Збек шеъриятида лингвистик воситалар ва поэтик индивидуаллик


Лингвопоэтика ва таҳлил методлари



Download 0,79 Mb.
bet7/26
Sana31.05.2022
Hajmi0,79 Mb.
#622881
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26
Bog'liq
С.Умирова - Диссертация (1)

1.2. Лингвопоэтика ва таҳлил методлари
Лингвопоэтик тадқиқотларни илмий ва амалий жиҳатдан бирмунча объектив равишда амалга ошириш учун тилшуносликда мавжуд бўлган анъанавий ва замонавий систем-структур таҳлил методларидан ўрни билан фойдаланиш тақозо этилади.
Миллий адабиёт ва бадиий тафаккур ривожида тилнинг аҳамияти нечоғлик эканлигини белгилаш адабий матнлар таҳлилига синалган, тажрибадан ўтган ва ишончли методлар асосида ёндашиш баробарида ҳар бир миллий тил ва адабиётнинг ўз хусусиятларидан келиб чиқиб, янгича усулларда кузатишлар олиб боришни тақозо этади.
Гарчи ўзбек филологияси илмида лингвопоэтик тадқиқотлар қадимдан амалга ошириб келинаётган бўлса-да, XXI асрнинг бошларига келиб бу борадаги кузатишлар тамойилларини белгилаб берувчи назарий қарашлар ривожлана бошлади [Н.Маҳмудов, М.Юлдашев, М.Яқуббекова]. Бинобарин, ўзбек филологиясининг бу нисбатан ёш соҳасини ривожлантиришнинг ишончли йўлларидан бири – унинг таҳлил методларини белгилаб олиш ёки ишлаб чиқишдир.
Лингвопоэтик тадқиқотлар олиб боришда катта тажриба тўплаган жаҳон тилшунослиги унинг таҳлил методлари ҳақида ҳам аниқ тавсиялар бериб келмоқда. Масалан, рус тилшунослигида дастлаб Р.Якобсон, В.Виноградов, В.Жирмунский, кейинчалик В.Задорнова, А.Липгарт тадқиқотларида масалага оид муҳим қарашларни кузатиш мумкин. Уларнинг издошлари бўлган айрим тадқиқотчиларнинг ишларида эса таҳлил методлари масаласига алоҳида тўхталиб ўтилган. Уларнинг қарашларига таянган ҳолда, айрим лингвопоэтик таҳлил методларига тўхталиб ўтамиз.
Лингвостилистик таҳлил методлари. Тилшунослик соҳалари орасида лингвопоэтика ва лингвостилистика бир-бирига ниҳоятда яқин бўлганлигидан лингвопоэтик кузатишларда лингвостилистик таҳлил методларидан ҳам фойдаланишга тўғри келади. Манбаларда унинг стилистик тажриба, семантик-стилистик, қиёсий-стилистик ва статистик-стилистик таҳлил методлари мавжудлиги айтилади.51
Дарҳақиқат, бадиий матн лингвистик таҳлил методикасини ишлаб чиқишда асарнинг ғоявий мазмунига, адабий тил ва ундан чекиниш ҳолатларига, тарихийлигига, экстралингвистик омилларга таянилади.
Стилистик тажриба методида маъно оттенкалари ва уларнинг эстетик фарқларини аниқлаш мақсадида бир сўз иккинчиси, бир сўз тартиби иккинчиси билан мунтазам алмаштириб турилади. Лингвопоэтик таҳлилнинг асосий методи лингвостилистик тажриба методидир. Бу метод бадиий матн фактлари ўртасидаги ўзаро муносабатни тизим сифатида тушунишга асосланган. Бунинг натижасида ҳар қандай муносабатларнинг қоришиб кетиши, алоҳида олинган бир фактнинг ўзгаришга юз тутиши одатда фавқулодда тез ҳис қилинади ва бу ўзгаришга юз тутган элементни баҳолаш ва вазифасини аниқлашга кўмаклашади. Тадқиқотчи тажриба ўтказаётиб, бир лексемани иккинчиси билан алмаштириш, сўз тартибини, оҳанги ўзгартириши ва бунинг натижасида юз берган маъно ўзгаришларини кузатиши мумкин бўлади.52
Семантик-стилистик методда умумий ва хусусий принциплар, яъни тил ва ундан фойдаланишдаги индивидуал жиҳатлар мувофиқлаштирилади. Бунда нафақат мазмунни англаш, балки эмоционал кайфиятни ҳам аниқлаш, нафақат ташқи, балки воқеа-ҳодисалар ва кечинмаларни ботиний тавсифлаш, воқеликка, яъни бадиий матннинг функционал ва эмоционал жиҳатларига муаллиф баҳосини бериш имкони пайдо бўлади.
Қиёсий-стилистик методдан бир типдаги матнларнинг ўхшаш ва фарқли томонларини белгилаш, шакл ва мазмуннинг бир-бирини тақозо этишини аниқлаш учун фойдаланилади.
Статистик-стилистик таҳлил метод ёрдамида матн образлилигини оширишга хизмат қилган элементларнинг ҳисоб-китоби амалга оширилади ва ўзаро таққосланади.53
Когнитив таҳлил методи. Ҳозирги замон тилшунослари бадиий матнни ўрганишда композицион-мазмуний ёки лингвостилистик кузатишлар билан чегараланиб қолмасдан когнитив таҳил методларидан фойдаланишни ҳам тавсия этадилар ва бунинг лингвопоэтика тараққиётида янги босқич бўлишини таъкидлайдилар. Когнитив таҳлил ёзувчи лингвистик шахси муаммоларини мукаммал ҳал этиши, бадиий сўз устаси идиостили хусусиятларини этнокультурология ва индивидуал-муаллиф мутаносиблигини ҳисобга олган ҳолда очиб бериши билан характерланишини айтадилар.
В.Никонованинг «Бадиий матнни когнитив поэтика анъаналари ўзанида филологик таҳлил этиш» мақоласи бадиий-поэтик матнларни когнитив метод билан таҳлил этиш масаласига бағишланган.54
В.Никонова фикрича, бадиий матнни когнитив поэтика ракурсида таҳлил этиш икки вазифани: 1) бадиий семантикани когнитив таҳлил этишнинг хусусиятларини аниқлаш; 2) бадиий матн поэтик-когнитив таҳлилининг алгоритмларини тавсифлаш вазифаларини адо этади.
Когнитив поэтикани қандай тушуниш мумкин? В.Никонова илмий манбаларга таяниб, когнитив поэтика дунёни билиш ва унинг бадиий матнларда акс этиши мутаносиб эканлигини айтади.
Бадиий матнлар когнитив таҳлилининг мураккаблигини эътироф этган В.Никонова стилистик, семиотик, герменевтик ва бошқа таҳлилларни бирлаштириш ва ўзи тавсия этган поэтик-когнитив таҳлил методи асосида кузатишлар олиб боришни тавсия этади.
Шекспир асарларини ўрганишда поэтик-когнитив таҳлил методи билан иш олиб борган В.Никонова тадқиқотни икки йўналишда: биринчиси – жанр-матн-тил (Шекспир поэтикаси умумий тавсифидан унинг алоҳида асарлари таҳлилига қараб бориш) ва, иккинчиси – концепт-концептуал схема-маъно (тил бирликлари амалда бўлишини ўрганишдан муаллиф фикри релевант тузилишини қайта қуриш ва унинг муҳим концептуал қарашларини очишга қараб бориш) йўналишларида олиб боради.
Таҳлилни кўрсатилган ушбу икки йўналишда олиб бориш эксплицит, яъни тил белгилари таҳлили орқали имплицит, яъни муаллиф ва ўқувчи тафаккуридаги бадиий концептларни ўрганишга имкон беради. Таҳлилни вазият-муҳит, жанрий, матний, лингвистик ва концептуал аспектларда олиб бориш зарурати туғилади.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish