Ҳиссиёт учун масъул тузилмалар инсон миясининг ўр тасида жойлашган.
Қобиқ ядро
Оқ шар
Думли
ядро
Таламус
Субталамик
ядро
Қора модда
АСАБ ВА РУҲИЯТ
11
издан чиқади. Чунки қоғозга оддий нуқтани қў йиш дан тортиб, то
инсон бажарадиган энг мурак каб йирик ишлар ҳам (масалан,
самолётни бошқа риш) мияча иштирокисиз амалга ошмайди. Бизнинг
ҳуснихатимиз чиройлилиги, равон гапи ришимиз, овқатланаётганда
қошиқни бемалол оғзимизга олиб келишимиз, қулфга калитни
тиқиб бемалол очишимиз, чойнак-пиёлаларни чиройли қилиб тахлаб
қўйишимиз, геометрик фигуралар чизишимиз, борингки, мушаклар
иштирокида бажа риладиган ҳар бир ҳаракат мияча иштирокида
бажарилади.
Мияча зарарланса нима бўлади? Маст одамнинг гандираклаб юри-
шини албатта кўргансиз. Мияча зарарланса, одам худди маст одамдек
ганди рак лаб юради, ғўлдираб гапиради ва ҳатто отини ҳам ёза
олмайди. Унинг қўлидан нарсалар тушиб кетаверади, эшик қулфига
калитни тўғри тиқа олмайди, пиёладаги чойни оғзига олиб кела олмай
тўкиб юборади, тугмасини тақа олмайди ва ҳ.к. Шунинг учун ҳам
мияча ҳаракат фаолиятини координация қилади, деб айтамиз. Бироқ
мияча за рар ланса, одам маст кишига ўхшаб ақлини йў қот майди. Чунки
миячада ақл марказлари жойлаш маган.
Орқа мия қандай тузилган?
Орқа мия умуртқа канали ичида жойлашган. Унинг узунлиги ўртача
42–44 см га тенг. Йўғонлиги 2 см атрофида! Орқа мия йўғонлиги ҳар
кимнинг бош бармоғи йўғонлиги қандай бўлса, унинг орқа мияси
йўғонлиги ҳам шундай ёки сал катта. Ин сон нинг қўл ва оёқлари билан
бажариладиган барча хатти-ҳаракатларини амалга оширишда уш бу
ингичка орқа миянинг ўрни беқиёс.
Қўл-оёқ лар ва танамизга кўрсатилган ҳар қандай яхши ва ёмон
сигналлар дастлаб орқа мияга боради. У ер дан эса бош мияга узатилади.
Масалан, биз қўли мизни бехосдан қайноқ нарсага тегизсак, ўйлаб
ўтирмасдан уни дарров тортиб оламиз. Бу реакция бир сонияга ҳам
етмайди. Чунки нерв толалари бўйлаб импульс бир сонияда 50–60
м тезликда ҳаракатланади. Сизнинг қўлингиз неча см? Энди у ёғини
ўзингиз ҳисоблайверинг. Тиззага неврологик болғача билан урганда
оёқ қисқаришини ҳаммамиз биламиз. Рефлекс – бу турли ташқи
таъсиротларга организмнинг жавоб реакцияси дегани.
Рефлекс қандай пайдо бўлади? Ташқи сигнал терида жойлашган
рецепторлар орқали қабул қили нади ва сезги толалари бўйлаб орқа
мияга етиб келади. Бу ерда сезги импульслари ҳаракат импульсларига
айланади. Ҳаракат импульслари ҳаракат толалари бўйлаб қўллардаги
мускулларга етиб келади ва Сиз қўлингизни дарров тортиб ола сиз.
Инсоннинг барча фаолияти рефлектор фао лият дир. Буни исботлаб
берган Павлов Нобель мукофотига сазовор бўлган.
ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
12
Do'stlaringiz bilan baham: |