Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


ДИСЦИРКУЛЯТОР ЭНЦЕФАЛОПАТИЯ



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

ДИСЦИРКУЛЯТОР ЭНЦЕФАЛОПАТИЯ 
Дисциркулятор энцефалопатия – бош мияда қон айланишининг су-
рункали бузилиши бўлиб, аксарият ҳолларда инсульт ривожланиши би-
лан тугалланади. Дисциркулятор энцефалопатия 40 ёшдан ошганларда 
кўп учрайди ва одамнинг ёши улғайган сайин дисциркулятор энцефа-
лопатия билан касалланувчилар сони ошиб боради. 
60 ёшдан ошганларда эса бу касаллик инсульт ривожланишида кат-
та роль ўйнайди. Шунинг учун ҳам бу касаллик инсульт олди касаллиги 
ҳисобланади.


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
16
Қуйидаги касалликлар дисциркулятор энцефалопатия ривожлани-
шига олиб келади:
• гипертония касаллиги, атеросклероз, қандли диабет;
• бўйиндан бош мия томон йўналувчи йирик қон томирлар патоло-
гияси;
• юрак касалликлари, айниқса, юрак ишемик касаллиги ва аритмия-
лар;
• буйрак касалликлари сабабли юзага келган артериал гипертония-
лар;
• артериал гипотензия, яъни қон босимнинг доимо паст юриши 
(ёши катталарда); 
• бўйин умуртқалари остеохондрози;
• доимий тарзда спиртли ичимликлар истеъмол қилиш;
• гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш.

 Касаллик қандай ривожланади?
Дисциркулятор энцефалопатия шаклланишида бош мияни қон 
билан таъминловчи йирик томирлар ва миянинг майда томирлари-
даги патологик ўзгаришлар асосий ролни ўйнайди. Бу бузилишлар 
оқибатида мия тўқималарида ўндан ортиқ майда ишемик ўчоқлар пай-
до бўлади. Кичик ишемик ўчоқлар миянинг пўстлоқ қисмида, пўстлоқ 
ости тузилмаларида, ҳаётий муҳим марказлар жойлашган мия устуни-
да шаклланади. Бош мияда қон айланишининг сурункали бузилишига, 
яъни дисциркулятор энцефалопатияга олиб келувчи асосий сабаблар 
гипертония касаллиги ва атеросклероз ҳисобланади.

 Ташхис қандай қўйилади?
Дисциркулятор энцефалопатия – бош миянинг сурункали қон то-
мир касаллигидир. Шу боис тўғри ташхис қўйиш учун, авваламбор, қон 
томир системаси касалликларини аниқлаш зарур. Дисциркулятор эн-
цефалопатия ташхиси қон томир сис темаси касалликлари аниқланган 
ва зўрайиб борувчи неврологик ва нейропсихологик бузилишлар 
аниқланган ҳолатларда қўйилади. Қўшимча равишда ўтказилган тек-
ширувларда ДЦЭга олиб келувчи артериал гипертензия, атеросклероз, 
қандли диабет, юрак касалликлари ва ҳ.к. 


Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish