144
Ключевые слова
: общность, семья, конфликты, необщинность,
гармоничное совершенство.
Ёш авлодни тарбиялаш жамиятимиздаги мураккаб, кўп қиррали
ва ғоят маъсулиятли вазифа бўлиб хисобланади. Уни муваффақиятли
амалга оширишнинг биринчи шарти мактаб, оила ва кенг
жамоатчиликнинг шу соҳага ҳамкорлигидир. Ўқувчиларидаги ўзаро
зиддиятларни бартараф этишда
ўқувчилар жамоаси мухим ахамият
касб этади.
Жамоа – бола ҳаётига тарбиявий таъсир кўрсатишнинг асоси
бўлиб, ундан ташқарида ва жамоатчиликсиз
шахснинг гармоник
камол топиши мумкин эмас. Лекин, бунда ҳар қандай жамоатчилик
ҳам болага қувонч бағишлайди, деган хулоса чиқмайди. Мактабга
эндигина келган ўқувчи ҳохлаган жамоасини ўзи танламайди, балки
боланинг ёшига қараб ташкил этилган гуруҳнинг аъзосига айланади.
Ана шу гуруҳдаги болалар билан хилма-хил тарбиявий ва таълимий
ишларни
амалга оширишга, улар ўртасида ижобий муносабатларни,
ўзаро ёрдам, жамоатчилик ҳислатларини таркиб топтиришга алоҳида
эътибор психологик ҳамда педагогик нуқтаи назардан жуда муҳим
бўлиб, мактаб жамоаларининг асосий вазифаларидан биридир.
Ҳозирги кунда ўқувчилар жамоа асосидаги муносабат ва
мулоҳазалар юқори даражада ривожланган бўлса ҳам, лекин унинг
ичидаги айрим камчиликлар, салбий хусусиятлар яққол кўзга
ташланмоқда.
Бир-бирини тушунмаслик натижасида болалар орасида
зиддиятлар (келишмовчиликлар, жанжаллар) келиб чиқади.
Бу зиддиятлар масаласини педагогик ва психологик нуқтаи
назардан пухта ўрганиш ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш ғоят
зарурдир.
Мактаб ёшидаги болалар ўз ҳулқларини
тартибга солишга,
ўзлари ва ўртоқларининг юриш-туришини, муомаласини, жамоат
ишига бўлган муносабатини баҳолашга ҳаракат қиладилар.
Уларда онгли ва ихтиёрий ҳатти-ҳаракатлар ривожланиб, бир-
бирини кузатишлар, ўз фаоилятини бошқариш такомиллашиб боради.
Шу тариқа жамоат фикри ва ўзаро талабчанлик вужудга келади.
Шуларни ҳисобга олиб, биз асосан, шу
каби болалар таълим
олаётган, Андижон тумани 42-умумтаълим мактабида олиб борган
кузатишлар жараёнида анчагина фактлар тўпланди. Ўқувчилар
орасидаги жанжал, зиддиятлар пайдо бўлиши асосий сабабларини
145
аниқлаш учун объект асосида дарс, субъект асосида дарсдан
ташқаридаги муносабатлар ўрганилди.
Объект асосида бир неча дарсни кузатдик. Иккинчи синфдаги
математика дарсларида қуйидаги воқеанинг гувоҳи бўлдик. Мубина
исмли қиз оғзаки тезкор мисол ечиш мусобақасида “Дилоромдан
олдин мен айтаман”, деб туриб олди. Бунинг учун унга танбеҳ
берилди. Мубина ўзини навбатини сабрсизлик билан кута бошлади.
Дилором мисолнинг жавобини айтиши билан “нега
менинг
мисолимни жавобини айтдинг?”, деб жанжал чиқарди.
Субъект асосида ўқувчиларнинг дарсдан ташқари пайтдаги
ўзаро муносабатларини кузатдик. Масалан: синфдаги Шокир табиати
бўйича ҳамма истакларини бажартир экан. У ана шу “одатини”
тенгқурларига ҳам қўлламоқчи бўлади.
Ўқувчилар “Шокир буйруқ беришни яхши кўради, бизни хатто
ошхонадан овқат келтиришга, портфел ва китобларини кўтаришга,
хатто, кийимларини чангини қоқишга мажбур қилади. У билан бирга
юриш қийин”, деб ўзларини четга оладилар.
Шунга кўра бундай сабабларни аниқлашга ёпдам берадиган
фаолроқ эксперимент қўллашни лозим топдик. Бу эксперимент
моҳияти шуки, бу каби болаларни коллектив асосида ўртага ниҳоятда
эҳтиёткорона олинади.
Дидактик ўйинларда маъсулият уларга ташланади.
Натижада
бундай зиддиятларга сабаб бўлувчи болалар ўз феъли-атворини
пайқай бошлайдилар ёки уларга шу жараёнда ҳолат сездирилади.
Умуман олганда бола тарбияси ўқитувчи зиммасига ниҳоятда
сезгирликни адолатпарварликни моҳир тарбиячи бўлишни вазифа
қилиб қўяди. Шундай экан, биз келажагимиз учун ўз
фаолиятимизнинг фидойиси бўлмоғимиз зарурдир.
Do'stlaringiz bilan baham: