Савол: Инсульт билан асосан катта ёшдагилар касалланишади,
дейишади. Шу тўғрими?
Жавоб: Тўғри! Бироқ сўнгги пайтларда инсульт нинг «ёшариб» бо-
раётганлиги ҳақида кўп маълумотлар пайдо бўлмоқда. Ҳозир 30–40
ёшга кирганларда ҳам инсульт рўй бермоқда! Ўтган асрнинг 90-йил-
лари бундай бўлмаган. Масалан, барча инсультларнинг 20 фоизи ҳали
50 ёшга кирмаганларда учраши ачинарли ҳол, албатта. Афсуски, уларда
инсультнинг энг оғир тури, яъни мияга қон қуйилиши (геморрагик ин-
сульт) кўп учрайди. Ёш ошган сайин инсульт учраши ҳам кўпайиб бора-
ди. Бироқ ривожланган давлатларда инсультнинг учраши камаймоқда.
Масалан, Америка Қўшма Штатларида инсульт Россияга қараганда 5 ба-
робар кам учрайди. Инсульт энг кам кузатиладиган давлатлардан бири
ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
18
Швейцария ҳисобланади. Чунки ривожланган давлатларда нафақат
соғлиқни сақлаш ташкилотлари, балки аҳолининг ўзи ҳам инсульт дан
сақланишга оид барча талабларга риоя қила бошлашган.
Савол: Инсульт ривожланмаслиги учун нималарга эътибор қаратиш
керак.
Жавоб: Инсультга олиб келувчи омилларнинг деярли барчасининг
олдини олиш мумкин. Инсультга олиб келувчи хатарли омилларга
қонда холестерин миқдори ошиб кетиши, ичиш ва чекиш, гиподинамия,
яъни камҳаракатлилик, стресс, яъни руҳий зўриқишлар, атеросклероз,
артериал гипертония, қандли диабет, юрак аритмияси каби омиллар
киради. Инсультга олиб келувчи энг хатарли омиллардан бири – бу
а
рте риал гипертониядир, яъни қон босимнинг ошиб кетиши. Арте-
риал гипертония 70 фоизга яқин инсультнинг сабабчисидир! Агар қон
босим 160/95 мм сим. уст. дан ошса, қон босими меъёрда бўлганларга
(120/70 мм сим. уст.) қараганда инсульт 4 баробар кўп учрайди! Агар
қон босим 200/100 мм сим. уст. га етса, инсультнинг учраш даражаси 10
баробарга ошади!
Атеросклероз. Айтиш жоизки, ёш ошган са йин атеросклероз ка-
саллиги кўп учрай бошлайди. Шунинг учун ҳам ёш ошган сайин ин-
сульт билан касалланганлар сони ошиб боради. Бироқ атеросклероз
қайси ёшда ривожлана бошлаши одамнинг ҳаёт тарзига боғлиқ. Акса-
рият одамлар атеросклероз фақат қон босими баланд бўлганларда уч-
райди, деб ўйлашади. Тўғри, гипертония касаллиги атеросклероз ри-
вожланишини жадаллаштиради, бироқ қон босими паст бўлганларда
ҳам атеросклероз ривожланади. Чунки атеросклероз ривожланиши
ёғли овқатларни кўп, мева-сабзавотларни эса кам истеъмол қилиш,
камҳаракатлилик, доимий руҳий-ҳиссий зўриқишларга ҳам боғлиқ.
Атеросклерозда қонда холестерин миқдори ошади, томир деворла-
ри мўртлашади, томирларда чандиқлар пайдо бўлади ва улар тиқилиб
қолиб, инсультга олиб келади.
Чекиш. Ушбу зарарли одат инсульт ривожланишини деярли 2 ба-
робарга оширади. Бу исбот қилинган далил. Чекиш нима учун кайф
беради, чунки у айнан мияни қон билан таъминловчи томирларга ва
у орқали инсоннинг кайфияти билан боғлиқ махсус мия тузилмалари-
га таъсир қилади. Чекиш қон ивишини кучайтириб, тромблар (қотиб
қолган қон лахталари) ҳосил бўлишини тезлаштиради ва томирнинг
ички деворини зарарлайди, томир торайиб, унда қон оқиши сустлашиб
боради.
Доимий тарзда чекиш, ҳаттоки, йирик қон томирларни ҳам зарарла-
ши мутахассислар томонидан тасдиқланган. Чекишни ташлаш 2–4 йил-
дан кейин инсульт ва инфаркт ривожланиши хавфини кескин камайти-
ради.
АСАБ ВА РУҲИЯТ
19
Do'stlaringiz bilan baham: |