Академик В.В. Радлов таснифи
В.В. Р а д л о в ў з и н и н г « Ш и м о л и й Т у р к и с т о н т и л л а р и н и н г
фонетикаси» (1882—1883) деган асарида, асосан, туркий тилларни
тасниф қилади.
У туркий тилларни шундай гурухдаштиради:
1.
Ш арқий гуруҳ (олтой, барабарин, Обь, Енисей туркларининг
тиллари).
Бу гуруҳга кирган тилларнинг характерли хусусиятлари қуйидагича:
1) [о] унлиси ўзидан сўнгги тор унлига жуда кучли таъсир кўрсатади;
2) Сўз ўзакларининг бошида жарангсиз ундош ларнинг мавжуд
бўлиши: баш паш> каби;
3 )Ж а р а н г с и з ш , т у н д о ш л ар д а н к е й и н унли товуш б и л ан
б о ш л а н а д и г а н қ ў ш и м ч а л а р қў ш и л и б к е л г а н д а , бу у н д о ш л ар
жаранглашади: Масалан, ойрот тилида тиш +bi- тижи, тут +ар — тудар;
4) Сўз охирида келган жарангсиз портловчи п, қ, к ундошлари
унлидан олдин жаранглашади;
5) [л] товуш и қ атти қ ва ю м ш оқликда ф арқлан ад и : (л вал)ва
бошқалар.
2. Ғарбий гуруҳ(Ғарбий Сибирьтатарларинингтили, қирғиз, қозоқ,
бош қирд, поволжье татарларининг тиллари).
3. Ўрта Осиё гуруҳи (Ёркент, Чиғатой тили, Ш имолий ўзбек шеваси,
Қўқон шеваси, Зарафшон водийсидаги ўзбек шевалари, Бухоро ва
Хива шеваси).
4. Жанубий гуруҳ (туркман, озарбайжон, турк (усмонли) ва қрим
татарлари тили, деб, тўрт гуруҳга бўлади.Ш ундай қилиб, В.В.Радлов
биринчи бўлиб ўзбек шеваларини тасниф қилган олим ҳисобланади.
Унинг таснифига кўра ўзбек шевалари олти гуруҳга бўлинади. Чиғатой,
Ш имолий ўзбек, Қўқон, Зарафшон водийси, Бухоро, Хива гуруҳлари.
В.В. Радлов ўзининг таснифида ўзбек шеваларини гуруҳларга бўлиб
кўрсатган бўлса ҳам, уларнинг хос характерли хусусиятлари, бир-
биридан фарқи ҳақида маълумот бермайди.
В.А. Богородицкий таснифи
В.А. Богородицкий 1921 йилда ҳозирги туркий тилларни геоф аф ик
жойлашуви ва фонетик хусусиятларни ҳисобга олиб 7 гуруҳга бўлган.
К ей и н ч али к 1934 йилда у ўзининг ушбу тасн и ф и га ан и қли клар
киритиб, уни тўлдириб қуйидагича такдим этди.
1. Ш имоли-ш арқий гуруҳ: ёқут, карагас, тува тиллари.
2. Хакас ва абакан гуруҳи. Хакас тили, абакан лаҳжаси, сагай,
койбал, качин, қизил шевалари, минусин татарлари тили.
3. Олтой гуруҳи. Бунга олтой (ш ор) тили ўз ш евалари билан
киритилган.
4. Ғарбий Сибирь гуруҳи: чулим, ишим, тюмень татарлари тили.
5. Волга бўйи ва Урал гуруҳи: татар ва бошқирд тиллари.
6. Ўрта Осиё гуруҳи: уйғур, қозоқ, қирғиз, ўзбек, қорақалпоқ,
тиллари.
7. Ж ануби-ғарбий гуруҳ: туркман, озарбайжон, қумуқ, гагауз, турк
тиллари ва чуваш тили, қорачой ва болқар тиллари.
Do'stlaringiz bilan baham: |