1- МАЪРУЗА: ИЛМ-ФАННИНГ ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИДА ТУТГАН ЎРНИ,
ФАННИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Маъруза рeжaси:
1. «Илмий иш асослари» фанининг мақсад ва вазифалари
2. Илм-фан, илмий-тадқиқот, илмий билим тушунчалари
3.
Илмий тавсиф, илмий тасниф ва илмий талқин, уларнинг турлари
4. Филолог фаолиятининг асосий йўналишлари
Тaянч сўз вa ибoрaлaр: илм
-фaн, илмшунослик, илмий тaдқиқoт,
илмий матн,
филoлoгия, лингвистикa, рaциoнaл, вeрификaциялaнгaн,
дифференциация, интеграция,
дeфиниция, интерпретация, тавсиф, тасниф, талқин, ижодий талқин, танкидий талқин,
компилятив талқин, догматик талқин, рационал ва иррационал талқин, илмий талқин,
бадиий талқин, эркин талқин.
1. «Илмий иш асослари» фанининг мақсад ва вазифалари.
Маълумки, ҳар қандай давлат ривожланиш йўлига илм-фанни тараққий эттириш,
ёшларнинг илм олишлари, дунё танишга бўлган уринишларини қўллаб-қувватлаш орқали
чиқади. Ёшларнинг билимли бўлишга интилиши, илм-фанни чуқур ўрганишга ҳаракат
қилиши мамлакатнинг интеллектуал бойлиги ҳисобланади. Айнан интеллектуал заҳираси
бой бўлган Япония, Корея каби мамлакатлар оз фурсат ичида жаҳондаги энг ривожланган
мамлакатларга айлангани ҳеч кимга сир эмас. Бугунги кунда ўқитувчилар олдида турган
энг муҳим вазифа ёшларни илм эгаллашга қизиқтириш,
улар илмий фаолият олиб
боришга йўналтириш, илмий ишларини тўғри ташкиллаштиришга кўмаклашишдан
иборат. Мазкур фан дастури мазмунида олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган
талабаларга илмий тадқиқот олиб бориш сир-асрорларини ўргатиш, уларни илмий-
услубий ва илмий тадқиқот ишлари, илмий услубга хос хусусиятлар билан таништириш,
илмий адабиётлар билан ишлаш, илмий изланиш кўникмаларини шакллантириш орқали
талабаларнинг илмий фаолият юритиш малакасини ривожлантириш мақсади кўзда
тутилади.
Маълумки, инсон онг-шуури ва тили билан бошқа жонзотлардан фарқланиб
турадиган олий мавжудотдир. Бу ҳақда буюк мутафаккир
бобомиз Мир Алишер
Навоийнинг бутун дунёга машҳур сўзлари бор:
Инсонни сўз айлади жудо ҳайвондин,
Билки гуҳари шарифроқ йўқ ондин. Инсон айнан тили ва онги воситасида дунёни билишга,
уни ўзгартиришга, ривожлантиришга қодир мавжудотга айланди. Инсонлар туфайли
жамият яралди ва тараққий этиб шу даражага келди. Жамиятнинг тараққиётига эса илм-
фан, олимлар, уларнинг кашфиётлари сабаб бўлади. Шу боис илм дарғалари ҳамиша
жамиятнинг етакчилари ҳисобланадилар. Дарҳақиқат, инсон туғилиб, ўзини англаши ва
тили чиқиши билан дунёни, атрофини ўраб турган воқеликни танишга, фарқлашга ҳаракат
қила бошлайди. Инсон ўзига номаълум бўлган нарсани
билиш учун уни билиб олиш,