Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Савол: Беморни даволаш усуллари ҳақида ҳам маълумот берсангиз. Жавоб



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Савол: Беморни даволаш усуллари ҳақида ҳам маълумот берсангиз.
Жавоб: Паркинсонизм ташхисини тўғри аниқ лаш, унинг сабаблари 
ва мавжуд бошқа касаллик ларни топиб, даволашни тўғри бошлаш ке-
рак. Да волашни фақат невропатолог олиб боради. Паркинсонизмнинг 
асл сабабини аниқламасдан туриб даволашга киришилмайди. 
Баъзан аслида паркинсонизм касаллиги йўқ беморларга ушбу таш-
хис қўйиш ҳолатлари ҳам учраб туради. Касаллик сабабини аниқлашда 
ва ташхис қўйишда жуда эҳтиёт бўлиш керак. Бу касалликни хирур-
гик усуллар билан ҳам даволаш мумкин. Паркинсонизм белгилари-
нинг орқага чекина бориши ёки зўрайиб боришдан тўхташи даволовчи 
врачнинг маҳоратига ҳамда беморнинг иродасига боғлиқ. Қариндош-
уруғларнинг яхши парвариши эса камида 30 фоиз даво дегани. Бемор 
ҳар доим эътиборда бўлиши лозим.
ПСИХОГЕН БОШ ОҒРИҚ НИМА?
Психоген бош оғриқ – бу руҳий сиқилишлар сабабли ривожланган 
бош оғриқдир. Агар руҳий сиқилишлар ҳар доим бўлаверса, бош ҳам 
ҳар доим оғрийверади. Одатда, бундай беморлар адашиб «Бош миянинг 
ички босими ошибди», деб даволаниб юришади. Психоген бош оғриқ 
ҳақида сўз кетганда, авваламбор, унинг хусусиятига эътибор қаратиш 
лозим. Бош оғриғи миянинг бир ярмида ёки иккала томонида ҳам жой-
лашиб, дои мий ёки вақти-вақти билан бўладиган, хуружсимон, сиқиб 
оғрийдиган, эрталаб ёки кечга яқин кучаядиган бўлади. 
Психоген хусусиятга эга бўлган бош оғриқлар учун хос белги – бу 
уларнинг руҳий сиқилишдан, ақлий зўриқишдан ва жисмоний чарчаш-
дан сўнг пайдо бўлишидир. Дастлаб бош оғриғи руҳий зўриқишларда 
пайдо бўладиган бўлса, кейинчалик ишга бориб келганда ёки авто-
бусда юрганда ҳам кузатилаверади. Психоген бош оғриқлар аксарият 
ҳолларда кундузи ёки пешинда кузатилади.

 Депрессияда ҳам бош оғриғи кузатиладими?
Албатта, кузатилади. Баъзи беморларда бош оғриғи ва ўта паст кай-
фият депрессиянинг асосий белгиси ҳисобланади. Бундай ҳолатларда 
ниқобланган депрессия ҳақида сўз боради. Уларда бош оғриқлар ой-
лаб, йиллаб давом этади. Асабнинг озгина бўлса-да бузилиши, тўйиб 
овқат ейиш, боласини эмизиш, дўконга бориб келиш, юқори қаватли 
уйнинг зинапоясидан чиқиш, ҳаттоки, кино ва концертларга бориб ке-
3–Асаб ва руҳият


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
66
лиш беморда бош оғриғи бошланиб кетишига туртки бўлади. Бунинг 
натижасида беморнинг хулқ-атвори ўзгариб, инжиқ ва жанжалкаш 
бўлиб қолади. У фақат «Мия нинг ички босими ошган» деб ўйлайверади. 
Афсус ки, баъзи докторлар ҳам бемордаги доимий бош оғриқни мия-
нинг ички босими билан боғлашади, унга қарши дорилар тавсия қилиб 
юришади. Бундай беморларни ҳам невропатолог, ҳам тиббий психолог 
кўрикдан ўтказиши керак. 
Хориж давлатларида психоген хусусиятга эга организмдаги ҳар 
қандай касалликларни тиббий психологлар даволашади. Бу амалиёт 
Ўзбекистонда ҳам йўлга қўйилмоқда.
Бошнинг фақат уйда ёки ишхонада, куннинг аниқ белгиланган 
вақтида оғриши аксарият психоген бош оғриқлар учун жуда хос. 
Бош оғриғининг доимо кеч соат олтида бошланишидан шико-
ят қилиб В. исмли аёл қабулимизда бўлди. Ёши 43 да. Оилали. У по-
ликлиникада нев ропатолог назоратида «Миянинг ички босими оши-
ши» ташхиси билан даволаниб юрган. Бош оғриғи бошлаганига 3 йил 
бўлган. Беморнинг бош оғриғи баъзан кучайиб кетиб, фақат баралгин 
таблеткасини ичгандан сўнг қоларди. Кейинчалик врач тавсиясига 
мувофиқ бемор бош оғриганда баралгинни томиридан ола бошлай-
ди. Кечқурун соат олтида бош оғриғи барибир бошланишига ўрганиб 
қолган бемор қўшни ҳамширани чақириб, баралгинни шприцга тортиб, 
тайёрлаб қўядиган бўлади. Бу ҳолат узилишлар билан бир ой давом 
этади. Ҳамшира бу уколни ҳадеб олавермаслик кераклигини, бунинг 
оқибатида юракда оғир асорат қолиши мумкинлигини айтади ва яна 
бир бор врач билан маслаҳатлашиш зарурлигини тавсия қилади.
Беморнинг касаллик тарихини тўла ўрганиб чиқдик. Олинган маълу-
мотлардан қисқача эпизодлар келтириб ўтсак: жуда ишонувчан ва сал 
нарсага ортиқча таъсирланувчан аёл. Ўта паришонхотир. Оилада тез-
тез жанжалли воқеалар бўлиб турган, бош оғриғи навбатдаги кучли 
стрессдан сўнг пайдо бўлган. Эртаси куни поликлиникага невропатолог 
қабулига чиққан. Врач уни текшириб: «Бош мия ички босими ошиб ке-
тибди, тез даволанмасангиз оқибати ёмон бўлади», деган. Бемор қўрқиб 
кетган. Чунки унинг ўзидан катта акаси 6 ой олдин кучли стрессдан 
сўнг қон босими ошиб, эртаси куни оғир инсультдан ўлган. Бемор зарур 
дори-дармонларни топиб, даволана бошлайди. Ҳар гал мия ичи боси-
мини текширтирганда унга «Миянинг ички босими ошган», деб хуло-
са берилади. Бу хулосага ишонган бемор бошқа марказларга бормасдан 
поликлиникада даволаниб юради. Эслатиб ўтганимдек, беморнинг бош 
оғриғи аниқ бир вақтда, яъни кеч соат олтида пайдо бўладиган бўлиб 
қолади. У депрессияга тушади, хулқ-атвори ўзгара бошлайди.
Беморда неврологик текширув ўтказилганда мия ичи гипертен-
зияси белгилари аниқланмади, буни қўшимча текширишлар ҳам 


АСАБ ВА РУҲИЯТ
67
тасдиқламади. Беморнинг анкетасидаги невропатологнинг ёзувла-
рида ҳам мия ичи босимини кўрсатувчи неврологик симптомлар йўқ 
эди. Демак, бемор етарли даражада текширилмаган ёки ҳақиқатан ҳам 
унда миянинг ички босими ошмаган. Бемор терапевтлар кўригидан 
ўтказилганда ички аъзолар касаллиги аниқланмади. Унинг артериал 
қон босими 120/70 мм сим. уст. Шундай қилиб, текширувлар натижаси 
бош оғриқнинг психоген хусусиятга эга эканлигини кўрсатди. 
Биз ушбу бемор мисолида бош оғриғининг кучли стрессдан сўнг пай-
до бўлганлигини, унинг аниқ бир соатларда кузатилишини ва аниқ бир 
дорига бўлган психологик боғланишнинг гувоҳи бўлдик. Бу ерда бош 
оғриғи ятропатия (врачнинг нотўғри хулосаси сабабли)нинг яққол бир 
кўриниши эди, холос. Бундай беморларни даволаш анча мураккаб ке-
чади, яъни бош оғриғи қайта-қайта пайдо бўлаверади. Масалан, бемор 
врачда даволаниб юрган пайтлари боши оғримайди (чунки врач доимо 
ёнида, хавотирга ўрин йўқ), даволаш тугаб, бемор уйига жўнатилгандан 
сўнг боши яна оғрийверади (чунки энди врач йўқ, хавотир ва касаллик 
белгилари яна пайдо бўлади). 
Тиббий амалиётда, айниқса, неврологияда бундай ҳолат кўп кузати-
лади. Фикримизча, бундай ҳолатни «Врач йўқлиги синдроми» деб ата-
са, мақсадга мувофиқ бўлур эди. Бу синдромнинг клиник-психологик 
манзарасини чуқурроқ ўрганиб, унга юридик статус бериш жоиз, чунки 
мукаммал даволаш чораларини ўтгандан сўнг ҳам даволаш муолажала-
ридан норози бўлиб юрувчи беморлар сони оз эмас. Бу ҳолат, айниқса, 
неврозда кўп учрайди. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish