ш” ва “ы” ҳарфларидан ташқари 4 та қўшимча ҳарф (“ў”, “қ”, “ғ”, “ҳ”) киритилган.
Мутахассислар бир неча бор кирилл алифбосининг ўзбек алифбоси учун қулай эмаслиги ҳақида узоқ вақт мунозара юритдилар ва ўзбек тили товуш қурилишини тўла, тўғри ифодаланиши учун лотин алифбосига ўтиш долзарб бўлиб қолди. Истиқлол шарофати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1993 йилнинг 2 сентябрида “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Қонунни қабул қилди. Бу қонунга ва уни амалга киритиш тартиби ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарорига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 2004 йил 30 апрелда ўзгаришлар киритадиган қонун қабул қилинди. Бу Қонунга кўра янги алифбога ўтиш 2010 йилнинг 1 сенябрига қадар амалга оширилиши белгиланган эди. Бу алифбо 26 та ҳарф ва 3 та ҳарфлар бирикмасидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |