Збек шеъриятида лингвистик воситалар ва поэтик индивидуаллик



Download 0,79 Mb.
bet8/26
Sana31.05.2022
Hajmi0,79 Mb.
#622881
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26
Bog'liq
С.Умирова - Диссертация (1)

Вазият-муҳит аспекти – бу ёзувчи ижод қилган даврдаги кенг маданий ва ижтимоий-тарихий контекстдаги ахборот, чуқур ижтимоий жараёнларни ўрганиш; ўзи яшаган давр ижтимоий тафаккур тараққиёти ва эстетик маданиятидан хабардорлик, унинг ахлоқий ва эстетик позицияси билан танишиш бўлса, жанрий аспект – бу ёзувчи асарларида ҳам мазмунан, ҳам шаклан намоён бўладиган муҳим жиҳатларни белгилашдир. (Мас., Шекспир трагедиялари). Лингвистик аспект эса тил ва нутқ воситалари ёрдамида муайян матнлардаги мавзувий йўналишларни ифодалайди. Булар, масалан, экспрессив-эмотив ва образли оборотлар бўлиши мумкин. Бу образли воситалар матннинг асосий элементлари саналади.
Мана шу ўринда В.Никонова тематик доминанта ва тематик сўз деган атамаларни қўллайдики, бу бизнинг таҳлилимизда ғоятда муҳимдир. Биз бунга ядровий сўз сифатида қараганмиз. Унинг қуйидаги фикри муҳим: «Контекстнинг мавзу доминантаси билан семантик жиҳатдан боғлиқ бўлган ва биргаликда унинг мавзусини очиб берадиган элементларни маъновий релятлар деб атаймиз. Ҳар бир мавзувий қатор (чизиқ) бир мавзу доминантаси ёки бир нечта маъновий релятларни ўз ичига олади».
Ёзувчи асарларининг концептуал аспекти унинг онгидаги бадиий-маданий уйғунлик тарзида намоён бўлади. Бадиий концептларни тиклаш ўзида фрейм таҳлил, концептуал метафоралар ва ассоциатив-маъновий майдон методларини бирлаштирувчи концептуал таҳлилни ўз ичига олади.
В.Никонова Шекспир асарларидан ҳаёт, ўлим, қўрқинч сўзларини бадиий концептлар сифатида ажратади ва маъновий атрибутларини таҳлил қилади. Бунда семантик-ассоциатив ва компонент таҳлил методларидан фойдаланади ва «Бадиий концепт бу шунчаки маъно атрибутлари йиғиндиси эмас, балки уларнинг (атрибутларнинг) тушунчавий ва ассоциатив умумийлигига асосланган узвий яхлитлигидир», – дейди.
Ёзувчи асаларидаги бир неча бадиий концептларни ўрганиш уларнинг ижодкор матни ва индивидуаллигида янги маъновий атрибутларнинг пайдо бўлишини кўрсатади.
Ушбу метод асосида амалга ошириладиган таҳлиллар ёзувчи ижоди ва дунёқарашига, унинг оламни идрок этишдаги ўзига хослиги ва асарларида поэтик шаклларда материаллашувига социал-тарихий ва маданий контекстнинг таъсирини аниқлаш имконини беради.
Ўзбек тилшунослиги учун бирмунча янгилик саналадиган когнитив таҳлил методи ҳақидаги фикрлар Д.Худойберганованинг «Ўзбек тилидаги бадиий матнларнинг антропоцентрик талқини» мавзусидаги докторлик диссертациясида баён этилган. Унда таъкидланишича, когнитив талқинда матн яратилишига «муаллиф – матн – матндан ташқаридаги воқелик» тамойили асосида ёндашилиб, матнга бир вақтнинг ўзида бир неча нуқтаи назар билан қараш фикри илгари сурилади. Жумладан: сўзловчи мақсадининг ифодаси бўлган матн, нутқ яратилиши маҳсули бўлган матн, тушуниш объекти бўлган матн, тушуниш маҳсули бўлган матн.
Когнитив талқинга кўра, ботиний нутқдаги бўлажак матнга кетма-кет жойлашувчи пропозициялар йиғиндиси сифатида эмас, балки бутундан қисмларга қараб ҳаракатланувчи яхлит шакл сифатида қаралади. Когнитив тилшуноснинг вазифаси ана шу мазмунга когнитив асос бўлган ментал тузилмаларни аниқлашдан иборатдир. Ҳозирги вақтда когнитив тилшуносликда кенг тарқалган методлардан бири фрейм таҳлили ҳисобланади. Фрейм назариясини яратган олимлардан бири М.Минский унга шундай таъриф беради: «....фрейм – стереотип вазиятларни намоён қилиш усулларидан бири ҳисобланиб, ҳар қандай фреймда кўпқиррали ахборот ўзаро боғланган бўлади»55 Фрейм у ёки бу типик вазиятнинг кенг ҳажмли прототипи бўлиб, матн яратилиши жараёнида когнитив контекст вазифасини бажаради.56
Бинобарин, мана шу методларга таяниб иш кўрилгандагина лингвопоэтик таҳлиллар ҳам ишончли ва самарали бўлади.
Лингвопоэтиканинг баён типлари методи. Л.Карпованинг «Елизавета даври инглиз сонетларида типлар лингвопоэтикаси» мавзусида ёзган номзодлик диссертацияси ва «Ҳикоявий типлар лингвопоэтикаси ва лингвопоэтик тадқиқотларнинг бошқа усуллари» номли мақоласида лингвопоэтик таҳлилнинг замонавий методлари ҳақида сўз юритилган.
Л.Карпова лингвопоэтиканинг баён типларини (лингвопоэтика повествовательных типов) замонавий таҳлил методи сифатида қайд этиб, унинг асосчиси А.Липгарт эканлигини эътироф этади.57
Диссертация муаллифининг таъкидлашича, лингвопоэтиканинг тадқиқ методи сифатида лингвопоэтиканинг баён типларини қўллашда тадқиқотчи ўзига баённинг қайси типи билан иш кўришни белгилаб олади. Кейинги босқичда таъсир этиш хусусиятлари ва стилистик аломатлари бўлган тил бирликлари ажратилади. Шундан сўнг матндаги стилистик белгиларга эга бўлган тил воситалари ёрдамида уларнинг лингвопоэтик аҳамияти ва эстетик самардорлиги ўрганилади. Бу методдан фойдаланган кузатувчи умумийликдан хусусийликка қараб боради. Бу методнинг қулайлиги шундаки, тадқиқотчи унда матн мазмунини эмас, балки баён усулини ҳисобга олади. Бунда бадиий матннинг мавзувий ранг-баранглиги кузатишлар олиб боришда халақит бермайди. Аксинча, бу метод турли жанрлардаги ва ҳажмдаги матнларни қиёслаш ва таҳлил қилиш билан боғлиқ бўлган лингвопоэтик вазифаларни ҳал этишда янги имкониятлар яратади.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish