Замонавий узлуксиз таълимни рақамлаштириш: педагогика соҳасида



Download 5,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/313
Sana11.10.2022
Hajmi5,24 Mb.
#852407
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   313
Bog'liq
нашриётга туплам конференция Mundarijali

 
 “Компетентлик
(ингл. “competence” – “қобилият”) – фаолиятда
назарий билимлардан самарали фойдаланиш, юқори даражадаги
касбий малака, маҳорат ва иқтидорни намоён эта олиш. 
“Компетентлик тушунчаси таълим соҳасига психологик илмий 
изланишлар натижасида кириб келган. Психологик нуқтаи назардан 
компетентлик “ноанъанавий вазиятлар, кутилмаган ҳолларда 
мутахассиснинг ўзини қандай тутиши, мулоқотга киришиши, 
рақиблар билан ўзаро муносабатларда янги йўл тутиши, ноаниқ 
вазифаларни бажаришда, зиддиятларга тўла маълумотлардан 
фойдаланишда, изчил ривожланиб борувчи ва мураккаб жараѐнларда 
ҳаракатланиш режасига эгаликни англатади”
31

Ижтимоий компетентлик
– “ижтимоий муносабатларда 
фаоллик кўрсатиш кўникма, малакаларига эгалик, касбий фаолиятда 
субъектлар билан мулоқотга кириша олиш”
32
. Бу масалада Э.Ф.Зеер 
30
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони 06.09.2019 й. ПФ-5812 
31
Муслимов Н.А., Усмонбоева М.Ҳ., Сайфуров Д.М., Тўраев А.Б. – Тошкент, 2015., 4-бет 
32
Муслимов Н.А., Усмонбоева М.Ҳ., Сайфуров Д.М., Тўраев А.Б. – Тошкент, 2015., 6-7-бет 


308 
“билимлар,малакалар ва тажриба инсоннинг компетентлигини 
белгилайди, бу билимлар,малакалар ва тажрибани муайян ижтимоий-
касбий вазиятда сафарбар қила олишга қодирлик, маълумотли ва 
касбда муваффақиятли инсоннинг компетенциясини белгилайди.”- 
деб таърифлаган. 
“Ижтимоий компетенциялар” қуйидагиларни ўз ичига олади:
1) ижтимоий ўзаро таъсир;
2) шахслараро алоқа;
3) ижтимоий (диний, ирқий, миллий, қабилавий, маданий) 
ўзликни англаш. 
Талабаларда компетенцияларни шакллантириш учун аввало 
уларга таълим берувчининг педагогнинг ўзи компетент бўлиши 
керак. Бунда педагог талабаларда шаклланиши ва ривожланиши 
лозим бўлган компетенцияларни олдиндан режалаштириши, дарсга 
қўйиладиган мақсад натижани кафолатлай олиши лозим. Бундай 
усуллардан бири талабаларнинг ижтимоий муносабатлардаги 
фаоллик қобилиятини ривожлантиришдир. Компетенциявий 
ёндашувнинг яна бир жиҳати, талабаларда зарурий кўникмаларни 
шакллантириш ўтилган ҳар бир мавзу мазмунини ёритишда уларнинг 
кундалик турмушда қўлланилиш доираси ва чегараларини, инсоният 
ва умумбашарият бугуни ва келажаги билан боғлиқ жиҳатларини 
ўқувчилар онгига сингдириб бориш орқали амалга оширилишидир. 
Бунда ўқувчиларга фаннинг ҳаётий, ижтимоий-сиѐсий, иқтисодий ва 
маънавий зарурат эканлигини англатиш муҳим ҳисобланади. 
Талабаларнинг таянч ҳамда фанга оид умумий компетенцияларини 
шакллантиришда талабанинг психологик-физиологик хусусиятлари, 
унга таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар мавжудки, таълим 
самарадорлигини оширишда ўқитувчилар бу жиҳатлари эътиборга 
олиши зарур бўлади. Яъни, таълим жараёнини ташкиллаштираётган 
ўқитувчи учун таълим олувчининг психологик шу билан бирга 
физиологик ривожланиш концепциясини билиш ҳам муҳим 
ҳисобланади. 
Таълим-тарбия жараёнларини янги ривожланиш босқичига олиб 
чиқиш орқали ҳозирги замон талабларига мос келаладиган ижтимоий 
фаол шахсларни тарбиялаш, юрт равнақига улкан ҳисса қўшадиган 
инсонни етказишда янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга 
мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида ҳамда 2030 йилгача 
мўлжалланган Юнесконинг Инчхон декларациясида “Таълим-
тараққиётнинг 
асосий 
ҳаракатланувчи 
кучи 
ва 
барқараор 


309 
ривожланиш мақсадларига етказувчи муҳим фаолият” деб эътироф 
этилган. Бундан ташқари Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2022 йил 
5 апрель куни халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган 
ислоҳотлар натижадорлигини таҳлили юзасидан бўлиб ўтган 
видеоселектор йиғилишида ҳам ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор 
қаратилиб, мактабларда маънавий муҳитни тубдан яхшилаш бўйича 
янги концепция ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди, барча педагоглар 
янги Ўзбекистонга мос ҳаракат қилиб,фарзандларимизни давр 
талабига мос равишда ўқитишиимиз учун ўқитувчиларни янги 
методика асосида қайта тайёрлаш бўйича умуммиллий лойиҳа 
бошланишини эълон қилди. Ушбу янги тизим доирасида келгуси 3-4 
йилда мактаблардаги барча синф ўқитувчилари янги методика 
асосида ўқитилиши назарда тутилган. Бу ишларни амалга оширишда 
педагогларни 
олдига, 
айниқса 
ижтимоий-гуманитар 
фанлар 
ўқитувчиларига ҳам катта маъсулият юклайди. Шу ўринда ҳар бир 
фанга тегишли бўлган тарбиявий мақсад мавжуд бўлиб, уларни юзага 
келтириш ва ёшлар онгида Ватанпарварлик рухини шакллантириш 
учун дарс жараёнларида тарихий билимлар, тарихий шахсларнинг 
маънавий меросини чуқур ўргатиш мақсадга мувофиқдир. 
Хулоса сифатида шуни таъкидлаш жоизки, бугунги глобаллашув 
жараёнида айрим давлатларда миллий чегараланиш муаммолари 
бўлиб турган бир пайтда, барча халқлар ва миллатлар учун “тарихий 
билимлар”, “тарихий хотира” каби тушунчалар муҳим аҳамият касб 
этмоқда. Чунки халқларнинг тарихий билимлари улар келажагининг 
юзи ҳисобланади. Айниқса, глобаллашувнинг салбий омилларига 
қарши қаршилик кўрсатиш воситаси сифатида тарихий билимлар, 
тарихий онг каби тушунчаларга эътибор ортиб бормоқда.
Бугунги кунда дунё ҳамжамиятида рўй бераётган воқеа-
ҳодисаларни тушуниш, бундан ташқари юртимизда амалга 
оширилаётган ислоҳотларга тўғри баҳо бериш учун инсон ўз ўтмиш 
тарихини билиши, англаб хулоса чиқара олиши лозимки, бу 
хулосалар унга келгуси ҳаёт йўлида ва келажагида аждодлар яратган 
тажрибага, ўтмиш пойдеворига таяниш имконини бериши лозимдир. 
Шиддат билан ривожланиб кетаётган ҳозирги даврда улкан ижтимои-
иқтисодий, сиёсий ўзгаришлар ва маънавий таҳдидлар бўлиб турган 
бир вақтда ҳар бир шахс ўзининг тарихий воқеаларга боғлиқ ва 
даҳлдор эканлигини ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ ҳис этиши, жаҳон 
ҳамжамиятида ўз ўрнини аниқлаб олиши кўп халқлар учун ўта муҳим 
аҳамият касб этмоқда десак муболаға бўлмайди.


310 
Тарихий билимлар тарихий йўлни, унинг жаҳон тамаддунида 
тутган ўрни ва мақомини билиш имконини беради. Тарихий 
билимлар ва тасаввурлар орқали ўсиб келаётган ёш авлодда ўз Ватани 
тарихига бўлган қизиқиш ортади, унинг ўтмишда бўлиб ўтган оғир 
кунларига ҳамдард бўлиш ёки муваффақиятларидан ғурурланиш, 
миллат раҳнамолари ҳатти-ҳаракатларидан қониқиш ёки норози 
бўлиш ҳисси пайдо бўлади. Ҳар бир шахс учун ўз тарихини билиш, 
халқи, миллати, мамлакати босиб ўтган тарихий йўлни чуқур 
ўрганиш ва таҳлил қилиш муҳим вазифалардан бири саналади.

Download 5,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   313




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish