Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Мия пардалари қандай азифани бажаради? Ликвор нима?



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

 Мия пардалари қандай азифани бажаради? Ликвор нима?
Бош мия ҳам, орқа мия ҳам 3 та парда билан қопланган. Булар – 
қаттиқ, ўргимчак тўрисимон ва юмшоқ пардалар. Қаттиқ парда калла 
суягига яқин жойлашган, унинг тагида ўргимчак тўрисимон парда, 
ундан пастда эса юмшоқ парда жойлашган.
Юмшоқ парда майда қон томирларга бой бўлиб, мияга ёпишиб 
туради. Худди пиёз каби юмшоқ ва силлиқ қават бўлгандай. Юмшоқ 
парда ҳам худди шундай мияга тегиб туради. Ўргимчак тўрисимон 
парда билан юмшоқ парда орасида бўшлиқ бор. Бу бўшлиқда ликвор, 
яъни мия суюқлиги оқади. Мия пардалари ва ликвор марказий 
асаб системаси учун муҳим ҳимоя вазифасини бажаради. Бир кунда 
мия қоринчаларида жойлашган тўрсимон чигаллар орқали деярли 
450 мл ликвор ишлаб чи қарилади. Ликвор ҳар сония тинмасдан 
ишлаб чиқарилиб ва қайта сўрилиб туради. Турли касал ликлар, 
айниқса, менингит, лептоменингит ва бош мия жароҳатларида 
ликвор ишлаб чиқарилиши ку чайиб кетади ва миянинг ички босими 
ошади. Болаларда эса гидроцефалия ривожланади. Бош мия ичида 
суюқликнинг кескин кўпайиб кетишига гид роцефалия деб айтилади. 
Агар ёш болада гид роцефалия ривожланса, унинг боши катталашиб 
кетади. Демак, унда гидроцефалия ривожланаётган бўли ши мумкин. 
Буни МРТ текширувини ўтказиб, аниқлаб олиш зарур.


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
14

 Бола нега сийиб қўяди?
Сийдик ажралиб чиқарилишини ҳам асаб сис темаси назорат қилади. 
Шу ерда тунги энурез, яъни тунда бола нима учун сийиб қўйиши ҳақида 
икки оғиз маълумот бериб ўтмоқчи эдим. Бундай ҳолларда, одатда, ота-
оналар фақат уролог га мурожаат қиладилар. Болани, авваламбор, нев-
ро патолог кўриши керак. Тагига сийиб қўядиган болаларнинг ҳаммаси 
қотиб ухлайдиган бўлишади. Тунда ухлаб ётган боланинг қовуғи 
сийдикка тўлади ва бунинг натижасида қовуқнинг ички де ворида 
жойлашган барорецепторлар (босимни се зувчи нерв ўсиқчалари) 
қўзғалади. Ушбу рецеп торларда пайдо бўлган сигналлар орқа мияда 
жой лашган тос функцияларини назорат қилувчи марказга узатилади. 
Бу ерда сигналлар қайта иш ла ниб, бош мияга узатилади. Бош мияга 
сигнал етиб келгач, бола уйғониши керак. Чунки қўшим ча равишда 
келган ҳар қандай сигнал бош мияда қўзғалиш ўчоғини ҳосил қилади 
ва бунинг нати жасида ухлаб ётган одам уйғонади. Масалан, қат тиқ 
товуш эшитсангиз, бирор жойингиз оғриб қолса, соат жирингласа ёки 
ёмон туш кўрсангиз уйғониб кетишни бунга мисол қилиш мумкин.
Бироқ бола ухлаб ётаверади. Орқа мия эса бош миядан жавоб 
олмагунча унга «Болани уйғот», деб сигнал юбораверади. Бош мия 
эса ширин уйқуда! Буйрак эса сийдик ажратиб чиқариб, қовуқни 
тўлдириш билан овора. Қовуқ сийдикка тўлиб, янада катталашаверади. 
Барорецепторлар эса орқа мияга тинмай сигнал юбораверади. Орқа 
мия ҳам бу сигналларни ўша заҳоти тинмай бош мияга етказаверади. 
Энди бу SOS сигналига айланади! Бош мия эса ҳамон ширин уйқуда. У 
ҳеч қандай сигналларни қабул қилмаяпти. Ҳеч қандай иложи қолмаган 
орқа мия қовуқ билан «тил бириктириб», болани сийдириш ҳақида 
ўзлари «қарор қабул қилишади». Ухлаб ётган бола тўшакка сийиб юбо -
ради. Қовуқ сийдикдан бўшаганлиги ҳақида орқа мияга яна сигнал 
юборади. Орқа мия бу сигнал ни яна бош мияга жўнатади. Энди бош 
мияга сигнал нафақат бўшаган қовуқдан, балки тўшакдаги сийдикка 
бўккан терида жойлашган рецепторлардан ҳам юборилади. Кетма-кет 
келиб турган сигналлардан бош мия уйғониб кетади. Бироқ энди кеч 
эди! 
Агар энурез енгилроқ бўлса, бола тагига сий гандан кейин уйғониб 
кетади. Оғир кечувчи эну резларда бола тагига сийса ҳам ухлаб 
ётаверади. Бола фақат уйқуга тўйгач ёки онасининг бақир-чақири ва 
юмшоқ жойига теккан шапалоқдан уйғонади. 
Хўш тагига сиядиган боланинг қаттиқ ухлаш сабаби нимада? Ёки 
нима учун баъзи болаларда энурез бир неча йиллаб давом этади? 
Бола аслида узоғи билан 2–3 ёшдан кейин тагига сиймаслиги керак. 
Энурезнинг сабаблари кўп бўлиб, уларни умумлаштириб оладиган 
бўлсак, бош мия ва орқа мия тузилмаларининг функционал жиҳатдан 


АСАБ ВА РУҲИЯТ
15
яхши такомиллашмаганидир. Тагига сийиб қўядиган болаларда 
марказий асаб системасида қўзғалиш ва тормозланиш жараёнлари 
жуда суст ривожланган бўлади. Бош мия томондан сигналларнинг 
қабул қилинмаслиги ёки бу сигналларнинг бош мияда етарли даражада 
қўзғалиш ҳосил қила олмаслик сабаби ана шунда. 
Энурез билан касалланган болаларнинг деярли барчасида 
неврастения белгилари аниқланади, улар ўта инжиқ бўлади. Аксарият 
болалар эса жис моний нимжон ҳам бўлишади. Уларнинг ота-оналари 
ҳам ёшлигида энурездан азият чеккан бўлади. 
Шаҳарлик ёки «дом»да яшайдиган бола ларда энурез кўп учрайди. 
Чунки, улар тоза ҳавода кам бўлишади, жуда кўп вақтини телевизор 
ва компьютер экранлари олдида ўтказишади, қўл те ле фонларини кўп 
ўйнашади. Демак, энурезнинг ол дини олишда ва ҳаттоки даволашда 
фаол жисмоний ҳаракатларнинг ўрни жуда катта. Шу ерда мунтазам 
равишда спорт билан шуғулланадиган болаларда энурез умуман 
учрамаслигини айтиб ўтмоқчи эдим. 
Энурезни даволаш керакми? Баъзида энурезни масхус даволаш 
талаб қилинмайди. Бироқ болани албатта врачга кўрсатинг. Агар 
болангизда эну рез га сабабчи бўлувчи жиддийроқ касаллик топил-
маса, уни спорт тўгаракларига беринг. Ҳатто вело сипед ҳайдайдиган 
ёки яхшигина футбол ўй най диган болаларда ҳам тагига сийиб қўйиш 
кам кузатилади ёки энурез йўқолиб кетади. Нима учун? Чунки югуриш 
ва велосипед ҳайдаш тос аъзо лари фаолияти билан боғлиқ орқа 
миядаги марказларнинг қўзғалувчанлик фаолиятини кучай тиради ва 
чиниқтиради. 
Кўпинча мендан энурез билан хасталанган бола катта бўлганда 
жинсий заиф бўладими, деб сўрашади. Йўқ! Бироқ бола ҳадеб тагига 
сияверса, унинг жинсий аъзолари шамоллаб қолиши мумкин. Болани 
албатта невропатологга кўрсатиб, даволатиш керак. Беморни қандай 
даволашни врач индивидуал тарзда ҳал қилади.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish