Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Савол: Паркинсонизмда беморнинг нутқи, юз ифодаси ва ҳуснихати  ҳам ўзгарган бўлади, дейишади. Улар қандай намоён бўлади? Жавоб



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Савол: Паркинсонизмда беморнинг нутқи, юз ифодаси ва ҳуснихати 
ҳам ўзгарган бўлади, дейишади. Улар қандай намоён бўлади?
Жавоб: Ҳақиқатан ҳам шундай. Ҳали айтиб ўтганимдек, зийрак не-
вропатолог беморнинг юз-кўзи, нутқи ва қадам ташлашларига қараб 
паркинсонизм ташхисини қўя олади. Беморнинг кўзлари бир нуқтага 
тикилган бўлиб, нигоҳи худди бир муаммо устида хаёл сураётган олим-
ни эслатади. Юзларида мимик ҳаракатлар жуда суст ифодаланган 
бўлади. Бундай беморнинг юзи ўта жиддий ва кам куладиган одамни 
эслатади. Беморнинг юзида ижобий ҳиссий реакцияларни кўрмайсиз. 
Уларнинг нутқи ҳам бир хил ва овози паст. Бемор товушини секин 
чиқариб, бир хил тарзда гапиради ва узоқ сўзламайди. Бундай беморлар 
ташқи кўринишдан ёши улуғ, ўта жиддий ва доно одамни эслатади. 
Паркинсонизмда беморнинг ёзган хатини ўқиб ҳам унга ташхис 
қўйиш мумкин. Бунинг учун беморни кўриш шарт эмас. Бемор хат ёза-
ётганида катта ҳарфлар билан бошлайди, кейин ҳарфлар ҳажми кич-
райиб боради ва бора-бора тўғри чизиққа айланади. 
Бир невропатолог армияда хизмат қилиб юрган ўғлининг уйга ёзган 
хатларига қараб, унда паркинсонизм аломатларини кўради ва хавотир 
олиб, у хизмат қилаётган ҳарбий бўлимга боради. Ўғлини кўргач, унинг 
боши ва танасида калтак зарбидан қолган изларни топади. «Дедлар» 
унинг бошига кўп уришган. Шу сабабли унда бир йилдан сўнг паркин-
сонизм аломатлари пайдо бўлган. Судда аскарнинг отаси ўз боласи-
нинг хатларини ашёвий далил сифатида кўрсатган. Армия бўлинмаси 
томонидан чақирилган невропатолог ҳам аскар ота сининг даволарини 
қўллаб-қувватлаган. Ташхис: «Бош мия жароҳатлари сабабли ривож-
ланган паркинсонизм» эди. Айбдорлар суд қилиниб, жазоланган. Воқеа 
собиқ шўролар давлатида рўй берган эди. 
Савол: Паркинсонизмда беморнинг характери ва руҳияти ўзгара-
дими? 
Жавоб: Ҳар қандай асаб касаллигида хулқ-атвор ўзгаргани каби 
паркинсонизмда ҳам беморнинг характери ўзгаради. Бемор кўп нар-
саларни унутадиган бўлиб қолади ёки жуда қийинчилик билан эслай-
ди, фикрлар карахтлиги кузатилади. Баъзи беморлар жуда эзма бўлиб 
қолишади, арзимаган нарсага аразлайверади. Баъзида уларнинг эз-
малиги оила аъзоларини жуда қийнаб юборади. Масалан, бемор шарт 
бўлмаган нарсага шу даражада эътибор қаратадики, бундан унинг ўзи 
ҳам қийналиб кетади. Агар у бирор-бир нарсани топиб беришни талаб 
қилса, айтганидан қолмайди, фақат ўша нарса топилгандан кейин тин-
чийди. Бир гапни ҳадеб қайтараверади. Масалан, бемор келинига идиш-
ларни ювиб қўйинг деса-ю, бу иш келиннинг эсидан чиқиб кетса, буни у 


АСАБ ВА РУҲИЯТ
65
куни билан гапириб юриши, хафа бўлиши ва йиғлаб олиши ҳам мумкин. 
Паркинсонизм билан касалланган бемор депрессияга мойил бўлади, 
унинг кайфияти тез-тез бузилиб туради, кўп йиғлайди, уйидагиларни 
кўп айблайверади. Уларда уйқу ҳам бузилган бўлади: кундузи ухлаб, ке-
часи ухламай чиқишади.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish