146
БЎЛАЖАК БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИ
ТАРБИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШГА ТАЙЁРЛАШНИНГ
САМАРАЛИ ОМИЛЛАРИ ВА ТАМОЙИЛЛАРИ
Халилов.F.F. - Андижон давлат унивеситети
таянч доктаранти
Аннотация:
мазкур мақолада ёшларни ёт ғоялардан асраш,
уларда мантиқий тафаккур, танқидий фикрлаш,
Тарбия дарсларида
атрофдаги воқеа-ҳодисаларга нисбатан танқидий муносабат намоён
этишга ўргатишда бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий
компетенциялари ва шу билан бирга Тарбия дарсларининг
натижадорлигини
оширишга,
ўқувчиларни
ҳар
томонлама
тарбиялашдa ижтимоий-сиёсий вазифаларни
бажаришига таъсир
этувчи омиллар, тарбия жараёнида ижтимоий соҳа, ҳаёт ва шахснинг
мавжудлиги шахслараро муносабатлар гармонияси, “ўқувчи-ўқувчи”,
“ўқувчи–жамоа”, “ўқитувчи-ўқувчи”, “ўқувчилар-ўқитувчи” ва бошқа
шаклидаги муносабатлар ҳамда ўзаро ахборот алмашинув муҳити
масалалари ёритилган.
Калит сўз:
таълим, тарбия, ривожланиш, шахс, гармония,
компетенция.
Бугун барча соҳада кечаёиган ислоҳатлар таълим соҳасида ҳам
тез суръатларда амалга оширилмоқда.
Тезкор ривожланиш таълим
соҳаси ваклларидан ўз устида тинимсиз ишлашлари ва давр билан
ҳамнафас тарзда ҳаракатланишни тақазо этмоқда. Бўлажак
бошланғич
синф
ўқитувчиларида
коммуникативлик
компетенцияларини ривожлантириш ҳам даврнинг энг муҳим
вазифаларидандир.
Бу
омил
аслида
педагогик
жараён
ишитрокчиларининг
барчасида
шаклланиши
лозим
бўлган
компетенцияни назарда тутади. Бироқ ўқитувчи қанчалик очиқ
мулоқотга тайёр бўлса, маълумотлар баёнида зарур асосли фактларга
таянган ҳолда сўзласа, эшитувчиларнинг тажрибасига мос нутқий
воситалардан фойдаланса, шундагина
Тарбия дарсининг комплекс
таъсири амалга ошади. Бунда бошланғич синф ўқитувчиси нафақат
таълим берувчи, балки шахс, фуқаро, ижтимоий субъектдир. Бўлажак
бошланғич синф ўқитувчиларида коммуникативлик билан боғлиқ
147
равишда қатор вазифаларни олий таълим жараёнида бажаришга
эътибор қаратиш лозим. Улар:
1.Талабаларга ота-оналар билан ишлаш, жамоани шакллантириш
қобилиятини намоён этишга имкон бериш,
бунинг учун ахборотли
муҳитни яратиш.
2. Олий таълимда ижтимоий лойиҳалар, танловлар, дебатларни
тизимли равишда муайян мавзулар доирасида амалга ошириш.
3.Талабаларнинг
жамиятга ижтимоий мослашишида, ўзини кенг
намоён қилишида аудиториядан ташқари машғулотларни шахсга
йўналтирилган тарзда ташкил этиш.
Шу
билан
бир
қаторда
бўлажак
бошланғич
синф
ўқитувчиларида
ахборот
билан
ишлаш
компетенциясини
ривожлантиришга
ҳам
алоҳида
эътибор
берилиши
керак
масалалардандир.
Бу омил ҳам бўлажак бошланғич синф
ўқитувчиларида касбий компетенцияларидан бирининг алоҳида
шакллантиришга эътибор қаратишни тақозо этади. Бошланғич синф
ўқитувчисининг
ахборот
билан
ишлаш
компетенциясини
ривожлантириш Тарбия дарсларини самарали ташкил этишда
ўзининг ўрни ва таъсирига эгадир. Чунки ўқитувчи
Тарбия дарсини
айни пайтда содир бўлаётган маълумотлар билан бойитиши лозим.
Бундан ташқари дарсда ахборотнинг турли шаклларидан ўринли
148
фойдаланиш ҳам ўқувчини глобал алоқалар муҳитида тўғри мўлжал
олишга ўргатишнинг илк педагогик ёндашувларидан ҳисобланади.
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ижодкорликни
ривожлантириш
нафақат тарбия дарсларида, балки бошқа
дарсларда
ҳам ўзининг имкониятларига эгадир. Ижодкор ўқитувчигина
ўқувчилар кўз ўнгида обрўга, ижтимоий мавқега эга бўлади. Агар
ўқитувчи ижодкор бўлмаса, бир хилликка ўрганиб қолса ва бу ҳолат
учун одат бўлиб қолса, ўқувчилар учун унинг дарси энг зерикарли ва
энг қийин дарслардан бўлиб қолади. Шунинг учун бўлажак
бошланғич синф ўқитувчиларида бу сифатни таркиб топтириш ва
ривожлантиришга олий таълимда алоҳида урғу бериш лозим.
Хаттоки, пассив талабаларда ҳам ижодкорликни юзага чиқариш
мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун ҳар бир талабанинг ўзига хос
ноёб томонларини ОТМ ўқитувчиси пайқаши, уни юзага чиқариши,
қўллаб-қувватлаши талаб этилади. Бунда турли инновацион
технологиялар, механизмлардан фойдаланишга эҳтиёж туғилади.
Айнан ижодкорлик педагогик жараённинг кемтик жиҳатларини фаол
таълим шакллари воситасида тўлдиради.
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини арт педагогик
ёндашувлардан фойдаланишга тайёрлаш
бошланғич таълимда кенг
қўлланилаётган
замонавий
ёндашувлардан
бири
АРТ
технологияларни қўллашни кўзда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: