Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


сустлашиб бориши ва қадам ташлашнинг секинлашувига



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

сустлашиб бориши ва қадам ташлашнинг секинлашувига эътибор 
қаратади. Мускуллар кучи сақланиб қолган бўлса ҳам, титроқлар ва му-
скулларнинг қотиб қолиши сабабли Паркинсон бу касалликка «Титроқ 
фалажлик» деб ном беради. 
Паркинсон ўлимидан 50 йил ўтгач, яъни 1874 йили машҳур фран-
цуз неврологи Жан Мартен Шарко бу касалликни чуқур ўрганиб, унинг 
номини ўзгартиради. Жарко шундай деб ёзади: «Биз ушбу касаллик-
ни ўзи шу дарддан азият чеккан ва уни батафсил ёзиб қолдирган врач 
номи билан атаймиз». Барча олимлар Шарконинг бу таклифини қўллаб-
қувватлашади. Ўша даврдан бошлаб ушбу касаллик Паркинсон касалли-
ги деб номланади. Жаҳон неврологияси фани асосчиси Ж.М.Шарко ушбу 
касалликдан ўлган беморларнинг бош миясини очиб ўрганади, бироқ 
мия тўқималарида ҳеч қандай патологик ўзгаришлар топмайди.
Савол: Паркинсон касаллигининг сабаблари ни ма? Агар бош мияда ҳеч 
қандай ўзгаришлар топилмаган бўлса, нима учун бу касаллик ривожла-
нади?
Жавоб: Паркинсон касаллигидан ўлган беморларнинг бош миясини 
Шарко давридан (1880 йиллардан) буён олимлар ўрганиб келишган. 
Бироқ бош мияда ҳеч қанақа ўзгаришлар топишмаган. Бу мўъжизадан 
олимлар ҳайратда қолишади: «Неврологик белгилар бор-у, бироқ бош 
мия ўзгармаган?!» Бу қанақаси бўлди? Балки касаллик наслий хусу-
сиятга эгадир? Бу савол деярли 80 йил мобайнида, яъни ХХ асрнинг 
60-йилларигача жавобсиз қолади.
Бироқ шу ерда бир нарсани айтиб ўтиш керак. 1918 йили Европада 
эпидемик энцефалит (бош миянинг кучли яллиғланиши) билан касал-
ланганлар сони жуда кўпайиб кетади. Венгриялик олим Экономо ушбу 
касалликнинг, яъни энцефалитнинг сурункали босқичида Паркинсон 
касаллигига хос симптомларни кузатади. Энцефалитдан ўлган бемор-
ларнинг бош мияси текширилганда бош миянинг чуқур қисмида пато-
логик ўзгаришлар топилади. 
Ўша даврдан бошлаб Паркинсон касаллигига ўхшаб кечувчи касал-
ликларни паркинсонизм деб атай бошлашади. Ўша пайтлари пато-
морфологик текширувлар ривожлана бошлаган эди. Паркинсонизмдан 
ўлган беморларнинг бош мияси текширилганда бош миянинг қуйи 
қисмида жойлашган қора модда ҳужайралари атрофияси аниқланади. 


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
62

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish