Збек шеъриятида лингвистик воситалар ва поэтик индивидуаллик



Download 0,79 Mb.
bet9/26
Sana31.05.2022
Hajmi0,79 Mb.
#622881
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26
Bog'liq
С.Умирова - Диссертация (1)

Бадиий матн баён типларини лингвопоэтик таҳлил этиш методида дидуктив йўлдан борилади. Л.Карпованинг таъкидлашича, бу метод билан иш олиб борилганда дастлаб матннинг умумий баён характери аниқланади ва шундан сўнг тил бирликларининг стилистик ва лингвопоэтик хусусиятлари батафсил ўрганилиб, уларнинг қай бири у ёки бу баён типи ва муаллиф ниятини шакллантиришда эстетик самара берганлиги аниқланади. Бу метод лингвопоэтик тадқиқотларда самара бераётганлиги билан биргаликда яна такомиллаштиришни тақозо этмоқда.58
Л.Карпованинг баён типлари лингвопоэтикаси методига мурожаат қилиши таҳлилда шакл ва мазмун яхлитлигини ҳисобга олганлиги билан изоҳланади. Лингвопоэтик тадқиқот сифатида лингвопоэтиканинг баён типи методининг самарадорлиги, биринчидан, тадқиқотчи мумкин қадар матннинг умумий мазмуни – баён типини ҳисобга олади, стилистик аломатларга эга бўлган қайси тил воситалари мазмуннинг айнан ушбу типини беришга хизмат қилади; иккинчидан, стилистик оттенкали тил воситалари матндан ажратилмаган ҳолда ўрганилади; учинчидан, стилистик оттенкаларга эга бўлган тил воситалари таҳлили бевосита лингвопоэтиканинг икки категорияси – лингвопоэтик аҳамияти (метасемиотик хусусиятлари) ва лингвопоэтик вазифалари (стилистика воситаларнинг матн ғоявий-бадиий мазмунини беришдаги хизмати) кесимида амалга оширилади.59
Адабий матнлар лингвопоэтик тадқиқи анъаналарининг мантиқий давоми саналадиган бу метод ёрдамида ҳатто бир ижодкорга мансуб бўлган матнлар лингвопоэтикасини таҳлил этиш ҳам мумкин бўлади. Баён типлари лингвопоэтикаси яна бир метод – матндаги алоҳида олинган бадиий усул лингвопоэтикасига яқинлашади, аммо яхлит матнни қамраб олишлиги билан ундан фарқланади.
Бошқа айрим илмий манбаларда ҳам баён типларининг лингвопоэтик таҳлили лингвопоэтик тадқиқотларда самарали ва истиқболли метод саналиши ҳақида фикрлар айтилган.
Л.Карпованинг кўрсатиб ўтишича, ҳозирги пайтда бадиий матнларнинг лингвопоэтик таҳлилида яна уч сатҳли таҳлил, бадиий усул лингвопоэтикаси, лингвопоэтик қиёслаш ва лингвопоэтик стратификациялаш сингари ўз мақсад ва вазифаларига эга бўлган тадқиқ методларидан фойдаланилади.
Уч босқичли таҳлил методи алоҳида олинган бадиий матннинг лингвопоэтик тавсифини ўрганишга йўналтирилган ва матн ичидаги баён типларини ажратишни назарда тутмайди. Бу метод ёрдамида кузатувчи матнда қўлланган тил бирликларининг семантик хусусиятларини, ундан кейин метасемиотик (лингвостилистик) маъносини, ва ниҳоят, учинчи босқичда, метаметасемиотик (лингвопоэтик) хусусиятларини ўрганади. Бу метод О.Ахманова ва унинг шогирдлари, жумладан, В.Задорнова томонидан тақдим этилган.
Бадиий матнни ўрганишнинг уч босқичли таҳлил методи нафақат бадиий образлар тизимини ёки ғоявий-бадиий мазмунни кенг планда англаш, балки ундаги лингвостилистик воситаларнинг аҳамиятини ҳам белгилашга кўмаклашади.
Бадиий усул лингвопоэтикаси методи у ёки бу бадиий усулнинг матндаги ғоявий-бадиий мазмун ва эстетик самарадорликни пайдо қилишдаги ролини аниқлашга имкон беради. Кузатувчи ушбу метод ёрдамида бутун матнни қамраб олмайди, балки фақат биргина усулнинг бир ёки бир неча матндаги лингвопоэтик роли ва аҳамиятини ўрганади.
Лингвопоэтик қиёслаш методи. Бадиий матнлар лингвопоэтик таҳлилидаги учинчи метод бир-бирига боғлиқ бўлмаган матнларнинг лингвопоэтик тавсифини қиёсий ўрганишга мўлжалланган лингвопоэтик қиёслаш методидир. Бутун бир матндаги стилистик аломатлари бўлган тил бирликларининг лингвопоэтик хусусиятларини қараб чиқишга имкон берадиган бу методнинг қўлланиш кўлами кенгдир. У бир неча матн ва бир матн ичидаги тасвирийликка хизмат қилган лингвостилистик воситаларни таққослаш асосида поэтик индивидуаллик хусусида хулосалар чиқаришга кўмаклашади.
Лингвопоэтик стратификация методи ёрдамида эса тадқиқотчи тематик-стилистик ўхшашликларига қараб бадиий асар матнидаги стратум ёки стратларни ажратиб олади ва матнга мавзувий тавсиф беради ҳамда шу жиҳатлари билан лингвопоэтиканинг баён типлари методига яқинлашади.
Лингвопоэтик стратификация методининг иккинчи номи бадиий матн стратификацияси методидир. Бу методнинг афзалликлари ва ўзига хос хусусиятлари ҳақида И.Шмуль ўзининг «Бадиий матнларнинг лингвопоэтик стратификацияси ва индивидуал муаллиф услубини ўрганиш (Шекспир асарлари мисолида)» мавзусида ёзган номзодлик диссертациясида тўхталиб ўтган ҳамда таҳлил методлари орасида лингвистик стратификация методи муҳим ўрин тутиши ва ундан муаллифнинг индивидуал услубини ўрганишда фойдаланишини айтган.60
Дарҳақиқат, лингвопоэтик тадқиқотлар орасида бадиий матн стратификацияси методи муҳим ўрин тутади. И.Шмулниннг қайд этишича, стратификация дейилганда маъноси, бадиий-образлилиги, лексик-грамматик қурилиши ва услубий хусусиятларига кўра ягона бўлган қатламлар ёки стратларнинг ягона стилистик доминанта доирасида ажратилиши тушунилади. Бадиий ижод намунаси бўлган асарни яхши тушунишга, унда мавжуд бўлган, аммо матн билан биринчи танишишда ўқувчидан яширинган у ёки бу тил элементларини кўришга ёрдамлашиши билан лингвопоэтик стратификация методи муайян қимматга эга. У муаллифга тегишли бўлган бир неча асарлар қиёси асосида унинг ижодий методи эволюцияси ҳақида тўлиқ тасаввур пайдо бўлишига кўмаклашади.
Ушбу метод матндаги бадиий-образлилиги, лексик-грамматик тузилиши, стилистик хусусиятларига кўра яхлит бўлган қатламларни ажратишга ёрдам беради. Таҳлилда индуктив йўлдан бориш бу методнинг муштарак жиҳати ҳисобланади.
Лингвопоэтик таҳлил методологияси ва бадиий ижод намуналарини тадқиқ этишда уларнинг лингвостилистик тадқиқотлардан фарқини аниқлаш масалаларига В.Я.Задорнова ўзининг «Турли тилларда сўз-бадиий асарлар лингвопоэтик тадқиқот сифатида» номли докторлик диссертациясида батафсил тўхталиб ўтган.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish