Ижодий талқин объектни ўрганишда уни шунчаки изоҳлаш эмас, балки уни
замонавий илмий қарашларга боғлаб, улар синтезидан ўтказишдир. Бунда тадқиқотчининг
мустақил фикри, ўз ечими ва хулосалари унинг асосий белгисидир. Ижодий талқин
ижодкор билан ҳамкорликда ижод қилиш бўлиб, у матнни, асарни кенгроқ, чуқурроқ
таҳлил қилишда қўлланади ва ижод усули ҳисобланади. Илмий танқид ҳам илмий
талқиннинг бир тури, аммо унда матн, асарнинг нафақат ижобий томонлари,
камчиликлари ҳам очиб беришга қаратилади.
Догматик талқин илм-фан соҳаларида катъий ўрнатилган, автори- тетлар
маъқуллайдиган, эркин фикрлашга йўл қўйилмайдигаи тушунтириш, изоҳлаш усули
саналади. Илм-фанда интеграция кучайган ҳозирги пайтда догматик ёндашув ижодий
изланишларга ғов бўлади, қотиб қолган хулосаларни такрорлашга олиб келади.
Изланишларини реал ҳаёт муаммолари билан боғлай олмаслик, объект (предмет)пинг реал
ҳолатини етарли ўрганмаслик охир-оқибат тадқиқотчидан буюртмачи эшитишни
хоҳлайдиган натижаларни чиқаришга мажбур қилади Илм-фанда бирор янги фикр айтиш
учун, аввало, догматик ёндашувдан воз кечиш керак. Догматик талқинда баъзан
трансценденталлик ақлу идрокни чалғитиш, уни тажрибадан, объектив борликдан
ташқаридаги муаммолар билан шуғулланиш ҳолатлари кузатилади.
Рациоиал талқин ақл, идрок, билимга асосланган изоҳлаш усули бўлиб, ҳар
қандай илмий асар, изланиш ёки эксперимент рационал талқин қилингандагина жамият
учун фойдали бўлади. Рационал талқин эмпирик тажрибаларга, ижтимоий ҳаётнинг
хусусиятларига, илм-фаннинг гуманистик анъаналарига таянади. Ҳар бир инсонга хос
фикр юритиш, объект (предмет)нинг реал ҳолатини, уни такомиллаштириш йўлларини
ақлу идрок доирасида тушунтириш рационал талқин хусусиятидир. Илм-фан рационал
талқин тарафдори бўлса-да, баъзан унда иррационал ёндашув ва постулатлар ҳам учраб
туради. Кейинги пайтларда дунёвий ва диний билимлар ўртасидаги ғовлар олиб
ташланиб, улар синтезига қаратилаётган эътибор иррационал талқинни кенгайтирмокда.
Бадиий талқин ҳам илмий, рационал хусусият касб этиши мумкин. Бадиий
асарлар ва матнларни илмий талқин қилиш эстетика ва адабиётшунослик соҳаларини
бойитади. Баъзан, соф илмий асар, илмий матн ҳам бадиий талқин объектига айланади.
Бадиий талқинда ҳаётийликка асосий белги сифатида қаралади. Бадиий асар ёки матндаги
образлар, тасвирларда ҳаёт ифодасига қараб илмий-назарий хулосалар чиқарилади. Эркин
талқин тайёр қолиплардан четга чиққан, уларни атайин бузган, изоҳлаш, баён этиш усули
ҳисобланади. Эркин талқинда илм-фан, айниқса бадиий ижодда тез-тез учраб турадиган,
эгоцентризм ҳодисаси кам учрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |