Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

ХОТИРА НЕГА БУЗИЛАДИ?
Хотира бузилиши сабаблари кўп. Улар ўтказил ган бош мия 
жароҳатлари, спиртли ичимлик ларни истеъмол қилиш, атеросклероз, 
тез-тез кузатиладиган стресс ҳолатлари ва ҳ.к.
Кўп одамлар қисқа муддатли хотира бузили шидан азият чекади. 
Масалан, кимдир кеча нима овқат егани, ким билан учрашгани ёки 
ишхонадан қандай топшириқ олганини эслай олмайди. Баъзи лар кимга 
неча пул бергани, қаерга бориш керак лиги, нима ваъда қилганини 
унутиб қўяди. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Бироқ 
ушбу одамлар болалик даврида нима ишлар қил гани, қайси устозидан 
қандай мақтов эшитгани ёки дашном олгани, опаси ёки акаси билан 
қайси масала устида тортишганини яхши эслашади. Демак, бир неча 
йиллар олдин бўлиб ўтган воқеа лар яхши эслаб қолинса-да, кечаги 
кундаги воқеа лар унутилиши кўп одамда учрайди.
Тушдаги воқеаларни эслаб қола олмаслик ҳам хотира бузилишининг 
бир тури бўлиб, унинг ин сонга зиёни йўқ. Яна шуни эсда тутиш 


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
68
лозимки, инсон мияси аслида зарур бўлмаган ва иш фаолия тида 
ишлатилмаган маълумотларни ҳам «хотира захираси»дан ўчириб 
ташлайди. Мия шу йўл билан гўёки янги маълумотларга йўл очади. 
Хотира бузилишини даволаш ва олдини олиш учун кўп асабий-
лашмаслик, зарур бўлмаган маълумотлар билан мияни чарчатмаслик
тўғри ов қатланиш, спиртли ичимликлар ичмаслик, ақлий ва жисмоний 
меҳнат мутаносиблигини сақлаш муҳим аҳамиятга эга. Агар хотира 
бузилиши узоқроқ давом этса, невропатолог ёки нейропсихологга 
мурожаат қилиб, даволаниш тавсия этилади.
ДИСК ЧУРРАСИ ШУ ҚАДАР ХАВФЛИМИ?
«Диск чурраси» ташхиси сўнгги йилларда шу қадар кўпайиб кетдики, 
охир-оқибат бу ташхис кўпларни ташвишга солиб қўйди. Ростдан ҳам 
бу касаллик кўп учрайдими ёки оддий радикулитни ҳам «диск чурраси» 
деб ўйлашаяптими? Шу каби саволларни менга жуда кўп беришади. 
Ўйлайманки, бундай саволлар билан бошқа невропатологларга ҳам 
кўп мурожаат қилишади. Бу жумбоқли саволга ойдинлик киритишга 
ҳаракат қиламиз. 
Умуртқалар орасидаги дискнинг ўз жойидан сил жишига диск 
чурраси деб айтилади. Диск ўз жо йи дан бир оз силжиса, у ҳеч қандай 
оғриқ бермайди. Бироқ унинг силжиши давом этаверса, бунинг оқи-
батида орқа мия ва ундан чиқувчи нервлар босилиб қолади ва кучли 
оғриқ юзага келади. Диск чурраси кўпинча бўйин ва бел-думғаза 
умуртқалари соҳа сида пайдо бўлади. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish