БУЮК АЖДОДЛАРИМИЗ МАЪНАВИЙ МЕРОСИНИ
БУГУНГИ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯДАГИ ЎРНИ
(
Ғиёсиддин Жамшид ал-Коший мисолида
)
Маматов Ж.А. - Қори Ниёзий номидаги ЎзПФИТИ
докторанти
Бугун замон шиддат билан ўзгаряпти. Бу ўзгаришларни
ҳаммадан ҳам кўпроқ ҳис этадиган ким – ёшлар. Майли, ёшлар ўз
даврининг талаблари билан уйғун бўлсин. Лекин айни пайтда
ўзлигини ҳам унутмасин. Биз киммиз, қандай улуғ зотларнинг
авлодимиз, деган даъват уларнинг қалбида доимо акс-садо бериб,
ўзлигига содиқ қолишга ундаб турсин. Бунга ниманинг ҳисобидан
эришамиз? Тарбия, тарбия ва фақат тарбия ҳисобидан”. Шу ўринда
эътироф этиш жоизки, Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё
ҳаёт, ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат-ё фалокат масаласидир”
деган фикри инсониятнинг яшаб туриши учун энг муҳим маънавий
ибрат эканлиги бежизга айтилмаган. Бу ибратли сўзлар ҳозирги кунда
ҳам ўзининг аҳамиятини йўқотмаган.
Маънавияти юксак даражада ривожланган миллатгина буюк
106
келажакка эришиш учун, улуғ режалар учун ўзида куч-қудрат ва
эҳтиёж топа олади. Маънавиятли шахс аввало ўзини ўзи қадрлайди,
ўтмиш билан фахрланади, келажакка умидворлик билан қарайди.
Маълумки, ота-боболаримиз қадимдан бебаҳо бойлик бўлмиш
илму маърифат, таълим ва тарбияни инсон камолоти ва миллат
равнақининг энг асосий шарти ва гарови деб билган. Ёшлар
маънавиятини шакллантириш омилларидан бири бу таълим-тарбия
тизими ҳисобланади.
Халқимизнинг “Ўтмишни унутганнинг келажаги бўлмас” деган
нақлига амал қилиб ёшлар тарбиясида ота-боболаримиз ўгитларидан
ҳам кенг фойдаланиш орқали демократик тараққиёт ривожига ҳисса
қўшувчи ёшларни шакллантиришимиз зарур. Буюк аждодларимиз,
жумладан, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий,
Маҳмуд Замахшарий, Мусо Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Наср
Фаробий, Абу Али Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, ал Коший, Юсуф
Хос Ҳожиб, Маҳмуд Қошғарий, Бурҳониддин Марғиноний Амир
Темур, Хожа Аҳрор Вали, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий,
Заҳириддин Муҳаммад Бобурлар бизга ўзларининг маънавий
меросларини қолдириб кетганлар. Бу ота-боболаримиз қолдириб
кетган меросларининг замирида ватанга муҳаббат, инсонийлик ғояси,
умуминсоний қадриятлар мажмуи, одоб-ахлоқ, ватанпарварлик,
фидойилик, халқлар ўртасида дўстлик, тинчлик ва умуман эзгуликка
даъват этувчи ғоялар ётади.
Юқорида номлари зикр этилган алломалардан Ал-Кошийнинг
илмий мероси дунёнинг турли давлатлари – Европа, Осиё, Америка
қитъаси мамлакатлари халқларининг тилларига таржима қилинган
бўлиб, унинг математика илмга қўшган ҳиссаси, бой миллий
маданий-тарихий анъаналарга ҳамда халқимизнинг интеллектуал
илмий меросини чуқур ўрганишга ва уларни ёшлар онгига
сингдиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жамшид ибн Масъуд ибн Маҳмуд Ғиёсуддин ал-Коший – XIV-
XV асрда ўз фанининг билимдонлари — риёзиётчилар, табиблар ва
ҳунармандлари билан шуҳрат қозонган Кошонда туғилган. Унинг
бобоси Маҳмуд ибн Яҳъё ибн ал-Ҳасан ал-Коший ҳам ўқимишли
бўлиб, 1411 йилда Шерозда риёзиёт ва астрологияга оид рисола —
Искандарнинг (Амир Темурнинг набираси) гороскопини тузган.
Ғиёсуддин Коший ёшлик чоғиданоқ ўз даврининг етук математик ва
астроном олими сифатида шухрат қозонди. У табобат, мантиқ,
ҳуқуқшунослик, адабиёт фанини яхши билган. Жамшид Коший
107
риёзиёт ва фалакиёт илмига қизиқиб, қадимги Греция, Эрон ва
Марказий Осиёлик машҳур олимларнинг асарларини таржима қилиб,
уларга шарҳлар ёзган. Кошийнинг биринчи илмий фаолияти
“Расади хусуф” номланган асарнинг ёзилиши билан бошланган ва
ушбу асар ҳижрий –қамарий 808 йилнинг 12-зулҳижжа ойида
Кошонда ёзилганки, милодий 1406 йилнинг иккинчи июни билан
тўғри келади. Ғиёсиддин Коший кейинги илмий рисоласини “Суллам
ас-само” (Осмонлар нарвони) номи билан араб тилида қамарий 809,
милодий 1407 йилда, яъни Темурнинг вафотидан икки йил
ўтганидан кейин ёзган.
Ислом даврининг буюк математиги ва физиги ҳамда Эроннинг
машҳур шахсларидан бири Ғиёсиддин Жамшид Коший қадимда
мавжуд бўлган ҳисоблашнинг тўрт амалини янада такомиллаштирган
ва ислоҳ этган олимдир.
Коший араб тилини жуда яхши билган ва Улуғбек «Зиж»ининг
муқаддимасини арабчага ўгирган. Бу ҳақда баъзи манбаларда шундай
дейилади: «Мавлоно султон Улуғбек ибн Султон Шоҳрух ибн Султон
Темур Қурағоннинг «Зиж»ини тугатди. У буни Самарқандда
кузатган. Арабчага мавлоно ва алломалар шайхи, аллома Саййид
Ғиёсуддин Жамшид ўгирдилар». Демак, бундан кўринадики,
Жамшид Коший Самарқанддаги астрономик кузатишлар тугамасдан
олдин қазо қилган бўлса ҳам, «Зиж»ни режалаштириш ва унинг
назарий қисмининг тузилиш ишларида иштирок этган ва уни
арабийлаштирган. Коший Улуғбекка «Зиж»ни яратиш, расадхона
қуриш соҳасини маслаҳатлар берганлиги ва бу ишларда иштирок
этганлиги табиий ҳолдир. Чунки Насириддин Тусийнинг «Зижи
Элхоний»сини мукаммалаштириб, «Зижи Хоқоний»ни ёзган Кошийга
«зиж»ларнинг жумбоқлари аввалдан маълум эди. Покистонлик олим
Аббос Ризвий айтганидек, «Кошийнинг астрономия ва астрономик
асбобларни, қадимги ва яқин ўтмишдаги астрономлар, айниқса,
Мароға ва Шероз расадхоналари астрономлари ишларининг яхши
билганлиги уни нодир бир шахсга айлантирганди».
Коший ҳижрий 814 (1411 — 1412) йилда ал-Чағминийнинг
«Фалакиёт ҳақида қисқартмалар» асарига ва 1413 йилда эса XIII
асрнинг иккинчи ярмидаги Самарқандлик олим ва фалакиётчи
Шамсуддин Муҳаммад Самарқандийнинг «Ашкол ат-таъсис фи-л-
ҳандаса» («Ҳандаса илмида шакллар асоси») геометрик рисоласига ўз
шарҳларини
чиққан.
Кошийнинг форс тилида отасига ёзган мактубларида Улуғбек ва
108
унинг астрономик мактаби ҳақида қимматли маълумотлар учрайди.
Масалан, Кошийнинг 1421 йиллар атрофида Кошонга юборган
мактубида Улуғбек, Қозизода Румий, Ғиёсуддин Кошийнинг ўзи ва
Самарканд мактабининг бошқа олимларининг илмий фаолиятларига
оид қизиқарли маълумотлар . Ғиёсуддин хатида Самарканд Марказий
Осиёнинг маданий маркази сифатида Кошондан афзаллигини,
Улуғбекни эса кўзга кўринган давлат арбоби ва ҳукмдоргина эмас,
балки йирик олим эканини тасвирлаб ўтади.
Муаллифнинг Улуғбек ҳақида келтирган ушбу далиллари бошқа
тарихий манбаларда учрайдиган Улуғбек ҳақидаги маълумотларни,
айниқса, унинг етук аллома эканлигини анчагина тўлдиради.
Самарқандда 1420 йилда қурилган Мадраса илм-фаннинг нуфузли
маркази бўлиб, унда Улуғбекнинг ўзи маърузалар ўқиган. Мактуб
ёзилган пайтида Улуғбек 26—27 ёшларда бўлган ва ўта қизиқиш
билан фалакиёт ва риёзиёт фанлари билан шуғулланган. Коший ўз
мактубида Улуғбекни фалакиёт соҳасидаги фавқулодда қобилиятини
қайд
этиб,
унинг
«Насириддиннинг
хотираномалари»
(«Тазкира»)сидан ва «Шоҳ туҳфаси» («Туҳфа»)дан ўқиган ажойиб
маърузаларини эслатиб ўтади. Ғиёсуддин Улуғбекнинг беқиёс
хотираси ҳақида ёзаркан, у офтобнинг узунлигини даражалари ва
дақиқаларигача бўлган аниқликда ёддан ҳисоблай олишини
таъкидлаб ўтади. У Улуғбекнинг мадрасаларда ва саройда
ўтказиладиган катта илмий кенгашлардаги баҳсларда фаол иштирок
этишини ва шу муносабат билан Улуғбекнинг устози Қозизода
Румийнинг исмини ҳам тилга олади ва уни энг маърифатли олим деб
ажратиб кўрсатади. Шунинг билан бирга у ҳаётининг сўнгги
йилларигача Самарқандда яшаб, тахминан 1429 йилда вафот этган.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Ғиёсиддин Жамшид ал-
Коший томонидан яратилган «Расади хусуф» , «Суллам ас-само»,
«Зижи Хоқоний», «Фалакиёт ҳақида қисқартмалар», «Ашкол ат-
таъсис фи-л-ҳандаса» ва шунга ўхшаган бир қанча илмий асарларини
илмий таҳлил қилиш, унинг мазмун моҳияти ва аҳамияти ҳақида соҳа
мутахассисларига, тегишли таълим йўналишларида таҳсил олаётган
ўқувчи ва талабаларга батафсил маълумот бериб бориш, буюк аллома
ва мутафаккирларимиз асарларини дунё ҳамжамияти ўртасида кенг
тарғиб этиш, замонавий илм-фан, маънавият ва амалиёт ривожида
ундан самарали фойдаланиш шунинг билан бирга у томонидан
яратилган формулалари ва ҳисоблаш усуллари ҳозирги замон
математикасининг ривожланишига беқиёс асос бўлади.
109
Do'stlaringiz bilan baham: |