Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Савол: Беморда қўрқув ва хавотир ҳам кузатиладими? Жавоб



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

СаволБеморда қўрқув ва хавотир ҳам кузатиладими?
Жавоб: Бош миянинг чап ярим шарида рўй берган инсультлар-
да хавотир билан кечувчи невротик ҳолатлар кўп кузатилади. Айнан 
мана шу хавотирли неврознинг мавжудлиги чап ярим шар инсульти-
ни ўнг ярим шар инсультида кузатиладиган хулқ-атвор бузилишла-
ридан фарқловчи белгилардан биридир. Хавотир қандай кўринишда 
намоён бўлади? Бемор инсульт оқибатида танасида пайдо бўлган ка-
саллик аломатларидан азият чекаверади, врачнинг ҳар бир ташрифи-
да нутқи ва ҳаракат фаолиятининг тикланиб кетиш-кетмаслиги ҳақида 
сўрайверади, врачнинг ҳар бир сўзига хавотир билан қулоқ тутади, 
унинг тавсияларини сўзсиз бажаришга интилади, даволаш натижаси-
да рўй бераётган ҳар бир ижобий ўзгаришдан хурсанд бўлади. Албатта, 
миянинг чап ярим шари инсультлари учун хос бўлган хавотир билан 
кечувчи бундай симптомлар унинг тезроқ соғайиб кетишига ёрдам бе-
ради. Шунинг учун ҳам миянинг чап ярим шари инсультларида невро-


АСАБ ВА РУҲИЯТ
23
логик функцияларнинг тикланиш жараёни ўнг ярим шари инсультла-
рига қараганда тезроқ кечади. Чунки хавотирли невроз ўнг ярим шар 
инсультларида кузатилмайди.
Савол: Бош миянинг ўнг ярим шарида инсульт рўй берса, қандай бел-
гилар пайдо бўлади?
Жавоб: Тананинг чап томонида фалажликлар ва сезги бузилишла-
ри ривожланади. Нутқ ва у билан боғлиқ бўлган аксарият олий руҳий 
функциялар (ўқиш, ёзиш) сақланиб қолади. Бунинг сабаби, миянинг ўнг 
ярим шарида нутқ марказларининг бўлмаслигидир (ўнақайларда). 
Бош миянинг ўнг ярим шари, асосан, ўз танасининг тузилиши 
ҳақида мияга келаётган таассуротларни анализ ва синтез қилиш учун 
жавоб беради. Демак, ўнг ярим шарнинг зарарланиши тана тузилиши-
ни нотўғри қабул қилиш симптомларини юзага келтиради. Беморнинг 
боши ёки бир қўли катталашиб кетаётгандек, қўли ёки оёғи тананинг 
бошқа қисмларида жойлашгандек, тананинг чап томони худди биров-
нинг танасидек, чап қўли ўзиники эмас, бировникидек ёки ёнида ғўла 
ётгандек туюлади. Баъзи ҳолларда беморнинг ярим фалажланган чап 
қўли уни бўғмоқчи бўлса, ўнг қўли эса бунга йўл қўймайди, чап қўлни 
итариб юборади. Баъзан чап қўл худди кичик ҳайвонлар (мушук, олма-
хон, қуён) кўринишида беморга эркаланади ёки бемор ўнг қўли билан 
чап қўлини силайди. «Нимага бунақа қилаяпсиз?» деса, у «Мушугимни 
эркалатаяпман», дейди. Гўёки тана иккига бўлинган-у, унинг ҳар ярми 
ўзича фаолият кўрсатаяпти. Бемор инсульт оқибатида ўз танасида пай-
до бўлган нуқсонларни (фалажликларни) инкор қилади, менинг оёқ-
қўлларим ишлаяпти, дейди. Бундай ҳолат анозогнозия деб аталади. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish