Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


ВЕГЕТАТИВ ДИСТОНИЯ СИНДРОМИ НИМА?



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

ВЕГЕТАТИВ ДИСТОНИЯ СИНДРОМИ НИМА?
Бу ташхис врачлар томонидан кўп қўйилади. Беморлар ҳам бу 
касаллик қандай дард экан деб қизиқиб юришади. 
Шу ҳақда маълумот бериб ўт сак. Вегетатив дистония синдроми 
юрак уриб кети ши, қизиб ёки совиб кетиш, кўп терлаш, қўр қув ва 
хавотир, уйқу бузилиши, жиззакилик, бош оғриғи, бош айланиши каби 
белгилар билан намоён бўлувчи касаллик. Касалликнинг эски номи 
«нейроциркулятор дистония» бўлиб, ёшлар орасида кўп учрайди. 
Бундай беморларнинг қон босими кўпинча паст юради, юраги тез 
уради, тўйиб нафас ололмайди, худди ҳаво етмагандек туюлади, қорни 
ғўлдираб юради, тез-тез сийишга боради, жинсий совуққонлик пайдо 
бўлади. Уларда юрак санчишлари кўп кузатилганлиги боис, доимо ЭКГ 
аппаратига тушиб юришади. Бироқ юрак касаллиги аниқланмайди ва 
бу ҳолат асаб билан боғлиқлиги маълум бўлиб қолади. Юрак соҳа сидаги 
оғриқлар санчувчи, куйдирувчи ва сиқувчи хусусиятга эга. 


АСАБ ВА РУҲИЯТ
57
Беморнинг жаҳли чиқса, қорачиқлари кенгайиб кетади, юраги 
дукиллаб ура бошлайди, қон босими тушиб кетади, боши айланади, 
кўнгли айнийди, қулоқлари шанғиллайди ва битиб қолади. Уларда 
ҳаво етишмай бўғилиб қолиш, томоқда бирор нарса бордек ҳолатлар 
кўп кузатилади. Аксарият беморларда чуқур хўрсиниб қўйишлар 
пайдо бўлади. Одамлар гавжум ва ҳавоси димиққан жойлар уларга 
ёмон таъсир қилади, совуққа ҳам чидамсиз бўлишади. Тунда иккала 
оёғи безовта бўлиб, ухлай олмай чиқиш ҳам учраб туради. Тонг ёриши 
билан оёқлардаги безовталик ўтиб кетади. Бундай беморлар эрталаб 
уйғонганда юз-кўзлари бир оз шишган ва кўзлар таги салқиган бўлади. 
Баъзида аёллар «Шишиб кетаяпман» деб, сийдик ҳайдовчи дорилар 
ичиб юришади. Қориннинг пастки қисми оғриб туриши, ичак фаолияти 
бузи лиши, овқатнинг қийин ҳазм бўлиши ҳам кузатилиб туради. 
Бу касалликда беморнинг кайфияти тез-тез бузилиб туради ва 
арзимаган нарсага жаҳли чиқа ди, ҳиссий портлашлар тез-тез кузатилиб 
туради, атрофдаги воқеалардан доимо норози бўлиб юради. Баъзида 
депрессияга тушиб, ҳеч ким билан гаплашмай қўяди, ҳеч нарсадан 
қониқмайди. Асос сиз қўрқув ва хавотир, ақлий ва жисмоний ишларга 
хоҳиш йўқлиги, паришонхотирлик ва хотиранинг панд бериб юриши 
вегетатив дистониянинг доимий ҳамроҳидир.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish