Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Спиртли ичимликлар.
Спиртли ичимликларни истеъмол қилиш 
ҳам инсульт ривожланиш хавфини бир неча баробарга ошириши ис-
ботланган. Уларда, айниқса, геморрагик инсульт (яъни мияга қон 
қуйилиши) кўп учрайди. Бироқ баъзи олимлар кам миқдорда қабул 
қилинган қизил вино ишемик инсульт ривожланишига тўсқинлик 
қилади, деб ҳисоблашади. 
Парҳез. Оддий сўз билан айтганда, нотўғри овқатланиш ҳам ин-
сультга олиб келувчи хатарли омилдир. Ош тузини ортиқча истеъ-
мол қилиш артериал гипертония ривожланишига туртки бўлса, кам 
миқдорда истеъмол қилиш эса нафақат қон босимини меъёрда ушлаб 
туриши, балки инсульт ривожланишининг олдини олади. 
Аминокислоталар ва витаминларга бой бўлган мева-сабзавотлар-
ни етарли миқдорда истеъмол қилиш мия инсультига олиб келув-
чи хатарли омилларни камайтиради. Аскорбин кислотаси, токоферол 
ацетат, цианокобаламин, никотин кислотаси, бета-каротин каби ви-
таминлар қон томир деворлари учун ўта муҳим озуқадир. Таркиби ка-
лийга бой бўлган қуруқ меваларни истеъмол қилиш ҳам томирларда 
атеросклеротик пиликчалар ривожланишининг олдини олади, томир 
деворини шикастланишдан асрайди, томирнинг ички деворида холес-
терин тўпланишини пасайтиради, демак, тромблар пайдо бўлишига 
тўсқинлик қилади.
Балиқ гўштини истеъмол қилиб туриш ҳам юрак 
мушакларида моддалар алмашинувини яхшилаб, қонда холестерин 
миқдорининг пасайишига ёрдам беради.
Гиподинамия. Гиподинамия – кам ҳаракатли лик дегани. Бу жуда 
хавфли омил бўлиб, айниқса, шаҳарликлар учун хосдир. Бугунги кун-
да жисмоний меҳнат орқали эришиладиган аксарият ишлар интер-
нет, қўл телефонлари, компьютерлар ор қа ли амалга оширилмоқда. 
Бу эса одамларни ишёқмас қилиб қўймоқда, жисмоний меҳнат билан 
шуғулланувчилар сони камайиб бормоқда. Бунинг оқибатида юрак-қон 
томир касалликлари, шу жумладан, инсульт кўпаймоқда. Режали тарзда 
доимо бажариладиган жисмоний машқлар – эрталаб ва кечқурун пи-
ёда юриш (20–30 дақ.), югуриш, сузиш, велосипедда сайр қилиш каби 
енгил жисмоний машқлар инсульт ривожланишининг олдини олади. 
Доимий тарзда бажариладиган жисмоний машқ лар томир деворлари-
да холестерин тўпланиши ни пасайтиради, юрак-қон томир фаолиятини 
ях шилайди. 
Стресс. Олимлар ХХ асрни стресс асри дейишарди. Чунки ўтган аср-
да асабий зўриқишлар сабабли пайдо бўлувчи касалликлар, яъни ин-
сульт ва инфаркт кўпайиб кетди. Афсуски, бу ҳолат ҳозирги кунда ҳам 
давом этмоқда. Маълумки, инфаркт ёки инсульт бўлиб қолган одамни 
сўраб-суриштирсангиз ушбу касаллик ривожланишидан олдин қаттиқ 
сиқилган бўлади. Демак, стресс касаллик ривожланиши учун туртки 


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
20
ролини ҳам ўйнайди. Шунингдек, доимий сиқиладиган одамда гипер-
тония касаллиги, қандли диабет, юрак ишемик касалликлари кўп ку-
затилади. Буларнинг барчаси эса инсультга олиб келувчи касалликлар-
дир.
Айтиш жоизки, доимий тарзда жисмоний меҳнат ва спорт билан 
шуғулланадиган кишилар руҳий-ҳиссий зўриқишларга кам дуч келиша-
ди. Инсульт нинг олдини олиш учун бу ўта муҳим ҳисобланади.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish