, талабалар бўлиши мумкин)нинг ўрганилаётган муаммо юзасидан сифат ва сон кўрсаткичларини аниқлашга ёрдам беради. Бу метод тадқиқотчининг педагогик тажрибанинг муайян бир томони ва ҳодисаларини бирор мақсадни кўзда тутиб ташкил этилади. Бунда кузатишлар тезлиги ва сони, кузатиш объекти, вақти, педагогик вазиятларни кузатиш учун ажратиладиган характеристика ва бошқалар ҳисобга олинади. Категорияларга мос якдиллик борми?

  1. Алоҳида кузатувчи қайта кузатганда шу категориялардан қайта фойдаланганми?

  2. Худди шу хулқ юзасидан ўтказилган кузатувни таққослаш вазиятларида қайта кузатиш мумкинми ва ҳ.к.

Табиий кузатиш ўрганилаётган респондентларнинг (тадқиқ қилинувчилар), масалан, ўқувчилар, ўқитувчилар, ота-оналарнинг ўзаро муносабатлари, ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштиришлари, уларнинг хулқ-атвори ва муаммоларидаги ўзгаришларни ҳисобга олиш ва тегишли таълимий- тарбиявий таъсир кўрсатиш йўлларини белгилаш учун қўлланилади.
Суҳбат методи - анъанавий педагогик методлар туркумига кириб, диалог, дискуссия тарзида ўтказилади. Ушбу метод орқали инсоний муносабатлар, уларнинг истиқболдаги режалари, қарашлари ва хусусий фикрларини ўрганиш мумкин. Педагогик суҳбат оддий суҳбатдан фарқ қилади. Ушбу метод орқали суҳбатдошнинг ички оламини ўрганиш, унинг дунёқараши, келажакдаги режалари билан танишиш имконияти туғилади. Таълим-тарбия тизими сифатини оширишда, такомиллаштиришда ёки яратилган илмий фаразларнинг қанчалик тўғри еканлигини аниқлаш мақсадида суҳбат услубидан фойдаланилади.
Суҳбат методи - таълим муассасаси ўқитувчилари ва таҳсил олувчилар жамоаси билан ота-оналар ва кенг жамоатчилик билан, якка ва гуруҳли тартибда иш олиб борилганда қўлланилади. Суҳбат методини татбиқ этишдан олдин режа тузилади, уни амалга ошириш йўллари белгиланади, натижалар таҳлил қилинади ва тегишли хулосага келинади. Бу метод сўрашнинг бир тури бўлгани ҳолда тадқиқотчининг жиддий тайёргарлик кўришини талаб этади, кимки у текшираётган шахс билан бевосита алоқада бўлиш вақтида оғзаки суҳбат тарзида, суҳбатдошининг жавобларини ёзмасдан эркин муомала шаклида қўлланилади. Суҳбат методидан фарқ қилиб, интервю олиш методи саволларни олдиндан белгиланган изчилликда интервю ёки билан баён қилишни назарда
тутади. Бунда жавоблар магнит тасмасига ёки кассеталарга ёзиб олинади. Ҳозирги кунда оммавий сўраш назарияси ва амалиётида интервю ташкил этишнинг бир неча усуллари мавжуд:

  • гуруҳлар билан ишлаш;

  • интенсив, ривожлантирувчи;

  • синаш ва бошқалар.

Ижтимоий фикрни ўрганиш (сўровнома, интервю, тест) методи —
тадқиқотчининг бошқа кишилардан педагогик тажрибанинг бирор томони ёки ҳодисалари ҳақида ахборот олиш жараёнидир. Бу метод орқали ўрганилаётган муаммонинг ечимини топиш йўллари белгиланади. Сўраш саволлари мантиқий изчилликда, назокатли шаклда бўлгани мақсадга мувофиқ. Қўйилаётган саволлар аниқ ифодаланиши, мавжуд нуқсон ва салбий оқибатларнинг олдини олишга мўлжалланган бўлиши лозим. Сўралган саволга тўлиқ жавоб олиш билан бирга, қатъий шаклда:«ҳа», «йўқ» тарзида ҳам жавоб олинади. Сўрашнинг модификациялаштирилган шакли - интервюдир. Интервюдаги саволлар олдиндан тайёрланиб, суҳбатдошига узатилади. Олинган жавоблар ҳар доим ҳам педагогик муаммони яхлитлигича таҳлил қилишга имконият яратмайди, чунки интервю жавоблари кенг жамоатчилик ичида таҳлил қилинади. Шу сабабли суҳбатдош айрим пайтлари ўз фикрини аниқ, ва равшан, баралла айтишга ийманади.
Тест методи -ижтимоий фикрни ўрганиш, кичик вақт ичида бирон муаммога жавоб топиш, таҳсил олувчиларнинг билим даражаси ва фанлами ўзлаштириш даражасини ўрганиш учун қўлланилади. Тест методи қисқа вақт ичида катта ҳажмдаги маълумотга эга бўлишга, улкан аудитория билан ишлашга имконият яратади. Тест синовлари орқали таҳсил олувчиларнинг ҳилимлари қисқа муддат ичида ёппасига аниқланади ва баҳоланади. Масалан,
ХХ асрнинг ўрталарида абитуриент бирон-бир олий ўқув юртига кириши учун дцярли бир ой мобайнида бир неча фандан имтиҳон топширар ва уламинг жавобларини кутиш учун анча вақт сарфларди. Баҳолар кўп ҳолларда субъектив қўйилар, имтиҳон қилинаётган фанлар жавоблари бирин-кетин чиқарилар, натижада, адабиёт шинавандаси биринчи имтиҳондан натижаси салбий баҳоланса, кейинги имтиҳонга кириш ҳуқуқидан маҳрум этиларди ва шу боис, ёшларнинг талайгина қисми ўз севган касбини эгаллай олмасди. Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ ёшларнинг билимига холисона ёндашиш, улар иқтидорини юзага чиқариш мақсадида Ўзбекистон Республикасида олий таълим муассасаларига кириш учун 1993 йилдан еътиборан абитуриентларнинг билим даражасини баҳолаш учун тест синовлари ўтказилади. Тест жавоблари қисқа муддат ичида таҳлил қилиниб, объектив баҳоланади. Тест методи орқаии ёшларнинг билимини баҳолаш уларнинг фанларни ўзлаштирганлик даражасини холисона баҳолашга ёрдам беради ва иқтидорини ёрқин ифодалашга замин яратади.


тест саволларининг ўрни ва уларнинг мазмунан ранг-баранг қилиб тузилиши, кўп вариантда қўлланилиши тадқиқ қилинаётганларнинг мустақил фикрларини ўстирилади, келажакни реал баҳолаш қобилиятини тараққий эттиради.
Илмий тадқиқотларда тест, сўровномалар методи етакчи ҳисобланади. Сўровнома - анкета методи қўлланилганда яратилган илмий фаразнинг янгилигини билиш, аниқлаш, тадқиқ қилинувчиларнинг якка ёки гуруҳли фикрлари, қарашларини ўрганишга имкон яратилади; қандай касбларга қизиқишларини, келажак орзу-истакларини билиш ва тегишли хулосалар чиқариш, тавсиялар бериш мақсадида ўтказилади.
Тест, анкета саволларини ишлаб чиқиш мураккаб илмий жараёндир. Пировард натижада, тадқиқот натижаларининг ишончлилиги анкеталар мазмунига, берилаётган саволлар шаклига, тўлдирилган анкеталар сонига боғлиқ бўлади. Одатда, тест саволларининг маълумотлари компютерда математик- статистика методлари билан ишлов беришга имкон берадиган қилиб тузилади.

Download 330,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish